Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 29 Сентябр 2016 Кӯришлар: 2115
Печат

 

yarmarkaГулистон шаҳрида бўлиб ўтган бўш иш ўринлари ярмаркасида ойига 2000 сомоний маош бериладиган ишга жойлашиш ҳам мумкин эди. Ярмаркага келган кишиларга 500 сомонийдан тортиб 2000 сомонийгача иш ҳақи бериладиган ишлар таклиф этилди.

Бўш иш ўринлари шаҳардаги 13та ташкилот ва корхонадан таклиф этилди.

Деярли 200та ўрин учун турли касблардаги кишилар даъвогарлик қилишлари мумкин эди. Натижада ўн киши ўзига мос иш топди. Уч киши эса, касб ўрганиш учун йўлланма олди.

Ҳозир Гулистонда ишсизлар, меҳнат муҳожирлигидан қайтиб келганларни доимий иш билан таъминлаш, касб-ҳунар ўргатиш учун меҳнат ярмаркалари каби тадбирлар тез-тез ўтказилмоқда, дея хабар беради шаҳар ҳукумати матбуот маркази. 

 

Халқаро илмий симпозиум ИШ БОШЛАДИ

Гулистон шаҳрининг "Баҳористон" осойишгоҳида "KSCMBS-2016, аниқ фанларда ҳисоблаш усуллари" мавзусида халқаро илмий симпозиум иш бошлади. Мазкур симпозиумда тожикистонлик олимлардан ташқари дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган 30 нафардан ортиқ таниқли меҳмонлар иштирок этишмоқда. Улар орасида, жумладан, немис, япон, рус, ҳинд олимлари бор.

Суғд вилояти раиси ўринбосари Назира Ғаффорий симпозиум очилишида сўзга чиқар экан, мамлакатда аниқ фанларни ривожлантиришга берилаётган эътибор, бу борада Тожикистон Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита ташаббускорлиги ва ғамхўрлиги ҳақида тўхталди. Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорулфунуни ректори Анвар Мақсудий бу каби симпозиумларнинг турли мамлакатлардаги олимлар орасида илмий ҳамкорликни кучайтиришдаги ўрнини таъкидлади.

Россиянинг Дубна шаҳридан келган профессор Холмирзо Холмуродов халқаро симпозиум Хўжанд Давлат дорулфунуни, Япониядаги бир қатор олий ўқув юртлар ва ўзи ишлаётган университет билан биргаликда ташкил этилганини, бу анжуманнинг компютерлар, нанотехнология, физика, кимё, биология фанларида эришилган замонавий ютуқларни кенг татбиқ қилишда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди. Симпозиум иштирокчилари  бошқа олимларнинг чиқишларини ҳам катта қизиқиш билан тинглашди.

 

ДИЛЛАРДА ВА ТИЛЛАРДА

Хўжандда мунтазам равишда ўтказиб келинаётган "Ганжи сухан" илмий-адабий тўгарагининг навбатдаги йиғилиши тожик шеъриятининг асосчиси Абуабдулло Рўдакийга бағишланди. Худди шу муносабат билан шоир асарлари, ҳаёт ва фаолияти акс этган китоблар намойиши ўтказилди. "Ганчи сухан"нинг бу йиғини Тожикистон Ҳуқуқ, биснес ва сиёсат дорулфунуни китобхонаси залида бўлиб ўтди. Унда 150 нафардан ортиқ олимлар, ижодкорлар, бадиий сўз ихлосмандлари,  талабалар қатнашишди. Суғд вилояти раиси  аппаратининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқа қилиш бўлими мудири Тожибой Султонийнинг Рўдакий ва тожик тилини ҳурматлашга бағишланган маърузаси қизиқиш билан тингланди.

"Ганжи сухан"даги навбатдаги йиғиннинг яна бир мавзуси "Тожик тили куни"га бағишланди. Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорулфунуни доценти Муҳаббат Тиллохўжаева "Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон ва Тожикистонда тил сиёсати"  мавзусида илмий чиқиш қилди.  У мамлакат Президентининг тожик тилига нисбатан қилган ва қилаётган мислсиз ғамхўрлигини таъкидлади. Тожикистон Давлат Ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорулфунуни ректори Жамшид Жўразода тожик тилининг тарихда тутган ўрни ҳақида маъруза қилди.

 

ЎШЛИК БИРОДАРЛАР ҲАЙРАТИ

Қўшни Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бир гуруҳ меҳмонлар дўстлар шодиёнасида қатнашиш учун Хўжандга келишди. Меҳмонларга Ўш шаҳри раиси ўринбосари Нурбек Кадирбоев бошчилик қилди.

Қирғиз дўстлар Хўжандда нишонланган "Шаҳар куни"да қатнашар эканлар, Сирдарё соҳилидаги қадимий шаҳарнинг мустақиллик йилларида таниб бўлмас даражада ободонлашиб, кўркамлашиб кетганидан ҳайратларини яшира олмадилар. Хўжанд шаҳри раиси Шарифзода Шариф биродарлашган шаҳар вакилларига ҳали Суғд вилояти марказининг янада чирой очиши, бунинг учун режалар тузиб қўйилганини айтди.

 Фарғона водийсидаги икки қадимий шаҳар - Хўжанд ва Ўш орасидаги биродарлашиш аҳдномаси 2000 йилда имзоланганди. Биродарлашган шаҳарлар орасида иқтисодий, савдо-сотиқ, маданий алоқалар тобора ривожланмоқда. Ўшликлар хўжандликларнинг, хўжандликлар эса, ўшликларнинг байрамларида, қувончли кунларида қатнашиб келишади.

Хўжанд шаҳри раиси ўшлик меҳмонларга Хўжанд манзаралари акс этган китоб ва бошқа эсдалик совғаларини топширди. Ўшлик меҳмонлар эса, қирғиз рассомлари ижодига мансуб  Ўшдаги Сулаймон тоғи ва бошқа манзаралар чизилган суратларни туҳфа этишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Бойчечак

 

Абдусаид Кўчимов 1951 йили Самарқанд вилоятининг Ургут районида туғилган. 1968-1972 йилларда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факултетида таҳсил олган

Унинг "Кашфиётчи болалар", "Менинг Ўзбекистоним", "Тошбургут", "Менинг юлдузим", "Чаноқ", "Ҳалқа", "Икки баҳор", "Умид дарахтлари", "Қиёфа", "Ёсуман", "Баланд тоғлар", "Кўзларимнинг

Муфассал...

Ҳикматларга мужассам маскан

 

Америка Қўшма Штатларида яшайдиган ва умрининг маълум лаҳзаларини бир тилда сўзлашувчи орийларнинг маданий муҳитида ўтказиш учун гоҳ-гоҳ Тожикистонга ташриф буюрадиган машҳур шоир, барчамизга маъқул бўлганМен орийманшеърининг муаллифи, устоз Масъуд Сипанд шундай деган эди: -Балким, сиз ўз уйингизда бўлганингиз сабабли, мамлакатингиз ҳар йили қандай суръатларда ўзгариб бораётганини мен каби ёрқин илғамассиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2511882

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9964896
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
866
3203
4069
9940695
866
100591
9964896

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 01-09-2026 07:19:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015