Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 03 Март 2016 Кӯришлар: 2772
Печат

 

buyuk kelajakПанжакент ноҳиясининг Рўдакий қишлоқ жамоатига қарашли Кошона қишлоғидаги 9-асосий умумтаълим муассасаси ўқитувчилари Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаган Паёмини диққат билан тинглашди.

Айниқса, давлатимиз сарвари маорифчилар маоши жорий йилнинг 1 июлидан 20 фоизга оширилиши ҳақида сўз юритганларида ўқитувчилар қувонишди.

Паёмгача мактабимиз ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу муассасамиз ўқитувчиларининг самарали меҳнатлари туфайли 9-синф ўқувчиси Ҳамид Рустамов рус тили фанидан ноҳияда ўтказилган олимпиадада 1-ўринни, Дилафрўз Кенжаева ўзбек тили ва адабиёти фанларидан бўлиб ўтган олимпиадада 2-ўринни эгаллаган эдилар. Ўқитувчи Сайфиддин Кенжаев тайёрлаган қизлар гуруҳи эса, Панжруд қишлоғида Рўдакий ҳаёти ва ижодига бағишланган шеърхонлик кечасида жамоатдаги 11та мактаб ўқувчилари орасидан 2-ўринни эгаллаб, 100 сомоний мукофот пули билан қайтган эдилар. Шунингдек, давлат тили ўқитувчиси Исмат Бобоев улуғ шоир Нақибхон Тўғрал таваллудининг 150 йиллигига атаб қизиқарли мушоира кечасини ўтказди. Бундан ташқари, математика ва физика фанларидан ҳам кечалар ташкил қилинди.

Мактабимиз директори Хўжамурод Қулов Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2016 йил 20 январда Олий Мажлисга йўллаган Паёмидан бир кун кейин мактабда ўқитувчилар ўртасида йиғилиш ташкил этиб, ушбу Паём юзасидан муҳокама юритди. Яъни Паёмга жавоб сифатида таълим-тарбияни янада яхшилаш, Наврўзни муносиб кутиб олиш ва унга тайёргарлик ишларини олиб боришни ўқитувчи Нажмиддин Тошевга топширди. Иккинчи ярим йилликда эса, тарих, химия ва биология фанларидан кечалар ўтказилишини режалаштирди. Жумладан, иккинчи рейтинг давомида инглиз тили ва рус тили фанлари дарсларини чуқур текшириш ҳамда ўқувчиларнинг билим савиясини ўрганиб чиқиш кераклигини айтди, чунки давлатимиз сарвари ўз Паёмида ҳам айнан ушбу масалага алоҳида тўхталиб ўтган эдилар.

Йиғилишда ўқитувчилардан Баҳром Икромов, Жалолиддин Кенжаевлар сўзга чиқиб, Паём ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Бир сўз билан айтганда, бизнинг 9-асосий умумтаълим муассасамиз ўқитувчилари Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Паёмини тинглагандан кейин ундан ўзларига керакли хулосаларни чиқариб олишди ва мактабимизда таълим-тарбияни янада яхши йўлга қўйиб, бор билимларини келажак ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлайдилар. Зеро, буюк келажак бугундан бошланади.

Мирзоҳамдам АЗИЗМУРОДОВ,

Панжакент ноҳиясидаги 9-асосий умумтаълим муассасаси директори ўринбосари.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қароғингга чўкиб кетсам, қутқармагил…

 

СИЛАБ ҚЎЙДИМ

Ҳар замонда кўзим ёшлаб,

Армон билан ёдлаб қўйдим.

Хотиралар қат-қатига,

Мен севгимни ўраб қўйдим.

Муфассал...

Насрдаги туйғулар

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2559732

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10118997
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3312
5837
36405
10039118
16090
138877
10118997

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 04-10-2026 20:48:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015