Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 16 Январ 2016 Кӯришлар: 2477
Печат

 

talimМамлакатимизда маориф ва илм соҳасини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, таълим сифати ва савиясини  оширишга алоҳида эътибор билан қараб келинмоқда.

Масъул шахслардан ўрта умумтаълим тизимларига ўқитишнинг фаол усулларини жорий этиш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш қатъий талаб тусини олган.

Таълим муассасамиз ноҳиядаги замонавий билим масканларидан бири бўлиб, унда меҳнаткашларнинг 825 нафар ўғил-қизлари таълим-тарбия олишади.

Ёш авлодга 61 нафар юқори малакали ўқитувчилар турли фанлардан сабоқ бериб келишмоқда.

Ўқитувчилар жамоамиз мамлакатимиз Президенти, Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ўтган 2015 йилнинг 23 январида Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида билдирган қуйидаги фикрларини меҳнат жараёнининг асосий шиори қилиб олган: -Ўқитувчининг таълим ва тарбия жараёнида хато қилишга ҳаққи йўқ. Чунки давлат ва жамият келажаги учун масъул бўлган ёш авлод тақдири унинг қўлида турибди…

Билим масканида таълим ва тарбиянинг сифати ҳамда савиясини ошириш учун зарур бўлган барча тадбирларни амалга оширмоқдамиз.

Жумладан, бир қатор фан кабинетлари  замонавий тарзда жиҳозланган бўлиб, ўқувчиларга билим беришнинг Давлат бошлиғи Паёмида белгиланган мақсадларига хизмат қилади.

Шунингдек, синфдан ташқари ишлар, тўгараклар фаолияти  савияси ва самарадорлигини оширишга ҳам жиддий аҳамият бермоқдамиз.

Натижа ёмон бўлгани йўқ, ўтган ўқув йилида битирувчиларимиздан 15 нафари Миллий тест марказлари синовларидан муваффақиятли ўтиб, Ватанимизнинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олмоқдалар.

Тожикистон Республикаси Президенти ўз Паёмида ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш ёш авлодга сифатли ва юқори савияда таълим беришнинг асосий омилларидан бири деб ҳисоблаб, шундай дейди: -Педагоглар билимлари ва касбий малакаларини янада ошириш учун мунтазам равишда малака  ошириш курсларини ташкил қилиш, уларни замонавий технологиялар билан кенг таништириш лозим бўлади.

Давлат бошлиғининг бу кўрсатмаларини фаолиятимизнинг асосий мезонларидан бири қилиб олдик ва ўқитувчиларимиздан 14 нафари малака оширишнинг турли курсларида иштирок этиб, ўз билимларини замонавий ўқитиш усуллари билан сайқаллаб қайтишди.

Президентимиз ўз Паёмида урғу бериб ўтганидек, ёшларни ҳам маънан, ҳам жисмонан етук қилиб камол топтириш таълим муассасаси жамоаси зиммасига юклатилган долзарб масалалардан биридир.

Бу борада ҳам айтишга арзигулик ишларни рўёбга чиқармоқдамиз.

Далил тариқасида келтириш мумкинки, таълим муассасамиз жисмоний тарбия ўқитувчиси Маъруфжон Зокиров ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан спорт майдонимиз ҳам  жисмоний тарбия, ҳам бошланғич ҳарбий таълимдан сифатли сабоқ беришга мос тарзда жиҳозланган.

Ёш спортчиларимиз Душанбе шаҳри ва Шаҳритуз ноҳияларида ўтказилган республика миқёсидаги мусобақаларда  иштирок этиб, олтита - олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлдилар…

Аҳил ўқитувчилар жамоамиз Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг раиси Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари томонидан маориф ва илм соҳаси бўйича олиб борилаётган сиёсатни тўлақонли қўллаб-қувватлаб, уни оғишмай ҳаётга татбиқ этиш йўлида ҳалол ва машаққатли меҳнатини сира дариғ тутмайди…

 

Жуманазар Маҳмудқулов,

Турсунзода ноҳиясидаги 28-ўрта умумтаълим муассасаси директори, Тожикистон маорифи аълочиси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУЙЧИСИ

 

Ҳасанбой Ғойиб жуда сермаҳсул шоир ва публицист. У йигирма йилдан ортиқ ижодий фаолияти давомида саккизта китоб нашр этиб, бадиий сўз ихлосмандларига тавсия этган. Шунингдек, унинг мақола ва қиссалари доимий равишда «Халқ овози» республика газетаси ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилиб келинади. Унинг шеър ёки насрда ёзган ҳар бир мисраси Ватан, Тожикистон, она, яхшилик, хайрихоҳлик, қадр, бирлигу жипслик, ватанпарварлик фахри каби

Муфассал...

«Роғун» - манфаати инсониятга етувчи иншоот

 

Азиз ватанимиз истиқлолиятга эришгандан сўнг, барча соҳаларда илгари силжишлар, ривожланиш юз бериб, порлоқ келажак сари шахдам қадамлар ташлана бошланди. Давлатимиз ва республика Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида истиқлолият даврида эришилган муваффақиятлар сифатида «Сангтўда-1», «Сангтўда-2», «Помир-1», «Душанбе-2» иссиқлик – энергия маркази, «Қўрғонтепа-Кўлоб» темир йўли, Қулма-Қароқурум автомобил

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2467454

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9828232
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1858
4120
9459
9794249
72542
122773
9828232

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 22-07-2026 09:57:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015