Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 14 Декабр 2017 Кӯришлар: 1922
Печат

 

tarbiya 2017Инсон ўзининг жамийки бойликларини ҳалол меҳнати туфайли топади. Шу боисдан жаҳондаги барча халқларнинг меҳнат  борасида кўпгина мақолалари мавжуд. Уларда меҳнат ва меҳнатсеварлик ғояси марказий ўринларни эгаллайди. Жумладан: «Гўзаллик ҳуснда эмас, меҳнатда», «Дарё сувини баҳор тоширар, одам қадрини меҳнат оширар», «Роҳатнинг онаси - меҳнат»…

Болаларнинг меҳнат қилиши уларнинг ҳар томонлама камол топишида

катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам, болани ёшлигидан меҳнатга ўргатиб бориш ва унга меҳнат кўникмаларини сингдириш ҳар бир ота-она ва ўқитувчининг муҳим вазифаси ҳисобланади.

Оилада меҳнат тарбияси тўғри йўлга қўйилса, болаларда меҳнатга қизиқиш туғилади, меҳнат қилиш жараёнида боланинг диққат эътибори ортади, чунки  ҳар қандай иш боладан диққат, эътибор, зийракликни  талаб қилади. Болалар меҳнат қоидасига риоя қиларкан жисмоний жиҳатдан чиниқади, меҳнат ҳаракатларини бажариш натижасида чаққон, дадил ҳаракат қиладиган, ўзларида ишонч, кўникма ҳосил бўлади. Болада ўз кучига ва имкониятларига ишонч ҳисси ҳам тарбияланиб боради.

Улуғ рус педагоги К.Д. Ушинский: -Инсон шахсан меҳнат қилмай туриб, илгари бора олмайди, у орқага кетишга мажбур бўлади, -деб тўғри таъкидлаган.

Болада меҳнатсеварлик, жамоа бўлиб меҳнат қила билиш, кишилар меҳнатини қадрлаш каби хислатларни тарбиялаш оиладан бошланади. Кишидаги меҳнатсеварлик қандайдир тасодифий ёки туғма равишда эмас, балки инсоннинг бошқа маънавий сифатлари каби маълум ижтимоий шароит, муҳит таъсирида вужудга келади. Бундай муҳитнинг дастлабкиси, шубҳасиз, оилада шаклланади, бола туғилгандан сўнг, мактаб ёшига етгунча, мактабга боргандан кейин ҳам кўп вақтини оилада ўтказади. Оиладаги уй-рўзғор ишларига: уй супуриш, идиш-товоқларни ювиш, чангларни артиш, гулларни парваришлаш, укаларига қараш, кичик нарсаларни ювиб тозалаш каби ишларга фақат қиз болалар жалб қилиниб, ўғил болаларни бундай ишларни бажаришдан озод қилиш одати ҳали ҳам учраб туради. Одатда бундай ишлар уйда кўпинча қиз болаларга юклаб қўйилади. Натижада қизлар кун бўйи турли ишлар билан банд бўлганликлари туфайли, дарс тайёрлаш ва ўйнаш учун  мутлақо вақтлари қолмайди. Менинг фикримча, меҳнатни қиз ва ўғил болалар ўртасида бундай тақсимлаш жуда ҳам зарарли, чунки бола уйда бундай ишларни кўриб, бу ишлар аёлларга тегишли деган хулосага келади. Бунинг зарарли томони шундаки, ўғил бола меҳнат қилишга одатланмай ҳавойи бўлиб ўсади.

Агар уй ва мактабда юқорида қайд қилинган ишларни ўғил  болалардан ҳам талаб қилсак, ўғил болалар аёллардан ўзини устун қўймайди. Рўзғор ишларида оналари ва опа-сингилларига ёрдам беришга интилиш ва уларни ҳурмат қилиш каби ҳисси шакллана  боради. Оилада болаларни ўз-ўзига хизмат қилишга одатлантириш меҳнат тарбиясининг жуда муҳим шаклларидан. Бола ёшлигидан меҳнатга одатланиб борса, бу унинг бугунги ҳаёти учун ҳам фойдали бўлади.

Шунинг учун болаларнинг бирдан бир бахт манбаи бу меҳнатдир. Лекин ота-оналар бунга эътибор беришмайди. Болаларни меҳнат орқали садоқатга, ҳалолликка,  турмушнинг оғир енгилликларига кўниктириш ўрнига қўлларини совуқ сувга урдирмай, болани эркалатиб, талтайтириб ўстирадилар. Натижада бундай болалар ширин оила қуришга яроқсиз бўлиб қолади. Бундай калта ўйлайдиган ота-оналар яхшилик қиламан деб, фарзандларига жабр қилиб қўйганликларини ўзлари сезмай қолишади.

Ҳар бир бола ўз бахтини ҳалол меҳнати, одамийлик фазилати, жамият ишларига жонкуярлиги, катталарга беғараз хизмати, кичикларга олийжаноб шафқати, Ватанга ва халқига садоқати билан обрў топади.

 

Бўта Қораев,

Панж ноҳиясидаги 28-ўрта умумтаълим муассасаси директор ўринбосари.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ободу кўркам Деваштич

 

Деваштич ноҳияси (илгариги Ғончи) таъсис этилганига тўқсон йил бўлди. Бу йилларда ноҳия бир неча марта тугатилиб, яна қайтадан ташкил этилди. Охирги марта 1965 йили такроран ноҳия мақомини олди ва мана эллик йилдан кўпроқ Тожикистон харитасида Ғончи, яъни Деваштич ўз ўрнига эга. Ўша йилларда ноҳия раҳбарлигини зиммага олган фидойи инсонлар бу гўзал маскан иқтисодий иқтидорини ён-атрофдаги ноҳиялар даражасига яқинлаштириш

Муфассал...

Безовта руҳ

 

Халқимизда:-Қиз чиқарганга қирқ йил тегма,- деган гап бор. Содиқ ака яқиндагина қизи Гулнорани узатди. Энди дўхтирга кўриниб, касалхонада ётиб, даволанишни ният қилганди. Зайнабнинг қўлини сўраб келишди. Тўй яхши нарса-ю, лекин ўз-ўзидан бўлмайди. Айниқса, қиз узатиш. Ҳалима опа ҳам: - Яхши жой, ёлғиз ўғил экан, бир бало қилиб, шу қизимизни ҳам чиқариб олайлик, - дея таъкидлагани-таъкидлаган. 

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428822

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9693108
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
722
3604
4326
9654609
60191
132053
9693108

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 16-06-2026 06:04:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015