Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1670
Печат

 

ёхуд инсон иқтидори маҳсулининг кўнгилни хира қиладиган жиҳатлари хусусида

mtm 2017Ҳаёт - ўта мураккаб жараён. Унда жуда кўп фалсафий моҳият тўқималари мавжуд: шулардан бири - қадимул айёмдан одам боласи қўл урган кашфиётлар башариятга фақат яхшилик, кувонч олиб келавермаган. Унинг қайсидир жиҳати инсоният бошига ортиқча ташвишу кулфатлар солган, тирикчилигининг валангор бўлишига сабаб ҳам бўлган.

Масалан, атом бомбасининг кашф этилишини олайлик.

Бу бир томондан, инсон яратувчанлик қобилиятининг оламшумул аҳамияти борлигини исботлаб берса, иккинчи томондан, миллионлаб одамлар ёстиғини қуритиб, не-не кўргуликларга дучор қилган.

Ёхуд автоматик ўт очиш қуроли, электр токининг ихтиролари ҳам худди шундай хислатларга эга…

Эҳтимол, ўзаро алоқа воситамиз - тилимизда бир яхшининг бир ёмони, таёқнинг икки учи бор, медалнинг орқа томони қабилидаги ибораларнинг умумистеъмолга киришида ҳам юқорида зикр этганимиз фалсафа тўқимаси манба вазифасини бажарган бўлса, не ажаб.

Шарқнинг тенги йўқ донишманди Жалолиддин Балхий ҳазратларида шундай ҳикмат бор:-Ҳар бир нарса кўрингани каби эмасдир, бугун сенга ҳаёт берган сув, эртага сени чўктира олади ҳам.

Албатта, биз ёритишни ният қилган мавзумиздан четга чиққанимиз йўқ. Унга доир "даҳшатли"роқ мисоллар келтираётганимиз бориб турган гап.

Бунинг ҳам ўз объектив ва субъектив сабаблари бор.

Бундан илинж шул эрурким, биз енгилгина танқид остига олмоқчи бўлган воқеликка мутасадди бўлган шахсларнинг кўнгилларига оғир ботмаслиги, таскин бўлиши учун шундай йўл тутишга қарор қилдик…

Дарвоқе, кейинги йилларда Тожикистон Республикаси Президенти қошида Миллий тест марказининг очилиши мамлакат маънавий ҳаётидаги энг ажойиб, хайрли ишлардан бири бўлди, десак хато қилмаймиз.

Зеро, Тожикистон олийгоҳларига қабул қилиш имтиҳонлари жараёни шаффофлашди, камтаъминланган оилаларнинг "тоға"си бўлмаган фарзандларини олий ўқув юртлари сари элтувчи йўллар равонлашди.

Хуллас, ҳаммаси адолатга йўғрилган, бинойидек.

Аниқроғи:- Сув сойга оқолмай, бой бойга боқолмай қолди… 

Аммо… Масаланинг кўнгилни озгина хира қилиб, нолишга сабаб бўладиган жиҳатлари ҳам бор.

Далил сифатида шу ҳаётий воқеани ҳикоя қилиш мумкин: -Эрталаб ишхонага йўл олдим. Пойтахтдаги 15 маршрут бўйлаб қатнайдиган микроавтобусга чиқдим. Ёши олтмишдан ўтган, оддий қишлоқ аёли ёнида қизими, набирасими билолмадим, кўзлари олазарак, безовта ҳолатда йўловчилардан 100-ўрта умумтаълим муассасаси манзилини сўрашарди.

Унга жавобан биров ДОК томонда деса, бошқаси 46-микроноҳияда, деб ўсмоқчиларди. Ҳеч кимдан жўяли жавоб ололмагач, ночор қолган она-бола Цирк бекатида тушиб қолишди.

Виждон ҳаққи, ўша билим масканининг қаерда эканлигини билмаганим ўзимга ҳам ёмон алам қилди. Чунки уларнинг мактабни аниқ топиб, кириш имтиҳонига ўз вақтида етиб боришларига ишончим йўқолган эди…

Айнан ўша куни. Кечки пайт, ишдан қайтмоқдаман. Тақдир тақозосими, тасодифми, билмадим, бир юзу иккинчи микроноҳияда "ГАЗел"га минсамми, такси билан кетсамми, дея иккиланиб, ўйланиб тургандим. Ногаҳон, эрталаб учратганим она-болага кўзим тушди. Ҳазиллашгим келди. Яқинроқ бориб, гап ташладим:

-Ҳа опа, имтиҳонни топшириб, студент бўлиб қайтдингизми?..

Опа ҳам тўлиб турган экан, "тарс" ёрилди: - Кириш имтиҳонлари ҳам қуриб кетсин. Эрталабдан сарсон-саргардон бўлиб, ўша мактаби "зор қолгур"ни тополмадик…

 Қизча эса, "пиқиллаб" йиғламоққа тушди.

Ўзимни шунчалар ноқулай ҳис қилдим. Ўнғайсизландим, ҳазиллашганимга ҳам минг пушаймон бўлиб, ўзимни ич-ичимдан койидим.

Дарҳақиқат, олийгоҳларга қабул имтиҳонлари ўтказиладиган кунларда шаҳар кўчаларида  йўл тополмай, оввора-ю сарсон, қийналиб юрган, кўплаб ота-бола, устозу шогирдларни учратиш мумкин.

Афсуски, бундан-да аянчли воқеалар ҳам кузатилди. Мисол учун, қабул имтиҳонлари ўтказилган кунларнинг бирида, "Душанбе-Турсунзода" автомобил трассасининг "ТалКО" давлат унитар корхонасига яқин бўлган ҳудудда киракаш машина автофалокатга учради. Имтиҳон топшириб қайтаётган ўқувчи қиз ва унинг кузатувчи опаси турли тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилишди. Уларнинг кейинги тақдири нима бўлади!?.

Бу воқеа ҳам кўнгилни хуфтон қилади, албатта.

Ҳужжатларни минтақалар мактабларида қабул қилиш, абитуриентлар учун анча қулайликлар яратади. Нега энди, кириш имтиҳонларини ҳам шу зайлда йўлга қўйишнинг иложиси йўқ?!.

Халқда: - Қирқига чидаб, қирқ бирига чидамайсанми?- мазмунидаги мақол бор.

Агар Миллий тест маркази мутасаддилари мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, қирқдан кейинги бирига ҳам чидаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишса, нур устига аъло нур бўлар эди…

Рўёбга чиқарилган хайрли ишнинг қадр-қиммати янада ошиб, бир дунё олқишлар оларди…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

"Халқ овози"нинг махсус мухбири.  

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Маънавий эҳтиёж қондирилади

 

Бохтар шаҳри, Носир Хусрав, Вахш, Ёвон, Дўстий, Қабодиён ноҳиялари етакчи

Хатлон вилоятида обуна жараёни қандай кечаётганлиги билан танишиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати «Почтаи тожик» давлат унитар корхонаси Ёвон ноҳияси почтаси Алоқа марказига ташриф буюрганимизда, ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода ҳамда марказ бошлиғи Тожинисо Шариповаларнинг ташкилот ва муассасаларда обунани жадаллаштириш ниятида бўлиб, эндигина бугунги кун натижаларини

Муфассал...

Ота – бошпана, она – парвона

 

Мен бу воқеани йўлда эшитдим. Машина бир маромда тебраниб борарди. Соат саккиздан ўтибди-ю ҳали ҳам атроф қоронғи. Йўловчилар бўйинларини ичига тортиб, жунжикиб ўтиришибди. Кўплари ўзларини ухлаганга солишган. Фақат орқадаги икки йигит гаплашиб кетяпти. Автобус Навобод довонига  чиқиб олгач, атроф ёришди. Ёнимда ўтирган чолнинг юзини яхши кўра бошладим. Иккаламиз ҳам бараварига бир-биримизга қарадик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087041

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151781
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1301
2101
9707
8112414
1301
89570
8151781

Сизнинг IPнгиз: 3.142.43.181
Бугун: 01-05-2025 12:35:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015