Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 17 Декабр 2015 Кӯришлар: 2344
Печат

 

ish joylariЖорий йилнинг ўтган 11 ойида Суғд вилоятида 157та янги ишхона фаолият юрита бошлаган. Йил бошида назарда тутилганига қараганда ўн битта кўпдир. Айни бир пайтда 2600та янги иш жойлари очилган.

Бу ҳақда Суғд вилояти раиси матбуот хизмати хабар берган.

Янги ишхоналарда, асосан, қурилиш ашёлари, озиқ-овқат маҳсулотлари каби ички бозор учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Айни бир пайтда вилоятда саноат маҳсулотлари ҳажми кўпайган. Рақамлар тили билан айтганда, ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 800 миллион сомонийдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Ҳозирда Суғд вилояти саноатчиларининг мамлакатдаги улуши деярли қирқ фоизга етиб қолган.

 

«Ҳақиқати Суғд» - 85 ёшда

Тожикистондаги энг кекса нашрлардан бири – «Ҳақиқати Суғд» газетасининг 85 йиллиги нишонланди. Бу муносабат билан Хўжанддаги Камол Хўжандий номли театрда тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Суғд вилояти раиси ўринбосари Назира Ғаффорий тантанали йиғинни очар экан, газетанинг шонли тарихи ҳақида тўхталди. У Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирийнинг «Ҳақиқати Суғд» газетаси ижодий жамоасига йўллаган табрик хатини ўқиб эшиттирди. Вилоят раисининг совғалари – компютер ва принтерни газета бош муҳаррири Мухтор Абдулло қабул қилиб олди.

Тожикистон Маданият вазирлиги нашр бўлими бош мутахассиси  Садри Умар, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси, Тожикистон халқ шоири Аҳмаджон Раҳматзод, Тожикистон Журналистлар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси Илҳоми Жамолиён газета журналистлари, бутун жамоаси ва газетхонларни «Ҳақиқати Суғд»нинг 85 йиллиги билан табриклашди.

Энг фаол журналистларга Суғд вилояти раиси Ифтихорномалари, Тожикистон маданияти аълочиси, Тожикистон матбуоти аълочиси унвонлари, Тожикистон Журналистлар иттифоқи Ифтихорномалари топширилди.

Шу ўринда илгари турли номларда чоп этилган, Тожикистон мустақиллиги йилларида «Ҳақиқати Суғд» номи билан нашр этилаётган газетада мамлакатнинг жуда кўп таниқли ижодкорлари, журналистлари меҳнат қилишганини айтиш жоиз. Улар орасида Тожикистон Қаҳрамони Мирзо Турсунзода, машҳур ижодкорлар Раҳим Жалил, Аминжон Шукуҳий, Ҳожи Содиқ, Озод Аминзода, Фарзона, Аҳмаджон Раҳматзод борлигини эслатишнинг ўзи кифоя.

Журналистларни вилоят санъат аҳли ўз куй, қўшиқ ва рақслари билан табриклашди.

 

Электр таъминоти яхшиланади

Суғд вилоятида йилнинг ўтган ўн бир ойида истеъмолчиларга 3,2 миллиард киловатт-соатга яқин электр энергияси етказиб берилган. Бу деярли 385 миллион сомонийни ташкил этади. Суғд вилояти маъмурияти энергетика ва саноат бўлими маълумотларига кўра, ушбу маблағнинг фақат 87 фоизи тўланган, холос.

Аҳоли эса, саноатчилар, ишбилармонлар ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга қараганда, фойдаланилган электр ҳақини кўпроқ тўлаган. Бу 93 фоиздан бироз кўпроқдир.

Бу борада Суғд вилояти раисининг матбуот хизмати хабар берган.

Айни бир пайтда электр таъминоти мутасаддилари фойдаланилган электр ҳақини вақтида тўлаб туришни эслатишди. Маблағни ўз вақтида топшириб туриш эса, электр таъминотининг яхшиланишига таъсир кўрсатиши таъкидланди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ҳикматларга мужассам маскан

 

Америка Қўшма Штатларида яшайдиган ва умрининг маълум лаҳзаларини бир тилда сўзлашувчи орийларнинг маданий муҳитида ўтказиш учун гоҳ-гоҳ Тожикистонга ташриф буюрадиган машҳур шоир, барчамизга маъқул бўлган “Мен орийман” шеърининг муаллифи, устоз Масъуд Сипанд шундай деган эди: -Балким, сиз ўз уйингизда бўлганингиз сабабли, мамлакатингиз ҳар йили қандай суръатларда ўзгариб бораётганини мен каби ёрқин илғамассиз

Муфассал...

Тез ёрдам текинми-пуллик?

 

Ёки беш кунга етмайдиган бензин пули

Эрталаб ишга бораётган эдим. Кўчада бир танишимни учратиб қолдим. Кўриниши маъюс, тажанг, нимадандир норозига ўхшарди. Саломлашиб, ўтиб кетмоқчи эдим, у: -Шошаётганингизни кўриб турибман, лекин озгина вақтингизни оламан, - деди. Мен унинг гапларига қулоқ тутдим.

- Кеча тунда онам иссиқ чиқариб, қийналиб нафас ола бошлади. Уйдаги дорилардан бердик, лекин таъсир қилмади. Ҳароратини ўлчасак, ўттиз тўққизга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578300

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10195505
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
785
3672
15741
10151415
92598
138877
10195505

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 04:57:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015