Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 22 Май 2014 Кӯришлар: 2083
Печат

 

ШОНЛИ ҒАЛАБА ТАНТАНАЛАРИУлуғ Ватан урушида қозонилган шонли Ғалабанинг 69 йиллиги Суғд вилояти шаҳру ноҳияларида кенг нишонланди.

Жумладан, вилоят марказида ҳам иккинчи жаҳон урушида ҳалок бӯлганлар хотирасига ӯрнатилган ёдгорлик олдида немис фашистлари устидан қозонилган Fалабанинг 69 йиллигини муносиб қайд этиш мақсадида тантаналар ташкил этилди.

Тантанали тадбирда Улуғ Ватан уруши иштирокчилари, давлат ҳокимияти Суғд вилояти ва Хӯжанд шаҳри ижроия органлари раҳбарияти, ҳарбийлар, ёшлар ва шаҳар фуқаролари иштирок этди.

Тадбирда вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий ва кӯплаб ташриф буюрганлар урушда ҳалок бӯлганлар хотирасига ӯрнатилган ёдгорлик пойига гулчамбар қӯйишди. Улуғ Ватан урушида ҳалок бӯлганлар хотираси ёдга олиниб, сукут сақланди.

Шу куни Хӯжанд шаҳри марказида жойлашган «Сирдарё» чойхонасида Улуғ Ватан уруши фахрийлари учун байрам дастурхони ташкил этилди. Вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий барча фахрийлар ва меҳмонларни Буюк Fалаба билан табриклаб, улар кӯрсатган қаҳрамонликлар халқимиз дилида абадий ватанпарварлик тимсоли сифатида қолишини таъкидлади

Маълумки, 1941йилдан 1945 йилгача давом этган Улуғ Ватан урушида 300 мингга яқин тожикистонликлар иштирок этиб, улардан юз мингдан ортиғи ҳалок бӯлган.

Урушдан қайтганлари эса, тинч ҳаёт қӯйнида халқ хӯжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилишда давом этиб, мамлакат тараққиёти учун ҳисса қӯшган.

 

ИЛК ФРАНЦУЗ ГИПЕРМАРКЕТЛАРИ

Франциянинг йирик ширкатларидан бири бӯлган «Шивер» компанияси раҳбарияти иш сафари билан Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Мазкур ширкат президенти Винсент Пик ва ширкатнинг олиймақом раҳбарлари иш сафари давомида вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий билан мулоқот ӯтказди.

Вилоят раиси матбуот хизматидан маълум қилишларича, мулоқот пайтида тарафларнинг бундан кейинги ҳамкорликлари масаласи кӯриб чиқилган. Шунингдек, меҳмонлар минтақа ижтимоий-иқтисодий вазияти билан танишиб чиққан.

Мулоқот пайтида «Шивер» ширкати ӯзининг «Ашан» тижорат тармоқларидан бирининг фаолиятини Тожикистонда, жумладан, Суғд вилоятида ҳам йӯлга қӯйиш истаги борлигини маълум қилган.

Ширкат президенти Винсент Пик мамлакатда сармоя ётқизиш учун мӯътадил фазо мавжудлиги Тожикистонда фаолият юритишга қарор қилишларида асосий сабаб бӯлганини таъкидлаган.

Маълумки, «Ашан» савдо тармоғи йирик француз холдинги бӯлиб, жаҳондаги мингдан ортиқ супермаркет ва гипермаркетларни бирлаштиради.

Бу тижорат тармоғининг асосий иш йӯналиши халқаро даражадаги маҳсулотлар сотувини йӯлга қӯйиш, воситачиларсиз улгуржи маҳсулот оладиган харидорларга чегирмалар ташкил этиш, харидорлар талаботини ҳар куни ӯрганиш кабилар билан характерланади.

Бу тармоқнинг 230 минг нафар расмий ходимлари бӯлиб, янги савдо нуқталари очилиши билан уларнинг сони ортиб боради.

Ширкат раҳбарияти вилоят маркази ва унинг атрофида ҳам гипермаркет очиб, вилоят аҳолисини тоза ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлашни режалаштирмоқда.

Ӯз навбатида, мазкур ширкат вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий харидорларга таклиф қилишга ҳам ӯз ҳиссасини қӯшиши кутилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, «Ашан» савдо тармоғи Ӯрта Осиёда биринчи бӯлиб ӯз гипермаркетларини Тожикистонда очадиган бӯлди.

 

ЯНА БИР ХИЗМАТ КӮРСАТИШ ВА САВДО МАРКАЗИ

Хӯжанд шаҳри марказида яна бир хизмат кӯрсатиш ва савдо маркази фаолият бошлади.

“Шоира люкс” - икки қаватли хизмат кӯрсатиш ва савдо маркази маҳаллий ишбилармон Дилбар Турсунова томонидан 1,5 миллион сомонийлик маблағ эвазига қуриб, ишга туширилган.

Марказ мода ва гӯзаллик ҳамда савдо залларидан иборат бӯлиб, бу ерда мижозларга 80 хилдаги европача ва миллий безакли келинлик либослари тавсия этилади. Либос тикиш ва намойиш этиш, аёллар пардоз-андози каби хизмат кӯрсатиш турлари йӯлга қӯйилади. Мазкур савдо ва хизмат кӯрсатиш марказида 50 нафар маҳаллий аҳоли учун доимий иш жойи ташкил этилган.

Марказнинг расмий очилиш маросимида Хӯжанд шаҳар раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирок этиб, масъулларга аҳолига юқори сифатли ва ҳаммабоп хизмат кӯрсатишни йӯлга қӯйиш топшириғини берди.

 

Ӯз.мухбир

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Устоз-адиб камолоти

 

Ўринбой УСМОН 1951 йилнинг 2 ноябрида Тожикистонда, Суғд (собиқ Ленинобод) вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Исфисор қишлоғида дунёга келган. 1968 йили Розия Озод номли 6-ўрта мактабни битирган. Тошкент Давлат университети журналистика факултетини (1968-1973) тугатган.

1973 йилдан иш фаолиятини бошлаган. У ўша пайтдаги Ленинобод вилоятининг "Ҳақиқати Ленинобод" газетасида, аввалига,

Муфассал...

ЮЗ БЕРАЁТГАН ТАБИАТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ «ЭКОҚУРОЛ»ГА АЛОҚАСИ БОРМИ?

 

-Тожикистон Фанлар академияси олимлари 2017 йил ярим йиллигида 88та мавзуда, жумладан, 47та илмий-текшириш, 41та амалий мавзуларда бир қатор кўзга кўринарли муваффақиятларни қўлга киритди,- дея хабар берди Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий.

Фарҳод Раҳимийнинг сўзларига кўра, қўлга киритилган ютуқлар барча фанлар ва соҳаларни қамраб олади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2223482

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8723032
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
648
2653
13480
8692188
65269
93867
8723032

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.176
Бугун: 25-10-2025 04:55:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015