Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 22 Май 2014 Кӯришлар: 2529
Печат

ВАТАНПАРВАРЛАР БОР БӮЛСИН!Гапнинг рости, кӯзга кӯринарли бирор иш сӯнгида юзлаб жисмонию руҳий азобу уқубатлар ёддан кӯтарилиб, киши чинданам осуда нафас ола бошлайди. Буни ӯз тажрибамиздан айтаяпмиз. Жаҳон ва Европа андазаларига жавоб бера оладиган стадионни фойдаланишга топширгач, жонимиз ором топди.

Бу фикр қайдан пайдо бӯлди? 2010 йилнинг майида Кӯлоб шаҳридаги юзлаб одамларни уй-жойсизу, ӯнлаб кишиларни ҳалок этган, минглаб инсонларни ногирону нотавон айлаган «одамхӯр» селдан сӯнг мамлакат Президенти топшириғига биноан, маҳаллий аҳоли «Қитъа» деб атаган истиқомат уйлари барпо этилди. Ҳаммага замонавий уйлар берилди. Аммо кӯнгилочар марказлар, жумладан, спорт майдонлари бунёд этиш унутилди. У пайтлар «СССР» газетаси: «Маҳаллий ҳокимлар қишлоқча психология эгасидирлар, кӯплаб шаҳарчалар бунёд этишади-ю, спорт майдонлари, кексалар дам оладиган чойхона, ӯсмирлар ва болалар машқ қиладиган жойлар қуришмайди», деб ёзган эди. Масъуллар ӯзларини ислоҳ қилиш ӯрнига газетани судга беришди!

Орадан икки йил ӯтса ҳам вазият ӯзгармаганининг гувоҳи бӯлдик. Ва Кӯлоб шаҳри раиси Абдулғаффор Раҳмоновга мурожаат қилиб, сел ювган жойдан бир порасини редакциямизга стадион қуриш учун беришини сӯрадик. Гапнинг рости оғзаки мурожаат қилишимизга қарамай, ӯн кун ичида шаҳар раисининг сел ювган жойдан бизга ер ажратганлиги ҳақидаги фармони қӯлимизда эди. Ҳайратимиз чегараси йӯқ эди шу тобда. Раисга катта раҳмат! Номус кучлилик қилиб, белни маҳкам боғладик…

Дастлаб шуни айтиб қӯяйки, А. Раҳмонов ҳар қандай хусусий қурилишни қӯллаб-қувватлайди. Кимки, Кӯлобда корхонами, стадионми қурмоқчи бӯлса, унга ҳеч қандай тӯсиқ йӯқ.

Шаҳар раиси ушбу халқ стадиони қурилиши давомида ҳар ҳафта иш бошига келиб, иш жараёни билан танишар, қӯлига белу кетмон олиб, ӯз ҳиссасини қӯшар эди. Қандини урсин!

Бу хайрли ишга ёрдам қӯлини чӯзганлар биз кутгандан ҳам зиёда бӯлди. Жумладан, мамлакат Бош вазири, Суғд вилояти собиқ раиси – Қоҳир Расулзода бу борада биринчилардан бӯлди. Сӯнгра Давлатали Саидов - Бош вазир ӯринбосари, у пайтлар Сармоядорлик ва давлат мулкини бошқариш давлат комитети раиси эди, хайрли ишда бизга суянчиқ бӯлди. Шундай қилиб, Сирожиддин Валиев - «Тожикматлубот» иттифоқи раиси, Тожиддин Пиров - «Тожиксодиротбонк» раиси, Маҳмадамин Маҳмадаминов - Тожикистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, собиқ Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири, Гулнора Ҳасанова - Статистика комитети раиси, «Амонатбонк» собиқ раиси, Тожикистон Миллий банки аппарати бошлиғи, «Агроинвестбонк» собиқ раиси - Алишер Солиевлар ниятимизга етишишда ӯз кӯмакларини дариғ тутмадилар. Бу уларнинг ватанпарварлигидан далолат.

Душанбе шаҳар раиси Маҳмадсаид Убайдуллоев фахрли ва таҳсинга сазовор, кӯзга кӯринарли ишни амалга оширди - футбол майдонини замонавий сунъий ӯт (газон) билан қоплади ва югуриш майдонини ҳам замонавий резина билан қоплаб бериш нияти бор. Биз барчаларига миннатдорчилик билдирамиз.

«ТАЛКО» Давлат унитар корхонаси тижорат директори Шерали Кабировнинг спорт майдони қурилишидаги арзирли ҳиссасини эсламай иложимиз йӯқ. У киши, даставвал, сел ювган мавзега ташриф буюриб, спорт майдони атрофи девори бетонланиб, замонавий, юқори сифатли темир билан баланд қилиб панжараланишига оид топшириқ берди. Шералишо Олимович, ҳатто, Тожик Алюминий заводининг Бобоали Табаров (айни пайтда бу киши Турсунзода шаҳри раиси) бошчилигидаги махсус қурилиш бригадасини юбориб, стадион атрофини бетонлаб, панжаралатди…

Яқинда «СССР» спорт майдони очилишида Тожикистон ССР халқ ҳофизлари, санъат усталари - Сурайё Қосимова ва Файзали Ҳасановлар қӯшиқ куйлаб, тантанамизни мукаммал қилиб беришди. Биз санъаткорларимиздан миннатдормиз. Бошлари дард кӯрмасин!

 

Сайёфи МИЗРОБ, «СССР» газетаси бош муҳаррири.

Суратларда «СССР» спорт майдони тантанали очилиш маросимидан лаҳзалар акс этган

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қадарга тош отолмасман...

 

(Устоз Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг сўнгги ғазалига шарҳ)

Борлиқни тун сукунати чулғаган. Шаҳарда, айниқса, касалхонада, тунда ҳам сокинлик бўлмаса-да, ҳар қалай, сершовқин кундузга қараганда, анча тинч. Шоир чуқур ўйга толганча шифтга қараб ётаркан, бутун умрини кўз олдидан ўтказди. "Кўпинча инсон ўзини барча ишларга қодир яратиқ санайди. Аммо ўзлигини англаган сари Яратганнинг наздида қанчалар ожизлигини тушуниб етади ва ўзининг тақдир аталмиш азалий битикка ризоликдан ўзга чораси

Муфассал...

Зулайҳо БОНУ

 

ТОЖИКИСТОН

Ватан десам,

Кўз ўнгимда бўлар намоён,

Қишлоқдаги мен соғинган уй.

Ватан десам,

Қалбимдагин этади баён,

Юракни титратган мумтоз куй.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2308389

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9102969
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1968
3115
5083
9065885
106790
126949
9102969

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.19
Бугун: 27-01-2026 17:31:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015