Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 22 Май 2014 Кӯришлар: 2540
Печат

 

ҒАНИМАТ ДАМЛАРСафар ака Тошқувватов бу йил ӯз деҳқон хӯжалигига қарашли ерларда «Флора» навли чигит экди. Чигитнинг бу нави пахтачилигимизда янгилик бӯлиб, ҳали кенг миқёсда экилмаган. Асл деҳқон Сафар ака Тошқувватов ӯтган йили ҳар гектар ер ҳосилдорлигини 35 центнерга етказган эди.

-«Флора» навли чигит деҳқон хӯжалигимиз экин майдонлари учун жуда мос. Келинларимиз Азиза, Муқаддас ҳамда қизимиз Хайринисоларнинг ҳалол меҳнатлари туфайли ӯтган йили юқори кӯрсаткичга эришгандик,- дейди Сафар ака.

Сафар ака фақатгина пахтачилик билан шуғулланмайди. Бу инсон «20 солагии истиқлол» қишлоқ жамоатининг яна бир ҳудудида 2 гектар ерда ӯрикзор боғ яратган ва мевали дарахтлар парвариши билан жиддий шуғулланади.

Бу йил ӯзига бириктирилган экин майдонларида деҳқончилик маҳсулоти ҳамда боғ мевасини кӯпроқ етиштириш мақсадида тиним билмасдан меҳнат қиляпти. Хӯжалик аъзолари билан ноҳия иқтисодиётини юксалтиришга арзирли ҳисса қӯшиш ниятидалар.

-Чигитни бир текис ундириб олиш ва агротехника тадбирларини шароитга қараб амалга ошириш асосий мақсадимиздир,- дейди С. Тошқувватов.

Ҳа, ноҳияда деҳқон хӯжаликларининг шу кеча-кундуздаги иш фаолиятига алоҳида эътибор бериляпти. Ноҳия пахтакорлари учун масъулиятли паллалар бошланди, далалар узра тракторлар овози таралмоқда. Экиш агрегатлари ҳар куни далаларга чиқарилиб, сӯнгги гектарларда чигит экиляпти. Механизаторлар деҳқонларга мададкор бӯлишиб, майдонларда чигитни муайян агротехника қоидалари асосида экишга ҳаракат қиляптилар. Ноҳияда бу тадбирни белгиланган муддатда тугаллаш мақсадида 72 экиш агрегати иш юритмоқда. Ишмурод Ниёзов номли, «20 солагии истиқлол», Носир Хусрав номли қишлоқ жамоатларида ҳам деҳқонлар иши қизғин тус олган. Республикамизнинг жанубидаги ноҳиянинг иссиқ иқлим шароитларига мослаштирилган олий сифатли чигит навлари ҳисобланган «Флора», «Хӯжанд», «Тожикистон» уруғлари экиляпти. Айтиш жоизки, ӯтган хӯжалик йилида ҳам пахтакорларимиз ана шу чигит навларини экиб, ҳосилдорликни оширишга муваффақ бӯлган эдилар. Ӯтган йилги тажрибалар бу йилги мавсумда ҳам асқотмоқда.

Ноҳия қишлоқ хӯжалиги идорасининг агрономлари бу ишларга бош-қошдирлар. Деҳқонларга экиш қоидалари, ӯсимликларнинг биологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган агротехник тадбирлар мутаносиблиги иш беряпти.

-Ҳар бир қишлоқ жамоатида, ҳар бир деҳқон хӯжалигида ишнинг кӯзини биладиган тажрибали деҳқонлар фаолият юритмоқда,- дейди биз билан суҳбатда ноҳия қишлоқ хӯжалиги идораси бошлиғи Тожиддин Содиқов. –Ҳар биримиз улардан навбатдаги агротадбирларни сӯраб ӯрганмоғимиз ҳосил мӯл бӯлишининг омилидир.

Ҳа, далаларда долзарб ишлар бошланди. Чигит ниҳоллари бир текис ундирилгани таҳсинга сазовордир.

 

Толмас Бӯриев, Қабодиён

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

ҚАЛОВИ ТОПИЛСА АГАР…

 

Хуросон ноҳиясининг Жавоний маҳалласида истиқомат қилувчи Умеджон Рустамов учун янги йил омадли келди. У Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ташаббуси ила 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинишидан илҳомланиб, кўпдан бери ўйлаб юрган режасини амалга ошириш пайидан бўлди.

Муфассал...

Ишқ ошиқни маъшуққа бошлаб кетди…

 

Ўз ғамидан кўра ўзгаларнинг ғамини кўпроқ ер эди, Асқар

Ўзгалардан топмаган меҳрни Асқардан топган, оғир дамда Асқарнинг бод чалган оёғига, ожизгина елкасига суяниб, ҳамдардлик туйган ҳофиз Абдужабборнинг ноласи бўлиб йиғларди кўнгил. Асқарнинг севган қўшиқларидан бири эди - бу…

Руҳим - исён бузар танамни,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2338569

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9273259
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1645
3719
18462
9230719
46274
109364
9273259

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.174
Бугун: 14-03-2026 08:14:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015