Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 22 Май 2014 Кӯришлар: 2369
Печат

ИСТАРАВШАНЛИКЛАРНИ  ҚИЙНАЁТГАН МУАММОЛАРДавлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи масъуллари Истаравшан шаҳрида фуқароларни қабул қилди.

Қабул кунида 225 нафар маҳаллий аҳоли ӯзларини қийнаётган масалалар билан вилоят раҳбари Абдураҳмон Қодирийга мурожаат этди.

Ушбу қабул давомида уй-жой қуриш учун ер олиш истаравшанликларни қийнаётган асосий муаммолардан эканлиги маълум бӯлди. Бу масала юзасидан 67 нафар маҳаллий аҳоли, ҳовли можароси билан эса 10 нафар истаравшанликлар мурожаат этди.

Ноҳия аҳлини ташвишга солаётган яна бир муаммо ичимлик ва экинларни суғориш учун сув танқислиги бӯлиб, Истаравшаннинг турли минтақаларидан ушбу масала билан мурожаат этганлар ҳам кӯпчилик эди.

Бундан ташқари, маориф соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш, янги мактаб ё корхона қуриш учун ер ажратилишига ёрдам берилишини сӯраб мурожаат этганлар ҳам умумий мурожаат этганларнинг кӯзга кӯринарли қисмини ташкил этди. Шунингдек, уй-жой таъмири ва табобат учун кӯмак ҳамда ҳуқуқий ёрдам сӯраб мурожаат этганлар ҳам бӯлди.

Таҳлиллар кӯрсатишича, қабул кунида фуқароларнинг вилоят раисига мурожаат этишига сабаб бӯлган аксарият муаммолар жамоатлар ва ноҳия маъмурияти сатҳида ҳал этилиши мумкин бӯлган масалалар ҳисобланади.

Қабул сӯнгида вилоят раиси ноҳия масъулларини фуқаролар қабули ва мактублар фаолияти, умуман, арзу-шикоятларни ӯрганиб чиқиш борасидаги ишларини қониқарсиз дея баҳолади.

 

МАОРИФЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Суғд вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий Арбоб қасрида вилоят шаҳру ноҳиялари маориф соҳаси ходимлари билан мулоқот ӯтказди.

Мулоқотда шаҳру ноҳиялар раислари, уларнинг соҳага оид ӯринбосарлари, маориф бӯлими бошлиқлари, мактаб директорлари, олий ӯқув юртлари ректорлари ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Вилоят раҳбари ӯз чиқишида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йӯллаган паёмида маориф соҳасига алоҳида тӯхталиб ӯтганлигини эслатиб, соҳа мамлакат Ҳукуматининг доимий назорати остида бӯлиб, ҳукуматнинг ғамхӯрлиги йилдан-йилга ортиб бораётганлигини таъкидлади. Суғд вилояти ижроия органи ҳам маориф соҳасига катта эътибор қаратишда давом этишини айтиб ӯтди.

Шунингдек, йил бошидан бери вилоят маориф соҳасида қӯлга киритилган ютуқлар тӯғрисида ҳам алоҳида тӯхталди. Жумладан, мактабларни компютерлаштириш режасининг ортиғи билан бажарилгани, ӯрта маълумот билан дарс берувчи ӯқитувчилар сони 547 нафардан 353 нафарга камайгани ва мактабларнинг шахсий уйлар ҳамда вагонлардан тӯлиқ чиқарилганини таъкидлади.

Ӯқувчилар ҳам йилдан-йилга фаоллашиб, турли беллашув, олимпиадаларда фахрли ӯринларни қӯлга киритаётганлиги асосий ютуқлардан эканлиги қайд этилди.

Мулоқот давомида маорифчилар вилоят раисига турли савол ва таклифлар билан мурожаат этди.

Энг яхши ӯқитувчи мукофотини ташкил этиш, ҳар йили 100 нафар ихтирочи-ижодкор ӯқитувчиларнинг фароғат масканида ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш ва йил сӯнгида соҳа илғорларини рағбатлантириш таклифлари вилоят раҳбари томонидан яхши қабул қилинди.

 

ЗАМОНАВИЙ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ

Жорий йил охиригача вилоят марказида 20 та саноат корхоналари ишга туширилиши кутилмоқда.

Айни пайтда Хӯжанд шаҳрида “Тажпет” ва “Нанотехнология” масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамиятларида қурилиш ишлари жадал суръатда давом этмоқда.

“Тажпет” масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти ишлатилган елим идишларни қайта ишлаб, ундан сунъий ип тайёрлашга мӯлжалланган.

Айни пайтда мазкур корхонада замонавий ускуналар ӯрнатилмоқда. Корхонани жиҳозлашда маҳаллий мутахассислар турк мутахассислари билан биргаликда фаолият юритмоқда. Ушбу корхона тӯлиқ ишга туширилганда йилига 20 тоннагача сунъий ип ишлаб чиқариш қудратига эга бӯлади.

Корхона Миллий Бирлик байрами арафасида ишга туширилиши кутилмоқда.

Қайд этиш лозимки, вилоят шаҳру ноҳияларида ишлатилган елим идишларни қабул қилиш нуқталари ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.

“Нанотехнология” масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти эса, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мӯлжалланган бӯлиб, вилоят ва Хӯжанд шаҳар ижроия органлари қӯллаб-қувватлаши билан қурилиши бошланганди. Бунинг учун 5 миллион сомоний ҳажмида маблағ ажратилиб, туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда бунёд этилмоқда. Бу ерда эшик-дераза, турли ҳажмли ғишт ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш кӯзда тутилган.

Мазкур корхона қарийб бир гектар ерда бунёд этилиб, ишга туширилиши баробарида 100 нафар киши учун доимий иш жойи бунёд этилади.

Ушбу корхона ҳам Миллий Бирлик байрами арафасида ишга туширилиши кутилмоқда.

 

Ӯз мухбир

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Пахта иши» ёки кўзбўямачилар билан юзма-юз

 

Милиция подполковниги Ўктам Жўраев ўз даврининг буюк фидойи  инсонларидан бири бўлган ғончилик (бугунда Деваштич) Жўра Расулнинг невараси. Жўра Расул ноҳиянинг Эшонқўрғон қишлоғида туғилган. Оддий чоряккор-батрак сифатида ўз даврининг бойлари хонадонида хизмат қилиб, вояга етгач, ишчи ва деҳқонлар давлати бўлган Шўролар сиёсатини қўллаб-қувватлаб, оддий ишчиликдан то раҳбарлик лавозимигача кўтарилган.

Муфассал...

«Мен элимнинг юрагида яшайман…»

 

1993 йилнинг эрта кузи. Далаларда пахта қийғос очилган. Иш қизғин. Ҳовли четидаги азим чинор япроғи «чирт» этиб узилди-ю, майин шабада қанотида оҳиста-оҳиста қалқиб ерга тушди. «Хазонрез ҳам бошланди. Келаси йил шу кунларда, Худо хоҳласа, Равшаналим келиб қолади. Эҳ-е, келса-чи, қишлоққа тўй бериб, ўғлим яхши кўрган қизни келин қиламан».

Нонуштага ҳозирланаётган Анзират ая самоварга ўтин ташларкан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2573797

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10173130
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1249
3986
21715
10119529
70223
138877
10173130

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.208
Бугун: 17-10-2026 07:45:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015