Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 21 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2468
Печат

 

gaflatИбн Сино касалхонасида 14 ноябр куни эронлик мутахассис доктор Шарафхона Амир иштирокида “Ғафлат уйқуси синдроми” мавзусидаги навбатдаги тематик конференция бўлиб ўтди. Доктор Шарафхона Амир АҚШнинг Хюстон штати Давлат олийгоҳи профессори бўлиб, шу билан бирга, Хюстондаги касалхонанинг ўпка ва уйқу хасталиклари бўлими бошлиғи вазифасини ҳам зиммасига олган.

Доктор Шарафхона АҚШнинг ички тиббий мутахассислик даражаси, ўпка (пулманология) касалликлари, махсус хасталиклар мутахассислиги даражаси (intensive care) ва АҚШнинг уйқу пайтидаги касалликлар (ғафлат уйқуси синдроми) мутахассислиги даражасига эгадир. Доктор Шарафхонанинг Ибн Сино касалхонасига ташрифидан мақсад, беморхонада уйқу пайтидаги касалликларни ўрганиш бўлимини очиш ва касалхона масъуллари билан янги очиладиган бўлим хусусида суҳбатлар уюштиришдан иборат эди.

Уйқу жараёнида юрак, томир хасталиклари ва инсулт хуружи йўналишидаги ютуқларга эътибор берган тақдирда, кейинги икки ўн кунликда уйқу жараёнида юрак ва томир хасталиклари замиридага хасталиклар кўп кузатилаётганлиги уйқу пайтидаги хасталикларни ўрганиб чиқиш марказини таъсис этиш ҳамда бу беморлар даволаниши учун имконият яратишни тақозо этади. Уйқу пайтидаги касалликлар (ғафлат уйқуси синдроми) қон босими, остона фиброляцияси, семизлик, 2-навли қанд диабети, импотенция ва ўпка касалликларига учраган беморларнинг 85 фоизида кўзга ташланади.

Мазкур мавзу тўлиқ янги бўлиб, шундай беморлар учун катта аҳамиятга эгадир. Бу хасталик жараёнида нафас олиш йўллари, яъни ной уйқу пайтида даврий тезликда ёпилиб қолади ва қонда оксиген миқдорининг камайишига олиб келади.  Мисол учун, одатий ҳолатда қон таркибида 95 фоиз бўлган оксиген миқдори 50 фоизгача тушиб кетиши мумкин. Бу ҳолат қон босимининг ошиб кетиши, юрак фаолияти етишмовчилиги, юрак аритмиялари, қанд, ўпка хасталиклари пайдо бўлиши ҳамда эркакларда жинсий етишмовчиликка олиб келади.

Гўдаклардаги бу хасталик мия ҳужайралари ривожланиши пасайишига сабаб бўлади. Бу касалликни ташхис қилиш учун беморлар энг камида бир кеча-кундуз уйқу тестини бажариш билан кўздан кечирилишлари лозим. Уйқу тестини ўтказиш билан беморнинг ғафлат уйқуси хасталигига учраган-учрамаганлигини аниқлаш мумкин. Агар бемор шиддатли ёки ўртача даражадаги ғафлат уйқуси хасталигига учраган бўлса, уни даволаш зарурдир.

Мавжуд табобатлар тиш хасталиклари табобати ёки томоқ касалликлари табобати айрим жиҳозлари ҳамда кўп ҳолатларда CIPAP ё BIPB ускуналари орқали амалга оширилади. Беморлар бу ускунадан фойдаланиб, нафас йўллари қисилиши (нафас олишдаги танаффус)дан қутулиб, юрак фаолияти етишмовчилиги, диабет, қон босими, жинсий етишмовчилик, ўпка хасталиклари уларда даволанади ҳамда кун бўйи тафаккур қудратлари ошади. Бундан ташқари, бу хасталик кундуз куни уйқучанликни келтириб чиқаришга сабаб бўлганлиги учун, ҳайдовчиларнинг турли автоҳалокатларга учраши эҳтимоли камаяди. Гўдакларда ҳам бу табобат уларнинг аҳволи яхшиланиши ҳамда миялари ривожига имконият яратади.

Доктор Шарафхона Ибн Сино касалхонаси ва Қарияи Боло марказий беморхонасида сўзга чиқишларида бевосита ана шу хасталик мавзуси кўпроқ тўхталди. Шунингдек, Ибн Сино касалхонасида уйқу хасталиклари марказини очиш ҳамда бунинг учун зарур дастурни йўлга қўйиш, табобат учун зарурий ускуналар ўрнатилиши ҳамда ўпка хасталиклари бўлимини йўлга қўйиш масалаларига кенг тўхталиб ўтилди.

Ўз мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

СИЛ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ?

 

Бугунги кунда дунё тиббиёти тез суръатда ривожланиб, илгари шифоси бўлмаган дардларга даво топилмоқда. Жумладан, юртимиз мустақилликка эришиб, бошқа соҳалар қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар олиб борилди ва бу борадаги ишлар давом этмоқда. Шунга қарамай, аҳолининг  ҳалигача баъзи касалликлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслиги, ўз танасидаги дардга эътиборсизлиги, инсон учун энг катта бойлик саналмиш

Муфассал...

Умрнинг буюк китоби

 

Инсон умри ҳам китобга менгзайди…

Умр китобининг илк саҳифалари: туғилиш – кириш сўз, яшамоқнинг мазмун-моҳияти – мавзу ва ғоя, ўлим – хотима.

Инсоннинг зоҳири умр китобининг муқоваси, ботини эса, унинг маъноси…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2528016

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10024300
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1446
3521
21016
9980795
60270
100591
10024300

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.139
Бугун: 18-09-2026 06:08:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015