Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 06 Август 2015 Кӯришлар: 2434
Печат

 

nefritЛюпус нефрит ёки қизил волчанка  (тери силининг бир тури, бод ейиш) – бу қизил тошмалар туфайли буйракнинг зарарланиши ҳисобланади. Тартибли қизил тошма – бу иммун тизими нуқсони билан боғлиқ касаллик бўлиб, ўига хос автоантитела оқсиллари пайдо бўлиши билан кузатилади ва организм турли ҳужайралари билан қўшилиб, шамоллаш ривожланишига олиб келади. Шамоллаш тери, бўғимлар, юрак, ўпкада шаклланади.

Бироқ, буйрак ва марказий асаб тизимида ривожлангани ҳаммасидан хавфлироқдир. Касалликнинг 50-70 фоиз ҳолатида люпус нефрит ривожланиши аниқланган. Аёллар бу касалликдан эркакларга қараганда ўн баравар кўпроқ азият чекишади. Касаллик ривожланиши аниқ сабаби аниқланмаган. Бироқ, қизил волчанки ривожланиш механизмига айланувчи бир қатор омиллар мавжуд. Люпус нефрит юзага чиқиши турли хил бўлиб, патологик жараён ифодаланганлиги босқичи билан боғлиқдир. Касаллик кечишига мувофиқ шундай қисмларга бўлинади:

1) Люпус нефритнинг фаол кўриниши; нефрит синдроми билан тез ривожланувчи ва аста ривожланувчи (пешоб билан кўп миқдорда оқсил ажралиши, қонда оқсил концентрация пасайиши, ёғ алмашинуви бузилиши, тананинг қорин, кўкрак, перикард бўшлиғида суюқликларнинг тўпланиши ҳолати ривожланиши ва тарқалиши билан кузатиладиган ҳолат) ёки ифодаланган пешоб синдроми (касалликнинг ташқи кўриниши маълум бўлмаган вақтда пешоб ва қонда кўп миқдорда оқсилнинг пайдо бўлиши).

2) Люпус нефритнинг фаол бўлмаган кўриниши; кам пешоб синдроми ёки ўртача протеинурия (яъни, пешоб орқали оқсил ажралиши. Нормал ҳолатда эса пешобда оқсил бўлмайди).

Тез ривожланадиган люпус ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолат бўлиб, буйрак етишмаслиги тез ривожланадиган хавфли кўриниш билан ифодаланади. Бу касаллик ифодаланган нефротик синдром, гематурия (пешода қон кузатилиши), оғир артериал гипертониянинг пайдо бўлиши орқали кузатилиб, бу  касалликни даволаш оғир кечади. Ўтказилган даволаш муолажаларига қарамасдан, атиги 29 фоиз бемор беш йилгача яшаши аниқланган. Нефротик синдромли аста ривожланадиган нефрит сийдикда  оқсил пайдо бўлиши, артериал қон босими ошиши билан кузатилади. Люпус нефритда оммавий протеинурия аниқланмайди. Мисол учун, амилоидозада ифодаланган шишли синдром мавжуд эмас. Касалликнинг бу кўриниши волчанка нефритининг тахминан 40 фоизида учрайди.

Ифодаланган пешоб синдроми билан кузатиладиган аста ривожланувчи люпус нефрит протеинурия, гематурия, аксар ҳолатларда пешобда лейкоцитлар пайдо бўлиши билан юзага чиқади. Қоида бўйича протеинурия ва гематурия бир-биридан алоҳида ҳолда кам кузатилади. Пешобда лейкоцитлар сони ошиши иккиламчи шамоллаш ҳолати қўшилгани (мисол учун, пиелонефрит)дан дарак беради. Беморларнинг ярмида шунингдек, артериал гипертония ҳам аниқланиб, у анча юмшоқ кечади ва қоида бўйича дори-дармон воситалари билан назорат қилинади. Бироқ, қон босимининг ошиши, ўз-ўзидан томирларга зарар кўрсатувчи ҳаракат ўтказиб, буйрак етишмаслиги шаклланишини келтириб чиқаради. Шундай экан, артериал қон босимини назорат қилиш касаллик боришини аниқлашда жуда муҳим ролни ўйнайди.

Люпус нефрит клиник ва лаборатория маълумотлари асосида ташхис қилинади. Қоидага мувофиқ, касаллик ёш аёлларда бирор нарсага мойиллик омили босими остида ривожланиб, қалтираш, бўғимлардаги оғриқлар ва юздаги тошмалар билан кузатилади. Лаборатория таҳлилларида эритроцитларнинг чўкиш суръати тезлашиши ҳамда лейкоцитлар миқдори камайиши билан ўзига тортади. Касаллик даврий кучайиш ва ташқи белгилар йўқлиги даври билан кечади. Ва қоида бўйича, шундай кучайишлардан сўнг 1-2 ой ўтиб, текширув жараёнида пешобда оқсил ёки эритроцитлар аниқланади. Бу эса нефритнинг ривожланишидан дарак беради.

Даволаш тактикаси касаллик кўриниши билан боғлиқ. Касаллик кўриниши мутахассис – нефролог томонидан буйраклар биопсияси таҳлили ўтказилгандан сўнг аниқланади. Люпус нефрит жуда жиддий касаллик ҳисобланиб, унинг белгилари аниқланганда нефролог мутахассисга кечиктирмасдан мурожаат қилиш зарур.  Ибн Сино клиникаси урология ва нефрология бўлими мутахассислари бу касалликни даволашда анчайин катта тажрибага эга. Урология ва нефрология бўлимлари клиниканинг энг яхши бўлимларидан саналади. Мазкур бўлим барча зарур ускуналар билан жиҳозлантирилган. Бўлимда юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассислар амалиёт олиб боришаётгани ҳам жуда муҳим фактлардан биридир. Бундан ташқари, тиббий хизматлардан фойдаланишни осонлаштириш учун клиника қошида «Суғуртаи миллий» суғурта ташкилоти амал қилади. «Суғуртаи миллий» ташкилотидан суғурта тиббий полисини олиб, ўзингиз ва яқинларингизнинг даволаниш учун сарф-харажатингизни 80 фоизгача қисқартиришингиз мумкин.

 

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шаҳарлик бўлиш масъулияти

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам       Эмомали Раҳмоннинг мамлакатда ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенг йўлга қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этилишида, Душанбе шаҳри маъмурияти рўёбга чиқараётган ишлар таҳсинга арзийди. Шаҳар раиси Рустами Эмомалининг Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб

Муфассал...

Савринисо МИРҲАЙДАРОВА: - ЯНА 10 ФАРЗАНДИМ БЎЛСА, ВАТАН УЧУН ҚУРБОН ҚИЛАМАН

 

Восе ноҳиясининг Восе шаҳарчаси, Рустам Холалий кўчаси. Ватаннинг шижоатли фарзанди, генерал-майор Рустам Амакиев яшаган хонадон сари йўл олганмиз. Йўл-йўлакай фарзандини йўқотган онанинг йиғлаши кўзим олдига келиб, ўзимга-ўзим Рустамнинг онаси ҳозир йиғлаши ва унга тайёр туришим кераклигини айтаман. Менга ноҳия ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири раҳбарлигидаги бир гуруҳ ёшлар ҳамроҳлик қилишмоқда. 18-рақамли уй ҳовлисига кирдик. Хоксоргина уй-жой, ток ишкоми тагида бир аёл ўтирибди. Бизни кўрган заҳоти тожикона одоб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087223

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151845
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1365
2101
9771
8112414
1365
89570
8151845

Сизнинг IPнгиз: 3.139.89.220
Бугун: 01-05-2025 13:05:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015