Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 05 Июн 2015 Кӯришлар: 2437
Печат

 

tashxisАппарат билан ташхис қўйиш бемор ички аъзолари ҳамда тана тўқималари ҳолатини ўрганади. Барча беморлар ва ташхисга эҳтиёж сезаётганларни уларнинг ёшидан қатъий назар, турли аппаратлар ёрдамида оғриқсиз ташхисдан ўтказиш билан қамраб олиш мумкин.

Ибн Сино касалхонасининг ташхис қўйиш бўлими энг янги аппаратлар ва ускуналар билан жиҳозланган бўлиб,

бу қулайликлар мутахассисларга юрак ва томир, нафас олиш йўллари, ичак ва тўқималар, марказий асаб тизими етишмовчилик ҳолатлари ва буйраклар, жигар, ўт, пешоб халтаси, пешоб йўллари, аёллик аъзолари  фаолияти, гўдакнинг она қорнидаги ҳолати ва бошқаларга аниқ ташхис қўйишга қулайлик туғдиради.

Мазкур бўлим мудири, тиб илми номзоди, доктор Меҳрож Ҳақназаровнинг таъкидлашича, барча мавжуд аппарат ва ускуналар нодир бўлиб, беморларга аниқ ташхис қўйиш имконини беради.

- Трансэзофагал аппарати ёрдамида махсус найча қизилўнгачдан ўтказилиб, юракнинг тўлиқ тасвирини кузатиш имконини беради, - деб қўшимча қилди доктор. - Бундай аппарат ҳозирча мамлакатимизнинг бошқа касалхоналарида ўрнатилмаган.

«Яқинда биз Америкадан Vivid3 аппаратини сотиб олдик, - дейди М. Ҳақназаров, - Мазкур аппарат юрак ташхиси учун энг яхши ускуна ҳисобланади. Бу аппарат ёрдамида юракнинг ҳамма қисмларини алоҳида кузатиш мумкин. Шунингдек, бу ускуна орқали юрак қисмлари рангли тасвирини олса бўлади».

М. Ҳақназаровнинг айтишича, бу аппаратнинг муҳим қулайликларидан бири шундан иборатки, бемор тўғрисидаги маълумот унда ёзиб қолинади ва беш йил муддатгача сақланади. Бу эса, ички аъзолар фаолиятини кузатиш ва уларни қиёслашда жуда муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда бу аппаратда ҳар куни 30-40 нафар беморга аниқ ва сифатли ташхис қўйилади.

Шунингдек, касалхонада юрак ташхиси учун бошқа аппараталар ҳам мавжуддир. «Электрокардиография (ЭКГ) яширин миокард ишемияси, юрак инқирози, ҳушсизланишга олиб келадиган оритмик ҳодисалар, бундан ташқари, кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлишини аниқлайди. Эхокардиография (Эхо КГ) юрак уриши ва юракда пайдо бўлувчи ваҳимадан азият чекадиганларни ултратовуш ёрдамида ташхис қўйиш билан таҳлил ва  қисмларга ажратишда қўлланилади. Спорт тести эса, ташхис қўйишнинг шундай усулики, унда беморга ҳаддан ортиқ ҳаракатланиш пайтида ташхис қўйилиб, юракнинг қон айланиш томирларидаги етишмовчиликлар аниқланади», - дейди суҳбатини давом эттириб доктор Меҳрож Ҳақназаров.

-Визиограф ва ангиограф аппаратлар ташхис қўйиш энг нодир ускуналари бўлиб, касалликни нур орқали аниқлайди, - дейди М. Ҳақназаров. – Допплерография (УЗДГ) аппаратидан ҳужайралар ва бошнинг йўғон томири, нафас олиш йўлларига ташхис қўйиш учун фойдаланилади. Бундан ташқари, касалхона замонавий томография ускунасига эга бўлиб, суяк ва сон системаси, умуртқа поғонаси, буйрак, жигар ва бошқа овқатни ҳазм қилиш органларига тезлик билан ташхис қўйилиб, касаллик ҳақида хулоса чиқарилади. Аниқ ва тўғри ташхис қўймасдан туриб, ҳар қандай касаллик турларини табобат қилишнинг имкони йўқ ва буни қабул қилиб ҳам бўлмайди.  Фақатгина Европада ишлаб чиқарилган ускуналар ёрдамида аниқ ташхис қўйиш йўли билан сиз хасталигингиз илдизига кучли зарба бериб, уни енга оласиз!

«Миллий суғурта» ташкилоти билан ижтимоий дастурни йўлга қўйгандан сўнг, бу халқаро касалхонада ташхис қўйиш нархи анчагина пасайди. Эндиликда барча беморлар Ибн Сино касалхонаси хизматидан бемалол фойдаланса бўлади!

Мисол учун томографик ташхис қўйиш суғуртаси борлар учун 30 фоизгача маблағларини тежашга имкон беради. Ёки пешоб халтаси ташхиси нархи – 4 сомоний, жигар ташхиси нархи – 4 сомоний, ўт ташхиси нархи – 4 сомоний, простата бези ташхиси нархи – 4 сомоний эканлиги касалхонада ташхис қўйиш хизматидан кўпчилик фойдалана олишининг нишонасидир!

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Муҳаббат ўтида куйдим, келиб ёнмоқлигим бир кўр...

 

Бўлибман ошиғинг олгин хабар ҳоли паришонман,

Кутиб йўлингнинг бўйида куйингда чашми гирёнман.


Сени тонгдай жамолингу мисоли тун сочинг ҳақи,

Билолмай, қай бири зебо ботиб хаёлга нодонман.

Муфассал...

Дмитрий Медведев билан мулоқот

 

31 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан учрашди.

Суҳбат чоғида Тожикистон-Россия дўстлик муносабатлари ва ўзаро самарали ҳамкорликларининг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2264608

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8896806
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1114
4101
5215
8869230
27576
125971
8896806

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 09-12-2025 03:37:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015