Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 02 Май 2015 Кӯришлар: 4381
Печат

 

gastroЭрон Ислом Республикаси билан ўзаро манфаатли ва икки томонлама ҳамкорликлар касалхонамизга энг янги қимматбаҳо тиббий ускуналар ва дориларни арзон нархда олиб келиш учун имконият яратган.

Бу тўғрида бизга Ибн Сино касалхонаси юрак хасталиклари табиби – доктор Сомий маълумот бериб, айни пайтда гепатит хасталиги Тожикистон аҳолисининг кўпчилиги азият чекишига сабаб бўлмоқда, деб айтди. «В» гепатит вируси ўта хавфли бўлиб, уни қон таркибидан йўқотиш ва нобуд қилиш жуда қийин ҳамда қимматга тушади.

Доктор Сомий, асосий белгилари камҳаракатлилик (ҳафсаласизлик), узоқ муддатли чарчоқ, иштаҳа йўқолиши ва айрим пайтларда қон кетиши билан кечадиган бу хасталик сабабларини ўз вақтида ташхис ҳамда табобат қилмасликда, деб билади. Халқаро даражада эътироф этилган бу доктор гепатит билан хасталанган беморларнинг Ибн Сино касалхонасида даволанишига кафолат бериб, шундай дейди:

 - Касалхона тўртта афзалликка эгадир: биринчидан бизда олий даражали мутахассислар ишлайди, касалхонанинг замонавий ускуналар билан таъминланганлиги, учинчидан зарурий дориларнинг ўз вақтида топилиши ва охиргиси муассасамизнинг хорижий касалхоналар билан фойдали ҳамда доимий алоқада эканлиги.

Гепатит юқумли бўлиб, бемор билан яқин алоқа, қон қуйиш ва укол орқали ҳам ўтади. Бу касаллик хавфи ВИЧ-СПИД хасталигидан кам эмас. “С” вирусини даволамаслик, 30 фоиз касалларнинг 20 йил давомида жигарини бутунлай ишдан чиқаради!

Сариқ касал ҳақида эслаганимизда, доктор шуни қўшимча қилиб, таъкидладилар:

- Сиз – тожиклар сариқ касал, деб атайдиган хасталик гепатитнинг енгил тури бўлиб, билорубин моддаси кўз деворлари ва тери тагига тўпланиб, одам рангини сариқ қилиб кўрсатади.

Айни пайтда касалхона модерн гастрокопик ва колонскопик ускуналарга эга бўлиб, репатин лаборатория ускунаси ҳам ўрнатилган. Доктор Сомий, профессор Мансурий ва профессор Алавиёнларнинг айтишларига кўра, гепатитга тегишли дориларни Тожикистон аҳолисига арзон ва сотиб олиш имкониятлари етадиган даражада олиб келиш учун Эрон Ислом Республикасининг энг йирик формацевтик ширкати билан самарали мулоқот ўтказилган. Мисол учун, «С» гепатити учун даво бўлган пегинтерфон дорисининг қиймати 70 доллар туради, аслида бу дори бозорда 450-500 доллардан кам сотилмайди. Шунингдек, таҳлил натижаларининг бир намунаси махсус Эронга жўнатилади ва қисқа муддатда жавоб олинади. Бу соҳада дорилар билан таъминлаш юзасидан катта ҳисса қўшаётган дори тайёрлаш ширкатининг раиси бўлган доктор Хайрабодий ҳамкорликларнинг давом этишига катта умид билдираётганлигини айтади.

Доктор Сомий суҳбатимиз якунида мазкур беморлар хасталикдан ўз вақтида даволанмасалар, улар жигар раки касалига йўлиқишларини таъкидлади. Жигар фаолиятидаги етишмовчилик (цирроз), қизилўнгачдан қон кетиши, қоринда сув тўпланиши ва иғмо (жигарнинг ҳушсизлиги) жигарнинг тузалмайдиган хасталикка учраганлиги аломатларидир. Бу хасталиклар буйрак ва томирларга манфий таъсир кўрсатиб, уларни ҳам хавф остида қолдиради, деб қўшимча қилди доктор.

Айни пайтда айрим манбалар маълумотига кўра, ўлкамиз аҳолисининг 3 фоизга яқини мазкур хасталикдан азият чекади, унинг юқумлилик хавфи кундан-кунга ошиб бормоқда. Ибн Сино касалхонасида жигар ва қонга боғлиқ хасталиклар билан оғриган беморларнинг 70 фоизини олий сифат ва қисқа муддатда табобат қилиш учун шароит яратилган. Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги билан биргаликда она ва болани эмлаш программаси ҳам йўлга қўйилган бўлиб, мазкур тадбир бу хасталикнинг олдини олишга жиддий туртки бўлиши мумкин, - деб қўшимча қилди доктор Сомий.

 Зарурий ва кенг маълумотни Ибн Сино касалхонаси сайти - http://ibnisino.tj/ дан олишингиз мумкин.

Шунингдек, http://www.ibnisino.tj/ru/nauchnye-stati.html билан боғланиб, Д. Алавиённинг рус тилидаги мақоласи билан танишишингиз мумкин.

Ўз мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Масъулият – вазифа ижросига виждонан ёндашиш

 

Ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш ва амалда исботлаш олий бурч ҳисобланади. Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат сарҳад билмас ҳис-туйғу эканлигини баъзи бир ватандошларимиз сиймосида кўриш одамга ўзгача ифтихор бағишлайди. Ёки аксинча, Ватанга хиёнат қилган кишининг кирдикорлари одамлар қалбида чуқур ва тузалмас жароҳат қолдиради. Инсон умри давомида ҳар икки кўринишни ҳам ўз баданида ҳис қилиб яшашга - маҳкум.

Муфассал...

Юраклар саҳни ёришса, жаҳон ёруғ…

 

Шоир Омон Ражаб Тожикистон ўзбек шеърияти дарғаларидан бири. Ўтган аср 70-80- йилларида ғазал, умуман, аруз камситилиб турган бир паллада Омон ака ғазал бита бошлаган эди. Унинг битиклари улуғ устозлар томонидан ҳам юксак баҳоланган. Мана узоқ йилларким, касби шифокор бўлган акамиз кишиларнинг ташқи дардларини даволаб келмоқда, балки улар ички олами  қалбларига ҳам ҳақиқий малҳам ўлароқ юксак пафосдаги ғазаллар ижод этиб келмоқдалар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2573835

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10173540
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1659
3986
22125
10119529
70633
138877
10173540

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.208
Бугун: 17-10-2026 09:45:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015