Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 16 Май 2014 Кӯришлар: 2473
Печат

 

СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ КӮПАЯДИЁвон ноҳиясида чорвачилик халқ хӯжалиги муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда йирик шохли моллар парвариши билан машғул хӯжаликлар еттитага етди.

«Баракат» ёпиқ ҳиссадорлик жамияти ноҳиянинг йирик хӯжаликларидан бири ҳисобланиб, бу ерда 934 бошдан ортиқ «Зебушведий» зотли қорамол парвариш қилинмоқда.

           Жумладан, хӯжалик чорвасининг 334 таси соғиладиган сигирдир. Янги зотли чорвани хӯжаликнинг ӯзида сунъий равишда қочириш йӯлга қӯйилган. Хӯжалик аъзолари ва мутахассисларнинг самарали фаолияти натижасида, ҳозир бу ерда 337 та бузоқ зоотехник талаблар даражасида парвариш қилинмоқда.

 

Суратларда «Баракат» хӯжалиги чорвадорлари фаолиятидан лаҳзалар акс эттирилган

 

- Хӯжалигимиз Душанбе шаҳри сутни қайта ишлаш корхонаси билан шартнома тузган, - дейди суҳбатда хӯжалик сарвари Шавкат Муқимов. – Мазкур шартнома асосида хӯжалигимиздан комбинатга ҳар куни 3 минг литргача сут жӯнатамиз. Фақатгина ӯтган ойда хӯжалигимиз сут соғувчилари сигирлардан 85 минг литрдан ортиқ сут соғиб олишди. Бу кӯрсаткич ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 минг литр ортиқдир.

Дарҳақиқат, қайд этиб ӯтилган рақамларга назар солинса, хӯжаликда чорва парвариши зоотехник қоидалар асосида йӯлга қӯйилганлигига ишонч ҳосил бӯлади.

Ӯтган йили хӯжалик ҳисобидаги ерлардан 1300 тонна ҳӯл беда, 680 тонна силос, 22 тонна кунжара, 20 тонна аралаш ем тайёрланиб, қиш мавсумида чорва парвариши учун қулай имкониятлар яратилганди. Чорва учун тайёрланган озиқалар қишни талафотсиз ӯтказиш омили бӯлиб хизмат қилди. Хӯжалик чорвадорлари жорий йилда ҳам қиш мавсумига атрофлича тайёргарлик кӯриш учун ҳозирданоқ замина яратмоқдалар.

Ӯлкамиз баҳор остонасида турибди. «Баракат» хӯжалиги чорвадорлари баҳорда сут соғиб олишни янада кӯпайтиришни режалаштирганлар.

 

М. ҲОМИЛОВ, Ёвон ноҳияси

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Қоракўл қўйларини оширишнинг асосий омили

 

Баҳор чорвадорлар учун масъулият фасли ҳисобланади. Республикамиз чорвадорлари қарамоқларидаги 5 миллион 781 минг бош қўй-эчкиларни қиш фаслидан талафотсиз чиқариб, қўзилатиш мавсумини яхши ўтказишди. Айни пайтда республикамиздаги мавжуд қўй-эчкиларнинг 491 минг 385 боши ёки 8,5 фоизини қоракўл қўйлари ташкил этади.

Республикада қоракўлчиликни янада ривожлантиришнинг асосий омили

Муфассал...

Яхши қўшничилик тамойиллари

 

Улуғ устоз Абдулла Қодирий айтганларидек, мозийга қайтиб иш кўриш хайрлидир. Зотан, киши мозийдан ибратланиб, ўзининг келажаги учун яхши ва мустаҳкам пойдевор қуриши мумкин. Айниқса, бу икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларига тегишли бўлса, унда бу пойдевор то қиёмат пойдор бўлади, ё насиб!

Илдизи тарих қаъридан сув ичган тожик-ўзбек дўстлигига янги аср

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2613565

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10355777
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4711
7692
39230
10274571
91289
161581
10355777

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.149
Бугун: 15-11-2026 17:01:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015