Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 17 Август 2017 Кӯришлар: 3164
Печат

 

sarmoyaguzoriy 2017Тожикистон Республикаси Сармоядорлик ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси Қаҳҳорзода Файзиддин Саттор 2017 йилнинг биринчи ярмида комитет фаолияти ҳақида ахборот бериб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, Тожикистон Республикаси Президенти  ижроия аппаратининг қарор ва топшириқлари асосида  мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий тараққиётини таъминлаш мақсадида, ташқи ва ички сармоядорликни,  шунингдек,

давлат мол-мулкидан  мақсадли фойдаланиш аҳамияти, тадбиркору соҳибкорларни қўллаб-қувватлашга бағишланганлиги ҳақида тўхталди.

Комитет ўз ваколатлари доирасида 2та қонун, 12та қарор ва 9та фармонлар лойиҳалари устида иш олиб бормоқда.

Комитетнинг асосий вазифаларидан бири бу - давлат сармоялари  лойиҳаларини ҳаётга  татбиқ қилишдан иборат бўлиб, ҳисобот даврида 62та, жумладан, 23та грант, 12та қарз бериш ва 27та  маблағ ўтказиш гранти лойиҳаларини ишлаб чиқди. Бу 2,68 миллион АҚШ доллари миқдоридаги умумий маблағнинг 50,3 фоизи демакдир.

Комитетнинг янги шартномалари доирасида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион, энергетика соҳасида 246 миллион, транспорт соҳасида 65 миллион, маориф соҳасида 35 миллион долларлик маблағлар ўзлаштирилди.

Ҳисобот даврининг дастлабки 3 ойида ташқи сармоялар киритиш 131,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.  Асосий ташқи сармоячилар Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Саудия Арабистони ва Буюк Британия ҳисобланади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш юзасидан комитет корхоналар билан 14,3 миллион сомонийлик шартномаларни имзолади. 2014-2017 йилларда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2013 йил 5 декабрдаги 557-қарорига асосан давлат мол-мулкини хусусийлаштириш дастури ижроси сифатида жорий йилнинг биринчи ярмида 52та корхона очиқ ҳиссадорлик жамиятига айлантирилди. Шундан 13таси очиқ ҳиссадорлик жамияти сифатида сотилди.

-Энг муҳим стратегик корхоналардан қайсилари хусусийлаштириш жараёнида турибди?

-Айни кунларда Душанбе цемент ишлаб чиқариш заводи ва Хожа обигарм саниторийси хусусийлаштириш жараёнида, яъни шартнома ҳужжатлари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Комитет 2017 йилнинг 1 мартидан махсус ишчи гуруҳ ташкил этиб, сармоячиликнинг энг муҳим лойиҳаларини ўргангач, Тожикистон Республикаси Ҳукуматига тавсия қилиш ишларини олиб бормоқда.

Ҳайтали Боев,

"Халқ овози".

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг сув конференцияси доирасидаги учрашувлари

 

19 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференция доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Луи Женминни қабул қилди.

Учрашув чоғида Тожикистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва

Муфассал...

Сирдарёда оқар менинг асрорларим...

 

СОҒИНЧНОМАЛАР

I

Хўжанд, Сенда қолиб кетган дилим бор,

Талаба аталмиш қавмим-элим бор,

Гоҳ ўнқир, гоҳ текис роҳим-йўлим бор -

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592277

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10276855
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2284
10083
2284
10210212
12367
161581
10276855

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 02-11-2026 10:32:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015