Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 08 Август 2017 Кӯришлар: 1756
Печат

 

m qalandarzoda 2017Тожикистон Республикаси Олий иқтисодий судидаги жорий йил олти ойлик фаолият якунларига бағишланган матбуот конференциясида Олий иқтисодий суд раиси Мавлуда Қаландарзода билан биргаликда Тожикистон Республикаси Президентининг Ёрдамчилар бўлими катта маслаҳатчиси Содиқ Шоназаров  ҳам иштирок этди.

Дастлаб Мавлуда Қаландарзода журналистларни Тожикистон Республикаси Олий иқтисодий судининг жорий йил олти ойлик фаолияти натижалари билан қисқача таништириб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган давр мобайнида республика иқтисодий судларига кўриб чиқиш учун 1087та иш келиб тушган. Шулардан 860таси суд қарорини чиқариш билан ҳал этилган. Умуман олганда, жорий йилнинг олти ойида судларнинг дастлабки, кассацион ва назорат босқичларида жами 1430та иқтисодий ишлар кўриб чиқилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 167тага кўпдир.

Шунингдек, бу давр ичида 772 миллион 741 минг 869,64 сомоний ва 2 миллион 469 минг 476,62 АҚШ доллари миқдоридаги зарарни давлат фойдасига ундириш учун аризалар келиб тушган. Қабул қилинган даъво аризалари жами 371 миллион 396 минг 206,64 сомоний ва 2 миллион 444 минг 330,71 АҚШ доллари миқдорида қондирилиб, бу маблағларни ундириш ижро учун юборилган.

Тожикистон Республикаси Олий иқтисодий суди раиси Мавлуда Қаландарзоданинг маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодий судлар томонидан бир қатор суд ҳужжатлари ижроси таъминланиб, республика бюджетига 7 миллион 25 минг 896,18 сомоний миқдоридаги маблағ давлат божи ва давлатга етказилган иқтисодий зарар сифатида киритилган.

- Бундан ташқари, ҳисобот даврида иқтисодий судларнинг суд ҳужжатлари билан давлат фойдасига жами 12 миллион 944 минг 488,11 сомоний миқдоридаги давлат божи ундирилди. Улар эса, ижро учун юборилган бўлиб, маблағларни ундириш ижросини таъминлаш назорат остига олинган, - деди М.Қаландарзода.

Тожикистон Республикаси Олий иқтисодий суди раиси Мавлуда Қаландарзода иқтисодий суд ишларининг кўпайганлигига нима сабаб бўлганлиги борасида берилган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

- Кўп ҳолатларда қонунбузарлик ҳодисалари фуқаролар томонидан берилган маълумотлар ва уларнинг шикоятлари асосида ошкор этилади. Шу боисдан иқтисодий йўналишдаги қонунбузарлик ҳолатларининг ошкор этилишидаги асосий омиллардан бири ҳам фуқароларнинг бу борадаги масъулият ва мажбуриятларини ҳис этишларининг юқорилигидан дарак беради.

Матбуот конференцияси жараёнида журналистлар шу ва ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга қониқарли жавоб олдилар.

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози». 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Майли, ишқнинг дорларига осилсайдим - Роҳат дердим ишқдан етган озорларга…

 

Боғи ошиқондаги манзара

Куз.

Чирт-чирт узилади барглар шохидан,

Хазонрезлар оқа бошлар боғларда,

Йўлакларда эргашади ортимдан –

Муфассал...

Онажонимнинг сўнгги сабоғи

 

Меҳрибон ва беозор, озода ва поктийнат, олти ёшидан етимлик азобин тортиб, мактабда атиги икки йилгина ўқиган, қизалоқлик пайтидан бошлаб, улғайганича колхоз далаларида тер тўкиб ишлаб, суяги меҳнатда қотган, турмушга чиқиб, қалбининг азизи билан бирга икки ўғил ва уч қизни оқ ювиб, оқ тараган, меҳр ила тарбия берган, ўқитган, одам қилган онажоним раҳматли отам вафот этганларидан сўнг, роппа-роса беш юз олтмиш кундан сўнг дунёдан ўтган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2382269

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9502893
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2029
3448
16431
9457148
2029
140751
9502893

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.124
Бугун: 01-05-2026 14:27:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015