Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 1875
Печат

 

x karimzoda2017-Божхона органи статистика маълумотларига кўра, 2016 йилда Тожикистон Республикаси ташқи савдо обороти  3930,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу эса, 2015 йилга нисбатан 396,7 миллион долларга кам дегани,- таъкидлади Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати бошлиғи биринчи ўринбосари Хуршед Каримзода ўтган йил якунига бағишланган матбуот конферецияси чоғида.

Унга кўра, Тожикистон Республикаси ташқи савдо оборотини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаларига мувофиқ, 2016 йилда ҳам жаҳон бозоридаги молиявий ноустуворлик ҳолатининг давом этганлиги ва бир қатор давлатлардаги сиёсий вазият, жумладан, асосий савдо шерикларнинг иқтисодий тараққиёти пасайганлиги бир қатор экспорт ва импорт маҳсулотларига бўлган талабнинг камайишига сабаб бўлган. Шу асосда Тожикистон Республикаси ташқи савдо обороти 2016 йил бошидан босқичма-босқич пасайиб, унинг камайиши 2015 йилга нисбатан 9,2 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, ўтган йилда Тожикистон Республикаси божхона чегаралари орқали транспорт мол-маҳсулотларининг экспорт ва импорти 2015 йилга нисбатан 396,7 миллион АҚШ доллари эвазида кам амалга оширилган.

-Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2016 йилда 2015 йилга нисбатан республика божхона чегарасига  5583та  поезд ва 7281та юк ташувчи транспорт воситаларининг келиши камайган,- деди Хуршед Каримзода.

Матбуот конференциясида таъкидланишича, 2016 йилда божхона ҳуқуқбузарликларига қарши кураш тузилмалари ходимлари томонидан 4644та божхона қонунбузарлик ҳолати ошкор этилган. Улардан 61таси жиноятга алоқадор бўлиб, шулардан 30таси мол-маҳсулотларнинг ноқонуний кириши, 4таси наркотик моддаларининг ноқонуний айланиши ва 27таси божхона соҳаси фаолиятидаги бошқа  жиноятларга боғлиқ бўлган.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2016 йил 22 декабридаги  мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва сайёҳлик соҳасининг узлуксиз тараққиёти учун 2017 йилнинг январидан мамлакатга келтириладиган янги автомашиналарнинг барча турлари солиқлар ва божхона тўловларидан 50 фоизга озод этилсин, дея таъкидланган эди. «Ишлаб чиқарилганига неча йил бўлган автомобиллар янги автомобиллар сирасига киради?»- деган саволга Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати бошлиғи биринчи ўринбосари Хуршед Каримзода қуйидагича жавоб берди:

-Бу борада ишчи гуруҳи ташкил этилди ҳамда янги автомобиллардан божхона тўловларини камайтириш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлигу идораларга кўриб чиқиш учун юборилди. Янги автомобиллар, деганда, ишлаб чиқарилганига атиги уч йил бўлган автомобиллар назарда тутилади. Шундай экан, ишлаб чиқарилганига атиги уч йил бўлган автомобиллар янги ҳисобланади. Божхона тўловларидан 50 фоиз озод этиш эса, барча турдаги янги автомобилларга тегишлидир. Фақатгина трактору экскаватор ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналаридан ташқари. Чунки улар шу пайтгача ҳам божхона тўловларидан озод қилинган эди.

Зуҳриддин Умаров,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Кечиккан муҳаббат

 

Муаттар бугун қадрдон дугонасини учратиб қолди. Дилдоранинг тўйидан сўнг улар кўришишмаган эди. Ачагина гаплар йиғилиб қолибди. Нима бўлди-ю гапдан гап чиқиб, Дилдора Муаттарни севган, унинг кўйида “жигар кабоб” бўлган собиқ синфдошлари Аббосни эслаб қолди:

-Қара-я дугона, сен рад жавобини бериб, Аббос билан хайрлашгач, эртаси куни у бизникига келган эди. Сени чақириб беришимни илимос қилди. Уни роса бопладим. Шу пайтгача қаёқда эдинг? - деб ҳайдаб солдим...

Муфассал...

ЮРТИМГА БАХТ ОЛИБ КЕЛГИН, ЯНГИ ЙИЛ!

 

Ҳаёт ишкомидан янги бир шингил

Узгандай яйрайди фархунда кўнгил,

Меҳмон кутгандайин саришта манзил,

Меҳмон бўлиб тезроқ келгин, Янги йил!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2382143

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9502483
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1619
3448
16021
9457148
1619
140751
9502483

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.124
Бугун: 01-05-2026 13:02:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015