Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 06 Октябр 2016 Кӯришлар: 2051
Печат

 

paxtaaХалқда: жўжани кузда санайдилар, деган гап бор. Пахтакор учун синов, яъни деҳқончасига айтадиган бўлсак, ғалвирни сувдан кўтарадиган давр келди. Панж ноҳиясидаги Эмомали Раҳмон  номли хўжаликдаги Холмирзо Акбаров бошлиқ бригада аъзолари ҳам пахта йиғим-теримини бошлаб юборишди. Пахта терими кун сайин қизиб бормоқда. Мазкур хўжаликнинг бошқа бригадалари, чунончи, Оймаҳмад Кўганов, Нурбобо Ҳакимов, Мамадали Юлдошев,

Ҳаким Сафаров, Файз Мирзоёровлар бригадаларида ҳам пахта йиғим-терими авж олган. Хўжалик ноҳияда байроқбардорлик қилиб, пешқадамликни ҳеч кимга бермай келмоқда.

Холмирзо Акбаров «оқ олтин» яратиб, эл назарига тушган, юзи ёруғ бўлган саркорлардан. Ўзи ёш бўлса ҳам, ишнинг кўзини билади. Холмирзо алмашлаб экишга алоҳида эътибор бериб келади. Ўтган йили «Қозон кўл» қартасига маккажўхори эккан эди. Бу йили эса, макка ўрнига пахта эккан. Мана, кўриб турибмиз, натижа ёмон эмас.

-Алмашлаб экишда гап катта,-дейди биз билан бўлган суҳбатда саркор. - Ишонмасангиз, пиёз эккан жойга, яна пиёз экиб кўринг. Ҳосил ўтган йилгидан кам бўлади. Сабаби, пиёз камида бир йилда қирқ марта сув талаб қилади. Сув қўяверсангиз, сув ерни «чақади». Ёки картошка ўрнига картошка, помидор ўрнига помидор экиб кўринг. Ҳосилдорлик  бирданига пасайиб кетади. Шунинг учун, алмашлаб экишга, эътиборни кучайтириш лозим. Мен буни ўз тажрибамда кўп синаб кўрганман. Алмашлаб экиш мўл ҳосил яратиш манбаи ҳисобланади.

Саркор Холмирзо Акбаров давлат мустақиллигининг юбилей йилида 62 гектар пахта майдонига барака уруғи қадаган эди. Пахта топшириш режаси, аллақачон, 50 фоизга етиб қолди.

Бу йилги мақсад гектар бошига ҳосилдорликни 30 центнерга етказишдан иборат. Бунинг учун барча шароит бор. Далада пахта кўп. Бригада аъзоларидан Гулистон Сафарова, Хайринисо Ойнаева, Амина Сафарова, Рўзия Қораева, Насиба Кўчарова, Тахмина Сафарова, Гавҳарой Усмонова, Ҳафиза Суярқуловаларнинг ҳар бири кунига 80-90 килограммдан  «оқ олтин» дурдонаси териб, бригада хирмонига тўкмоқдалар.

Бригада аъзолари ўз ички захира имкониятларини назарга олган ҳолда, мавсум охиригача Ватан хазинасига яна 50 тонна пахта етказиб бериш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.

 

Ҳамроқул Тўқсанов, жамоатчи мухбир.

Панж ноҳияси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Эҳтиёт бўлинг, шаҳримизда карта қаллоблари!

 

Техника ва технологияларнинг энг сўнгги ютуқлари ҳаётимизга дадил кириб келмоқда. Замондошларимиз - етти ёшдан етмиш ёшгача уяли телефондан бемалол фойдаланишади. Интернет тармоғига телефон орқали уланиш имкониятлари барчага бирдек яратилган. Мамлакатимиз пойтахти транспорт воситаларида карталар орқали йўлкира тўлашга ҳам кўникиб қолдик, ҳисоби. Бугунги куннинг асосий талабларидан бири - ҳисоб-китобларни нақд пулсиз

Муфассал...

Антониу ГУТЕРРИШ: « Бадахшон – нафақат Тожикистон, балки бутун дунёдаги энг гўзал минтақалардан бири»

 

12 июн куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Тожикистонга келди. У сафар доирасида Сарез кўлига бориш чоғида Помир тоғи устидан парвоз қилиб ўтди. 

Бош котибнинг Тожикистонда кузатган иқлим ўзгариши оқибати уни ҳайратга солган - бу мамлакатдаги музликларнинг қарийб ўттиз фоизи аллақачон эриб кетганини таъкидлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2573833

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10173484
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1603
3986
22069
10119529
70577
138877
10173484

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.208
Бугун: 17-10-2026 09:40:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015