Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 1681
Печат

majlisss

26 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакат Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Мажлисда дастлаб мамлакатнинг жорий йил биринчи ярми якуни бўйича ижтимоий-иқтисодий тараққиёти натижалари ва 2016 йилнинг иккинчи ярми учун белгиланган вазифалар кўриб чиқилди.

 

Шу масала юзасидан мамлакат Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Неъматулло Ҳикматуллозода, Молия вазири Абдусалом Қурбониён ва давлат бошқа тузилмалари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

2016 йилнинг биринчи ярмида ташқи омиллар, айниқса, асосий савдо шерикларнинг иқтисодий тараққиёт суръати пасайиши, ташқи савдо ноустуворлиги ва пул жўнатмалари ҳажмининг камайиши сабабли, истеъмолчилар заиф фаоллигига қарамасдан, миллий иқтисодиёт соҳасида ижобий тенденция сақлаб қолингани қайд этилди.

Ушбу давр мобайнида макроиқтисодий кўрсаткичлар устуворлиги таъминланиб, хусусан, иқтисодий ўсиш 6,6 фоизни ташкил қилди ва инфляция энг паст, яъни 3,1 фоиз даражасида сақлаб турилди.

Иқтисодиёт реал ўсиши, асосан, саноатнинг 12,1 фоиз, қишлоқ хўжалигининг 9,9 фоиз, асосий капитални молиялаштириш 18,9 фоиз ҳамда чакана савдонинг 3,4 фоизга ривожлангани билан таъминланди.

Жорий йил биринчи ярмида давлат бюджети даромад қисми ижроси 99,4 фоизга бажарилди. Бу бир қатор вазирликлар ва идоралар, давлат ҳокимияти шаҳар ва ноҳиялар ижроия органларининг қониқарсиз фаолиятидан гувоҳлик беради.

Солиқ комитети ҳисобидан бюджет даромад қисми режасини ижро этиш 104,8 фоиз, бироқ Божхона хизмати ҳисобидан атиги 86,4 фоизга таъминланди. Бунинг оқибатида бюджетга 267 миллион сомоний маблағ келиб тушмади.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, эришилган натижаларга қарамасдан, мавжуд захиралар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.

Шу сабабли, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Бош вазир, вазирликлар ва идоралар, давлат ҳокимияти ижроия органларига мамлакат Президенти Паёми чора-тадбирлар режаси, Тожикистон Ҳукуматининг мамлакат 2015 йилдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти натижалари ва 2016 йил учун вазифалар тўғрисидаги қарори, Давлат бошлиғининг мамлакат шаҳар ва ноҳияларига сафарларида айтиб ўтган топшириқларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш, қабул қилинган дастурлар ва режалар  ҳамда барча мавжуд захиралар ва имкониятлардан самарали фойдаланиш,  иншоотлар ва лойиҳалар қурилишига ажратилган турли манбалар маблағларини ўз вақтида ва сифатли ўзлаштириш бўйича кечиктирилмас чора-тадбирлар қабул қилишни топширди.

2016 йил биринчи ярми учун мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётига якун ясаш ва жорий йил иккинчи ярми вазифалари белгилаб олинганидан кейин, мамлакат Ҳукумати аъзолари кун тартибидаги бошқа масалаларни кўриб чиқишди.

Жумладан, Тожикистон Республикасида 2016-2020 йиллар оила тиббиёти принципи бўйича биринчи тиббий-санитария ёрдами тараққиёти стратегик режаси ва Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳаси қабул қилинди.

Мамлакат Ҳукумати аъзолари бир қатор қонунлар лойиҳалари, жумладан, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси давлат мукофотлари тўғрисида», Тожикистон Республикасининг «Бюджетга бошқа мажбурий тўловлар ҳақида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Саноат намуналари тўғрисида», Тожикистон Республикасининг «Ихтиро ҳақида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини маъқуллашди ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун тавсия қилишди.

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун, шунингдек, мамлакат  Ҳукуматининг Тожикистон Республикаси «Катта ёшдагилар таълими тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ҳам тавсия қилинди.

Ҳукумат мажлисида, шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2016-2018 йилларда саноат тармоғида сармоявий иқлимни яхшилаш, ишлаб чиқариш тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича тадбирлари режаси ҳамда «Суғд вилояти Деваштич ноҳияси маркази бош режаси тўғрисида»ги қарорлари лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мажлис охирида Миллат пешвоси, мамлакат Ҳукумати Раиси Эмомали Раҳмон Ҳукумат аъзолари, давлат бошқа тузилмалари раҳбарларига Тожикистон Республикаси Президенти топшириқларини кечиктирмасдан ижро этиш, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ободончилик ишларини кенгайтириш бўйича аниқ топшириқлар берди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Матбуот анжуманлари

Шермуҳаммад Шоҳиён:- Суннат ва никоҳ тўйларида улоқ ва кураш мусобақалари уюштириш тақиқланган

- Шарқона анъаналаримизга кўра, илгари суннат ва никоҳ тўйларида ўзларига тўқ юртдошларимиз улоқ ва кураш мусобақалари уюштиришарди, - деди Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён ўтган йил якунига бағишланган матбуот анжуманида. – «Тожикистон Республикасида

Муфассал...

Фаросат, фиросат ва адабий ҳаё

 

Университет таҳсили давомида бир устоз беш йил мобайнида беназир Абдулла Қаҳҳорнинг қуйидаги сўзларини ёддан айтиб, бизниям шу парчани беихтиёр ёд олишга мажбур этганди:  «Шеър – фикр экстракти бўлиши жиҳатидан ҳикмат, кўнгилга йўл топиши, ундан ўзига ҳамоҳанг садо чиқариши жиҳатидан мусиқа. Шеър – ошиқнинг оҳи, мусибатдийданинг кўз ёши, саодат ва сурур ифодаси бўлган қаҳқаҳа товуши. Шеър – кўнгилнинг ойнаси, кўнгилда нима

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2373796

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9452954
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
6
5968
32509
9388971
92841
133128
9452954

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.48
Бугун: 19-04-2026 00:00:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015