Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Июн 2016 Кӯришлар: 2163
Печат

 

sanglox8 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Данғара ноҳиясидаги  Санглох мавзесида Тожикистон Республикаси Фанлар академияси астрофизика институтининг «Санглох» халқаро астрономик расадхонасини очди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Санглох» халқаро астрономик расадхонаси ёруғлик нуқтаи назари ва астрономик иқлим бўйича дунёда энг яхшиси ҳисобланади. У  мустақиллик даврида, 20 йиллик танаффусдан кейин Миллат  пешвоси  Эмомали Раҳмон қўллаб-қувватлаши туфайли  астрономик кузатувлар, қуёш тизими ва кометадаги кичик жисмларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш учун катта илмий ва халқаро аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда қайта тикланди.

Расадхона денгиз сатҳидан 2300 метр баландликда жойлашган бўлиб, 1977 йили бунёд этилган. 1995 йилдан у халқаро расадхона мақомига эга. Зеро, у фан соҳалари ва жаҳон астрономияси тараққиётига катта улуш қўшди.

sanglox 1Санглох расадхонаси 1 метр диаметрли ойнали телескопга эга. Телескоп 1980 йили Германиянинг Карл Цейсс компаниясидан харид қилинган. У ҳажми 10 сантиметр келадиган жисмларни Ердан 40 минг километр масофада аниқлай олади.  Мазкур телескоп суратлари сифати диаметри 2 метрни ташкил қилувчи телескопларга яқиндир. 1985 йили Галилей кометасининг Қуёшга навбатдаги яқинлашувида бундай суратларни диаметри 6 метрни ташкил қилувчи телескоп ёрдамида олиш имконсиз бўлганида кометанинг биринчи сурати айнан мазкур расадхонадан олинган эди.  Ўша кометанинг ёруғлиги 22 юлдуз катталигини ташкил қилганди.

Расадхонани қайта тиклаш учун зарур ускуналарни ўрнатишга қарийб 1 миллион сомоний маблағ сарфланди. Энди унда 30 нафар олим доимий илмий фаолият билан шуғулланади.

Расадхона 6 қаватдан иборат бўлиб, унинг иш кабинетларида космик жисмларни ўрганиш билан шуғулланишади. Қайта тиклаш ва рақамли ускуналар келтирилганидан кейин расадхона ишлари сифати сезиларли равишда яхшиланиб, унинг имкониятлари кенгайди.

 Мамлакат Президенти расадхона фаолият юритиши шароитлари билан танишув жараёнида марказ ёш олимларни тарбиялаш учун жуда яхши база ҳисобланишини таъкидлади. Астрофизика институти ходимларига Тожикистон астрономия мактабини мустаҳкамлаш учун ривожланган мамлакатлар олимлари билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш топширилди.

Айни пайтда Астрофизика институтида учта – 730 метр баландликда «Ҳисор» расадхонаси, 2300 баландликда «Санглох» ва ТБМВнинг Мурғоб ноҳиясида 4350 метр баландликда «Помир» расадхонаси фаолият юритаяпти.

Халқаро астрономик ҳамжамият институтнинг астрономияни ривожлантиришдаги улушини жуда юқори баҳолади ҳамда 7та кичик юлдузни тожик олимлари номлари билан атади ва бошқа иккита сайёрага «Тожикистон» ва «Ҳисор расадхонаси» номлари берилди.

2014 йилнинг 14 ноябрида Германияда Европа космик агентлигида дунё олимлари диққатини ўзига тортган ҳодиса бўлиб ўтди: Чурюмов-Герасименко кометаси сатҳида турган «Розетта» космик аппарати бу кометани чуқур ўрганишга киришди. Мазкур кометани дастлаб 1969 йилнинг 29 сентябрида Тожикистон Республикаси Фанлар академияси Астрофизика институти илмий ходими Светлана Герасименко очгани далили  тожикистонлик олимларнинг ифтихор белгиси ҳисобланади. Герасименко Германияга таклиф қилиниб,  у ерда очиқ комета даражаси тадқиқотини кузатди. Бу кометани ўрганиб, олимлар қуёш тизими жисмлари, жумладан, Ерда ҳаёт вужудга келиши билан боғлиқ бир қатор саволларга жавоб беришади.

Расадхона билан тўлиқ танишувдан кейин мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Фанлар академияси олимлари ва Астрофизика институти ходимлари билан учрашиб, тожик олимлари ютуқлари ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Давлат бошлиғи йиғилганларни халқаро майдонда Тожикистон астрономияси тараққиёти ва танилишига ҳисса қўшувчи бу муҳим иншоотнинг қайта тиклангани билан табриклади.

Соҳанинг бир қатор ходимлари ва ёш олимлари ўз чиқишларида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмонга муносиб совға учун миннатдорчилик билдирдилар.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ДИННИ НИҚОБ ҚИЛГАН ЭКСТРЕМИСТЛАР…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига юборган навбатдаги Паёмини барча ватандошларимиз қатори биз Имом Абуҳанифа (р.) номли Тожикистон Ислом олийгоҳи ўқитувчилари жамоаси ҳам ҳамжиҳатлик билан ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, сўнгра чоп шаклидагисини мутолаа қилдик. У кишининг ҳар бир айтган маъноли сўзларида ҳаёт акс этаётганини

Муфассал...

Ваҳдат: миллий бирликдан умумбашарий бирликка

 

Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг, юзага келган таҳликали вазият азиз Ватанимиз, тожик халқи ва миллий давлатни дунё харитасида эмин сақлашлик имконияти - миллий ғояга тарихий заруратни юзага келтирди. Демократия байроғи остида тўпланган айрим сохта "демократ"лар ўзларининг схоластик ғояларини сир тутган ҳолда, мамлакатда мавжуд осойишталикка рахна солиб, ўз манфаатлари йўлида бошбошдоқлик билан чет элдаги хожалари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578265

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10195323
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
603
3672
15559
10151415
92416
138877
10195323

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 03:53:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015