Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Май 2016 Кӯришлар: 1968
Печат

 

kasaaa12 май куни Турсунзода шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси Ижроия раиси Абдулло Абдулло, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбековлар иштирокида CASA-1000 электр энергияси етказиб бериш минтақавий лойиҳасини амалга татбиқ этиш ишларига старт берилди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон олиймақом меҳмонлар ва ҳукуматлар раҳбарларини Душанбе-Турсунзода автомобил йўлининг 47-километрида кутиб олди.

Дастлаб, тантанали вазиятда давлат бошлиқлари рамзий тугмачани босиш билан CASA-1000 электр узатиш тармоғи минтақавий лойиҳасини амалга татбиқ этиш ишларини бошлаб беришди. Сўнгра шу ернинг ўзида Тожикистон энергетика ва сув захиралари вазири Усмонали Усмонзода тайёрланган схема бўйича иштирокчиларни CASA-1000 лойиҳаси электр энергияси етказиб бериш маршрути билан таништирди.

Шундан кейин, мазкур лойиҳани амалга татбиқ этиш иштирокчи мамлакатлари раҳбарлари Турсунзода шаҳри, Шаҳринав ноҳияси аҳолиси ва республика бошқа фаоллари билан самимий учрашув ўтказдилар.

Лойиҳани амалга татбиқ этиш ишлари бошланиши маросимида, шунингдек, Тожикистон, Афғонистон, Покистон, Қирғизистон расмий делегациялари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда молиявий институтлар намояндалари иштирок этишди.

Ўз чиқишида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон, энг аввало, олиймақом меҳмонларга Тожикистон заминига хуш келибсиз, дер экан, минтақавий аҳамиятга эга бўлган муштарак лойиҳа амалга татбиқ этилишида улар иштирокини яхшиликдан белги дея атади.

Давлат бошлиғи CASA-1000 юқори қувватли электр узатиш тармоғи қурилиши бўйича лойиҳани амалга татбиқ этиш ишлари бошланиши бугунги маросими Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари мамлакатлариаро амалий ҳамкорликлар рамзи сифатида барчамиз учун эсда қоларли ва тарихий аҳамиятга эга ҳодиса эканлигини қайд қилди.

Тожикистон Республикаси Президенти  Эмомали Раҳмон чиқиш қилганидан сўнг, CASA-1000 лойиҳаси бошланиши ва аҳамияти борасида Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков, Афғонистон Ислом Республикаси Ижроия раиси Абдулло Абдулло, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ва Бутунжаҳон банкининг Жанубий Осиё бўйича вице-президенти Аннет Диксон хонимлар чиқиш қилишди.

CASA-1000 Марказий ва Жанубий Осиё минтақалараро биринчи муштарак лойиҳа ҳисобланиб, у Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари, Афғонистон ва Покистон Ислом Республикалари электр тармоқларини бир-бирига боғлайди.

Мазкур лойиҳа энергия тақчиллигини камайтиради, энергетика бозори шаклланиши, шерик давлатлар савдо ҳамкорликларини йўлга қўйиш, бир қатор иқтисодий, ижтимоий ва экологик устунликларни ҳисобга олган ҳолда янги иш жойлари яратишга ҳисса қўшади. Лойиҳани техник-иқтисодий асослаш ишлари 2009 йилда охирига етказилиб, 2011 йили эса, лойиҳа тижорат нуқтаи назаридан тасдиқланди.

Бу лойиҳа Тожикистон ва Қирғизистон учун ёзги мавсумда ортиқча электр энергиясини экспорт қилиш ва реал даромад олиш учун қулай шароит яратиб, Афғонистон ва Покистон аҳолиси ва иқтисодиётининг экологик тоза электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлайди.

Электр энергияси экспортчилари Тожикистон ва Қирғизистон импортчилар бўлган Афғонистон ва Покистонга май-сентябр ойларида 5 миллиард киловатт-соатгача, жумладан, Тожикистон 3 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб бериши кутилмоқда.

 CASA-1000 лойиҳасини амалга татбиқ этиш Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасида коммуникацион ва инфратузилма алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича чоралар мажмуи ва муштарак шартномаларни амалга ошириш йўлида биринчи қадам ҳисобланиб, у келгусида минтақа халқлари тараққиёти ва фаровонлиги учун хизмат қилади.

CASA-1000 лойиҳаси умумий қиймати 1 миллиард Америка доллари ҳажмида баҳоланмоқда. Бу лойиҳани амалга татбиқ этиш учун Тожикистон 320, Қирғизистон 209, Афғонистон 354 ва Покистон 209 миллион Америка доллари ҳажмида сармоя жалб этади.

Биринчи босқичда узунлиги 477 километрни ташкил қилувчи 500 киловаттли юқори қувватли электр узатиш тармоғи қурилиши кутилмоқда. Сўнгра Тожикистондан Афғонистонга ва бу мамлакатдан Покистонга юқори қувватли электр узатиш тармоғи қурилиши давом этади.  Унинг умумий узунлиги 750 километрни ташкил қилади.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

АЙНИЙ ҲАҚИДАГИ ҲИКОЯТЛАР

 

Муқаддима

Маълумки, машҳур кишиларнинг ҳаёти афсона ва ривоятларга кўмилиб кетган бўлади – улар орасида тарихий ҳақиқатга мувофиқ келадиганлари ҳам, бадиий тўқима маҳсуллари ҳам оз эмас. Нафақат, ўзбегу тожик, балки Шарқ, ҳатто, жаҳон адабиётининг забардаст намояндаларидан бўлган Садриддин Айний ҳаёти ва фаолияти ҳам бундан мустасно эмас. У ҳақдаги ҳикоят ва ҳангомалар ичида, айнан, ҳаётдан олинганлари билан бирга, халқнинг ижодий таҳайюли

Муфассал...

АДАБИЙ-МАДАНИЙ АЛОҚАЛАР - тожик ва ўзбек халқлари дўстлигининг муҳим омили

 

Тожиклар ўзининг тарихи, маданияти ва адабиёти билан маълуму машҳур бўлиб, қадимги халқлар сирасига киради. Улар оғзаки ва ёзма асарлари, тарихий ёдгорликлари ҳамда нодир катибалари билан башарият тамаддунига муносиб ҳисса қўшиб, бу йўл орқали шуҳрат топишган. Бой маданий илдизлар ориёийлар тамаддунидан бошланиб, минг йиллар давомида шаклланиб, унинг бир қисми ўзига хос кўринишда бизнинг замонимизгача етиб келган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2510104

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9959034
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1095
2925
18339
9916238
95595
107749
9959034

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.165
Бугун: 30-08-2026 08:45:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015