Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Май 2016 Кӯришлар: 1756
Печат

 

a gani110 май куни Душанбе шаҳрига расмий ташриф буюрган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг юртимизга биринчи сафари Миллат қасри ёнида расмий кутиб олиш тантанали маросимидан бошланди.

Олиймақом меҳмонни кутиб олиш учун Миллат қасри олди ўзига хос тарзда безатилган бўлиб, Фахрий қоровул қисмлари ва нафас асбоблари оркестри саф тортганди.  

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон олиймақом меҳмон – Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини кутиб олар экан, фахрий минбарга таклиф қилди.

Расмий кутиб олиш маросими Фахрий қоровул қўмондони рапорти ва икки мамлакат давлат мадҳиялари ижроси билан бошланди. Сўнгра Эмомали Раҳмон ва Муҳаммад Ашраф Ғанилар биргаликда Фахрий қоровул сафи ёнидан ўтишди. Олиймақом меҳмон Тожикистон Давлат байроғига эҳтиром кўрсатди. Расмий кутиб олиш маросими давлатлар бошлиқларининг Тожикистон ва Афғонистон расмий делегациялари ҳамда Тожикистонда аккредитацияси бўлган дипломатик корпуслар намояндалари билан танишув орқали давом этди.

Расмий кутиб олиш тантанали маросими Фахрий қоровулнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанилар олдидан ўтиши билан охирига етди.

Дўстона муносабатлар ва ўзаро самарали ҳамкорликлар билан боғлиқ масалалар муҳокамаси Эмомали Раҳмон ва Муҳаммад Ашраф Ғанининг тор доирадаги учрашувида бошланди.

 

***

Олий  даражадаги учрашув  ва сўзлашувлар

 

a ganiТожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини, энг аввало, Тожикистонда илиқ кутиб олар экан: - «Сизни кўриб турганимиздан хурсандмиз, иккинчи уйингизга ташрифингиз сизга яхши таассуротлар бағишлашига умид қиламиз», - деди.

Дўстлик ва ўзаро тушуниш фазосида ўтган учрашув чоғида мамлакат Президенти: - «Тожикистон томони сизнинг мамлакатингизда тинчлик ва барқарорлик мустаҳкамланиши, унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини ҳар доим истайди ҳамда Афғонистон Миллий бирлик ҳукумати тинчлик дастурини қўллаб-қувватлайди», - деди.

Томонлар Тожикистон ва Афғонистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий соҳалар ва бошқа ўзаро самарали йўналишдаги ҳамкорликлари ҳозирги ҳолатидан қониқиш изҳор қилдилар.

Учрашув чоғида 2013 йили мамлакатлар ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми 170 миллион Америка долларини ташкил қилгани, бу етарли даражада эмаслиги қайд қилинди.

Тожикистон ўтган йили Афғонистонга 1 миллиард 200 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берди. Жорий йилнинг 4 ойида бу кўрсаткич 250 миллион киловатт-соатни ташкил қилди.

Энергетика ва транспорт-транзит инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида лойиҳаларни амалга татбиқ этиш, минтақавий аҳамиятга эга бўлган CASА-1000 лойиҳасини амалга ошириш Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини оширишга имконият яратиши қайд қилинди. Тожикистон ҳам Тожикистон-Афғонистон-Туркманистон темир йўли қурилишидан манфаатдор.

Савдо-иқтисодий, техник ва маданий ҳамкорликлар бўйича муштарак комиссия фаолиятини жонлантириш зарурлиги таъкидланди. Чунки бу омил иқтисодиётнинг турли ҳаётан муҳим соҳалари ва тармоқларида алоқалар тараққиёти ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликлар кенгайишига ҳисса қўшиши мумкин.

Терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва замонавий  дунёнинг бошқа таҳдиду хатарларига қарши кураш бўйича икки томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учрашув асосий мавзуларига айланди.

Учрашув ва сўзлашувлар якунида Эмомали Раҳмон ва Муҳаммад Ашраф Ғанилар Тожикистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасининг икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тўғрисидаги муштарак баёнотини имзоладилар. Бундан ташқари, давлат бошлиқлари иштирокида Тожикистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисида келишувга ҳам эришилди.

Миллат қасри залида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани учрашув ва сўзлашувлар якуни бўйича маҳаллий ва хорижий ОАВ кенг доиралари учун матбуот конференцияси ўтказдилар.

 

 «Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ватан хизматига – кўнгилли равишда

 

Суғдлик 1000 нафардан ортиқ йигит Ватан хизматини адо этиш учун кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Уларни кузатиш учун Хўжанд шаҳри яқинидаги машҳур Арбоб қасри олдидаги амфитеатрга 7 мингдан ортиқ киши йиғилди. Улар орасида ота-оналар, ҳарбий хизматчилар, ўсмирлар бор эди.

Муфассал...

Жаҳонпаҳлавон

 

Давлатни дунёга танитадиганлардан бири буюк қалам соҳиблари бўлса, бошқаси спортчилардир. Бизнинг давлатимиз ҳам бугунги кунда дунё таниган давлатлар қаторидан ўрин олмоқда. Бунда спортчи ёшларимизнинг ҳиссалари беқиёсдир. Бугун биз азиз Ватанимиз -  Тожикистон байроғини жаҳон мусобақаларида юксакларга кўтариб, Ватанимиз миллий мадҳиясининг янграшига сабаб бўлаётган давлатимиз фахри, етти марта жаҳон чемпиони Комроншоҳ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086744

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151687
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1207
2101
9613
8112414
1207
89570
8151687

Сизнинг IPнгиз: 3.15.149.154
Бугун: 01-05-2025 12:00:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015