Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Март 2016 Кӯришлар: 3829
Печат

 

bog25 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ҳисор ноҳиясининг Алмоси қишлоқ жамоатига иш сафари билан борди.

Мазкур сафардан мақсад Тожикистон Республикаси Ҳукумати яратувчанлик сиёсатини амалга ошириш ишларини мантиқан давом эттиришдан иборатдир.

Ушбу сафар жараёнида юз гектар майдонда мевали боғ барпо этилди.

Алмоси қишлоқ жамоатида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонни Ҳисор ноҳияси аҳолиси хурсандчилик билан кутиб олди.

Кўчат ўтқазиш бўйича кампанияда иштирок этиш учун ноҳиянинг 3000 нафар аҳолиси, жумладан, Миллат пешвоси билан учрашиш учун 15 минг аҳолиси йиғилди.

Боғ барпо этилиши олдидан мамлакат Президенти ноҳия аграр хўжаликлари ютуқлари кўргазмасига ташриф буюрди.

Кўргазмага, асосан, ноҳияда етиштириладиган мевалар, жумладан, музхоналарда сақланадиган узум, олманинг турли навлари чиқарилди. Кўргазмада мутахассислар томонидан меваларни сақлаш турли усуллари кўрсатилди. Мамлакат Президенти топшириғи асосида Ҳисор ноҳиясида бугунги кунда меваларни сақлаш учун 5000 тонналик ҳажмга эга музхоналар қурилган.

Ўзининг ҳосилдор ерлари билан машҳур бўлган Ҳисор ноҳиясида мева ва сабзавотлар парвариши билан бир қаторда, турли ғалла экинлари етиштириш ҳам кенг йўлга қўйилган. Кўргазмада ноҳия ғалла экинлари, жумладан, бу минтақа иқлимига мослаштирилган турли уруғликлар намойиш этилди.

bog1Ноҳияда чорвачилик соҳаси ҳам тегишли тарзда ривожланяпти. Ҳисор зотли қўйларни кўпайтириш чорвачилик соҳаси муваффақиятига ёрқин мисол бўла олади. Қўйнинг ушбу зотини кўпайтириш билан ноҳиянинг 21та чорвачилик хўжалиги шуғулланади. Кўргазмага, шунингдек, қўйларнинг ушбу зоти ҳам чиқарилди.

Мамлакат Президенти кўргазмага ташрифи ва ноҳия меҳнаткашлари ютуқлари билан танишувдан сўнг улар фаолиятига юқори баҳо берар экан, уларни мамлакат иқтисодий тараққиётини таъминлаш учун ушбу муваффақиятли ишларини давом эттиришга даъват қилди.

Сўнгра Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Алмоси қишлоқ жамоати хушманзара мавзеларидан бирида кўчат ўтқазиш кампаниясида иштирок этди ва бир неча туп гилос, олхўри ва олма ниҳолларини ўтқазди.

Давлат бошлиғи иштирокида ўтган ушбу кампанияда 340 гектар майдонда кўчат ўтқазилди. Жумладан, 72 гектар майдонда гилос, 67 гектарга олхўри, қарийб 13 гектарга олма кўчатлари экилди. Мамлакат Президенти топшириқ ва кўрсатмалари асосида келгусида боғлар майдони янада кенгайтирилади.

Айни пайтда Ҳисор ноҳиясининг Сомон, Хонақоҳи кўҳи, Навообод ва Мирзо Ризо қишлоқ жамоатларида кўчат ўтқазиш кампанияси тезлаштирилган.

2016-2020 йиллар боғдорчилик ва токпарварликни ривожлантириш бўйича давлат дастурига мувофиқ, Ҳисор ноҳиясида 2966 гектар майдонда боғлар ва токзорлар барпо этилиши керак. Келажакда барпо этиладиган боғларда, асосан, экспортга мўлжалланган мевалар парвариш қилиниб, улар савдосидан тушган даромад аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга йўналтирилади.

Давлат бошлиғи ўзининг Ҳисор ноҳиясига аввалги иш сафарларида фуқароларга боғдорчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантириш топшириғини берганди. Маълум бўлишича, Миллат пешвосининг яратувчан ва ватанпарварона сиёсатини қўллаб-қувватлаган ва мамлакат Президенти топшириғини ижро этган ҳолда, ноҳия тоғ ёнбағирларида аллақачон, минг гектарлаб турли мевали боғлар барпо этилган.

Аввал Ҳисор ноҳиясида мамлакат Президенти томонидан боғлар барпо этиш бўйича кўзга кўринарли ташаббуслар амалга оширилган бўлиб, «Мустақилликнинг 15 йиллиги» ва «Ҳисорнинг 3000 йиллиги» шулар жумласидандир.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Ҳисор ноҳияси турли минтақалари узумнинг «тойфи» экспорт навини парвариш қилиш учун жудаям қулай.

Янги боғ барпо этилганидан кейин Давлат бошлиғининг топшириғига биноан, шу ернинг ўзида мевалар, жумладан, гилосларни басталаш бўйича корхона қурилади. Бу янги иш жойлари ташкил этишнинг муҳим омилларидан бирига айланади.

Ҳисор ноҳияси меҳнаткашлари мамлакат ташқарисига мева экспорт қилиш бўйича бой тажрибага эга. Статистик маълумотларга кўра, ноҳия барча хўжаликларида 21 тонна узум етиштирилган бўлиб, шунинг ярмидан кўпроғи Россия Федерацияси, Афғонистон, Покистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Украина ва Қирғизистонга экспорт қилинган.

Ноҳия музхоналарида узум ва олманинг катта захираси сақланмоқда.

Меҳнатсевар аҳоли билан очиқ суҳбат чоғида мамлакат Президенти уларни яратувчанлик ишларини давом эттириш, Ватан ободончилиги йўлида виждонан меҳнат қилишга ундади.

Ҳисор ноҳияси аҳолиси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга яратувчанлик ташаббуслари ва жамиятнинг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдиришди.

 

«Ховар» ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Мо барои васл кардан омадем…»

 

Ёхуд яхши қўшничиликнинг эзгу удумлари сайқали хусусида

Яшариш, янгиланиш, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва меҳр-муҳаббатни ўзида мужассам этган баҳор – Наврўз байрами арафасида икки қондошу жондош – тожик ва ўзбек халқлари ҳаётида нурли саҳифа очилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевларнинг

Муфассал...

Одамийлик ўлмасин…

 

Инсон – олам безаги, аммо ўта мураккаб мавжудот…

Аввалам бор, одам боласи ҳаётининг оддий эмаслиги шундаки, у икки оламда яшайди. Бири – уни ўраб турган борлиқ, атроф-муҳит бўлса, иккинчиси, унинг ботини, қалб дунёсидир. Ички, яъни маънавий олами бой, етук бўлмаган шахс ҳеч қачон моддий дунёнинг нақши бўлолмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087194

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151834
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1354
2101
9760
8112414
1354
89570
8151834

Сизнинг IPнгиз: 3.14.72.80
Бугун: 01-05-2025 12:57:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015