Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Июл 2015 Кӯришлар: 2185
Печат

 

 forum«Кохи Борбад» давлат мажмуасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модилар иштирокида Тожикистон-Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги форуми ташкил этилди.

Унда давлат органлари, хусусий компаниялар вакиллари, тадқиқот марказлари ва ташкилотлари таҳлилчилари, йирик тадбиркорлар иштирок этди. Форум доирасида эришилган натижалар ва келишувларга иккала томон ҳам амал қилиши кутилмоқда.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўз чиқишида: «Тожикистон икки мамлакат ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорликларни йўлга қўйиш учун катта имкониятларга эга. Айни пайтда юртимизда 7,5 миллиард Америка доллари ҳажмидаги лойиҳалар ва дастурлар амалга ошириляпти. Мамлакатимиз қонунчилиги солиқ солиш ва божхона фаолияти билан боғлиқ 40 дан ортиқ имтиёзларни ўрнатган»,- деб қайд қилди.

Мамлакатимиз қулай иқлим шароити, қуёш ва сувга бой табиати ҳамда унумдор водийлари мевалар, сабзавотлар ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун қулай бўлиб, аграр соҳани келгусида янада ривожлантириш учун ҳар томонлама қулай шароитларни яратади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, ҳинд бизнес-доиралари ўзларининг тожикистонлик шериклари билан ҳамкорликларни кучайтириш, Тожикистонда ўзаро фойдали қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга ҳидоят қилинди.

Мамлакат Президенти Тожикистон ва Ҳиндистон ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликлар кенгайишидан қониқиш билдирар экан, жаҳон ҳамжамиятига икки мамлакат алоқалари қадимий халқларимиз тарихий ва маданий яқинликлари, чуқур устувор ахлоқ, гуманизм фалсафаси, аждодларимизни ҳақиқатан дунё бўйлаб идрок қилиш каби  бутун жаҳонга машҳур қадриятлари орқали маълум эканлигини қўшимча қилди.

Ҳиндистон Бош вазири ўз чиқишида икки мамлакат ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорликларни кенгайтириш муҳимлигини қайд қилиб, Ҳиндистон томонининг турли соҳалар, айниқса, аграр тармоғида сармоявий  лойиҳаларни амалга оширишда кенг иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Форум доирасида Нарендра Моди Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга  тожик олими Бобожон Ғафуровнинг  яқинда ҳинд тилида нашрдан чиққан «Тожиклар» китобини совға қилди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

«Муғтепа» - қадимийлик ва навқиронлик уйғунлашган тарихий обида

 

Ўлкамиз - тарихий ёдгорликларга бой диёр. Уларнинг ҳар бири аждодларимизнинг бой ўтмишини ўзида мужассам этганлиги билан қадрлидир. Мозий сирлари яширинган тарихий обидалар бизни аждодларимиз тарихига эҳтиром билан муносабатда бўлиш, келажагимизга теран нигоҳ ташлашга ундайди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон

Муфассал...

Интернет китобнинг ўрнини босолмайди

 

- Мен «Халқ овози» газетасининг ҳар бир сонини йиғиб, боғлаб қўйганман, - дейди биз билан суҳбатда газетамизнинг ашаддий муштарийси вахшлик Намозали Тўхтаров. – Қишлоғимиздагилар менда газетанинг барча сонлари борлигини билишади. Кўпинча ёш ўғил-қизлар мендан сўраб олиб, мутолаа қилишади.

Хатлонлик фахрий ўқитувчи, Тожикистон маорифи аълочиси,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2466153

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9825833
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3579
3481
7060
9794249
70143
122773
9825833

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 21-07-2026 20:40:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015