Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Июл 2015 Кӯришлар: 2061
Печат

 

majlis30 июн куни Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати раиси Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис аввалида кадрлар масаласи кўриб чиқилиб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети ҳайъати янги аъзолари тасдиқланди. 

Сўнгра Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2015 йил иккинчи ярим йиллиги Иш режаси ҳамда 2015-2019 йиллар Тожикистон Республикасида донорлик қони ва унинг компонентларини ривожлантириш миллий дастури тасдиқланди.

Тожикистон Республикасининг “Хўжалик субъектлари фаолиятини текшириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳамда Тожикистон Республикасининг “Ижозатнома тизими тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш киритиш лойиҳаси тасдиқланиб, кўриб чиқиш учун Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига йўналтирилди. Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг жорий йил Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмидаги топшириқларига биноан, ишлаб чиқилган ва тавсия этилган.

Мазкур лойиҳани тайёрлаш ва таклиф этишнинг асосий мақсади: текширувда шаффофликни таъминлаш, такрорий асоссиз ва узоқ текширувларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлар ва сармоядорлар ишини соддалаштиришдан иборатдир. Лойиҳада текширув муддатлари йирик тадбиркорлик субъектлари учун 10 кундан кўп бўлмаслиги, ўрта тадбиркорлик субъектлари учун 5 кунгача ҳамда кичик субъектлар учун 2 кун қилиб белгиланади.

Мажлис давомида Тожикистон Республикасида бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш концепцияси, 2015-2018 йиллар Тожикистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш бўйича келгусидаги ислоҳотларни ўтказиш стратегик режаси, 2015-2020 йиллар Тожикистон Республикаси энергетика соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси, мамлакат олий ўқув муассасаларига студентларни Тожикистон Республикаси Президенти квоталарига мувофиқ қабул қилиш қоидалари, қишлоқ жойларда ўз фаолиятини олиб бораётган ёш ўқитувчилар ойлик маошларига қўшимча тўлов тартиблари кўриб чиқилди.

Мажлиснинг якуний қисмида масъул шахслар олдига республика халқ хўжалигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб-териб олиш ва такрорий экин экилишини йўлга қўйиш бўйича биринчи ярим йилликдаги фаолияти натижалари хусусида аниқ вазифалар қўйилиб, келгуси йил кузги-қишки мавсумига озиқ-овқат ва ёнилғи материалларини жамғариш ҳамда Афғонистон билан давлат чегаралари хавфсизлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

“Ховар” ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Ишқим менинг, эй саргардон ишқим, Сендан ғамларимга излайман паноҳ...

 

Ишқим менинг, эй оташ мисол ишқим,

Ёноқлари алвон - арғувонимсан менинг.

Орзулару армонлар оламида

Шеърларим – армуғонимсан, менинг.

     Ишқим менинг, эй шайдолигим ишқи,

Муфассал...

Сир-Зарафшон илҳомлари

 

Суғд вилояти ҳудудидан оқиб ўтадиган Сирдарё ва Зарафшон сувидан ичган экинзорлар, мевазорлар гуллаб-яшнайди. Бу икки дарё соҳилларида яшаётган инсонлар эса, яратувчанлик ишқида меҳнат қилишади. Икки улуғ шоир – Абуабдулло Рўдакий ва Камол Хўжандий ҳам ана шу икки дарё соҳилларида туғилиб, вояга етганлар. Ҳозирда эса, Суғдда уларнинг ворислари ижод этишмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2466797

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9827475
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1101
4120
8702
9794249
71785
122773
9827475

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 22-07-2026 06:14:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015