Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 28 Ноябр 2019 Кӯришлар: 366
Печат

 

prez 201922 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Сино ноҳиясида "Табассуми офтобак" ("Қуёшча табассуми") мактабгача таълим хусусий муассасасини фойдаланишга топширишди.

Миллат пешвосига маълум қилишларича, уч қават ва ертўладан иборат иншоот

бир сменада 300 бола учун мўлжалланган.

Бу болалар боғчаси ватанпарвар тадбиркорлар - Табаралиевлар оиласи томонидан мамлакат олий           раҳбариятининг маорифпарварлик сиёсати доирасида давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб халқаро меъёрларга мос равишда қурилган.

Барча зарурий шароитларга эга 11та синфхона ва тажрибали ўқитувчиларнинг жалб этилиши бу маърифат масканида болалар ватансеварлик ва миллий қадриятларни эъзозлаш руҳида тарбияланишларига имкон беради.

Бу ерда таълим-тарбия рус ва инглиз тилларида йўлга қўйилган. Масъуллар келгусида таълимни тожик тилида ҳам жорий этишни режалаштиришган.

Давлат бошлиғи ушбу маърифат маскани болалари билан самимий суҳбат ўтказиб, уларга совғалар улашди.

Янги "ноёб математика" усули бўйича таълимнинг йўлга қўйилиши "Табассуми офтобак" муассасасининг устунликларидан саналади.

Бу ерда болалар зеҳний ривожланиши учун сурат чизиш, кулолчилик ва хореография тўгараклари ташкил этилиб, улар жисмоний чиниқишлари йўлида сузиш ва соғломлаштириш гимнастикаси машғулотлари йўлга қўйилган.

Миллат пешвоси замонавий болалар боғчасини Давлат байроғи кунига муносиб совға дея атар экан, мураббийларни бундай шароитлардан фойдаланган ҳолда, болалару ўсмирларнинг келгусида мустақил Тожикистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари учун уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга чорлади.

**

МАХСУС ОТРЯД БИНОСИ

22 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда мамлакат пойтахтида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси Тезкор ҳаракат махсус отряди биносини фойдаланишга топширишди.

Давлат бошлиғи яратилган шароитлар билан танишар экан, мазкур отряд шахсий ҳайъати билан суҳбат ўтказди.

Янги иншоот замонавий меъморчилик талабларига мос қурилиб, унда иш кабинетлари, мажлислар зали, ётоқхоналар ва таълим синфхоналари бор. Ушбу бинода иш фаолияти учун барча замонавий шароитлар яратилган.

Танишув чоғида мамлакат Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмонга махсус отрядда жисмоний чиниқиш ва спорт машғулотларига алоҳида эътибор қаратилиши маълум қилинди.

Иш кабинетлари ва мажлислар залидан ташқари, Тезкор ҳаракат махсус отряди биноси алоҳида таълим синфхоналарига эга бўлиб, у қайта ўқиш учун зарур шароитлар билан таъминланган. Жумладан, бу ерда соҳанинг турли аппаратлари, қуроллару алоқа воситалари, ҳарбий кийим-кечаклар ва бошқа иш материаллари бор.

Давлат бошлиғи танишув чоғида, қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо берди. Шунингдек, иншоот саҳнида Миллат пешвоси ҳарбий техника-ю ускуналар кўргазмаси билан танишди. Мазкур отряд техник парки замонавий ҳарбий машина-ю механизмлардан иборат бўлиб, ҳар қандай вазиятда фаолият юритиш имконияти мавжуд.

Шу ерда Давлат бошлиғи томонидан Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси Тезкор ҳаракат махсус отрядига тўртта иш транспорти тақдим этилди. Бу ходимларнинг самарали фаолияти учун қулайлик туғдиради.

**

ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИ ФАКУЛТЕТИ ЯНГИ БИНОСИ

22 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Тезкор-қидирув фаолияти факултетининг янги биносини фойдаланишга топширишди.

Ушбу факултет биноси беш қават ва ертўладан иборат бўлиб, унда 600 ўринли 15та синфхона, лекция зали, кутубхона, архив, ўқитувчилар учун 16та иш кабинети, шаҳмат ўйнаш, лингафон, рус, инглиз, хитой тилларини ўрганиш синфхоналари, диссертацион зал ва 460 ўринли иккита мажлислар зали бор.

Энди ушбу янги бинода факултетнинг икки кафедраси - тезкор-қидирув фаолияти тактикасини ташкил этиш ҳамда террорчилик жиноятлари олдини олиш ва жамият хавфсизлигини таъминлаш кафедраларида 20 нафар олимлару профессорлар курсантларга таълим беришади.

Мамлакат Президенти янги иншоот қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо бериб, таълиму ўқув имконият ва иқтидоридан самарали фойдаланиш, соҳанинг малакали мутахассисларини тайёрлаш учун вазирлик раҳбарияти ҳамда бошқа масъул шахсларга аниқ топшириқлар берди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Паёмдан руҳланган аёллар

 

Давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органининг Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими томонидан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жорий Паёмини хотин-қизларга тушунтириш мақсадидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шу тадбирлардан бири Ғафуржон Ортиқов номли қишлоқ жамоатидаги Гулбоғ қишлоғида ўтказилди. Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими

Муфассал...

Наврўз гули

 

Абдулҳамид  Самадов 1947 йилнинг 5 августида Хатлон вилоятининг Ховалинг ноҳиясига қарашли Шикоргоҳ қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабни битириб, Душанбе педагогика олийгоҳида таълим олган. Бўлажак ёзувчининг қисса ва ҳикоялари ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб "Садои Шарқ", "Памир" каби нуфузли ойномалар ва "Адабиёт ва санъат", "Жумҳурият" сингари рўзномаларда  чоп этила бошланган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
815724

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3261645
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3396
4502
7898
3219967
51879
138308
3261645

Сизнинг IPнгиз: 54.160.19.155
Бугун: 11-08-2020 15:44:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015