Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 14 Сентябр 2019 Кӯришлар: 722
Печат

 

rogun 20199 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанциясининг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида иштирок этиш мақсадида Роғун шаҳрига ташриф буюрди.

Бу йирик гидроэнергетик иншоотнинг иккинчи агрегати ишга туширилиши тантанали маросими халқаро оммавий ахборот воситалари

томонидан кенг ёритилди.

Бу тантанали маърака Тожикистон барча телевидение ва радиоканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Ушбу муҳим тадбирни 140дан зиёд маҳаллий ва хорижий журналистлар, Америка, Италия, Германия, Россия, Япония, Буюк Британия, Хитой, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар нуфузли халқаро ахборот агентликлари ёритишди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанцияси қурилиш участкасида СТ-4 қурилиш туннели, Т-9 транспорт туннели, ҳаво етказувчи туннел ва шахта, 1-агрегат турбинаси туннели шахтаси, 5А қурилиш майдончаси ва СТ-3 қурилиш туннели чиқиш жойидаги ишлар жараёни билан танишди.

Электростанция қурилиши мавзесида Давлат бошлиғи СТ-4 қурилиш туннелида ишлар сифатини назорат қилди.

СТ-4 қурилиш туннели, умуман, чиқиш жойини ҳисобга олганда, 1798 метр узунликка эга ва унинг сув ўтказиш иқтидори бир сонияда 3500 кубметрни ташкил қилади.

СТ-4 сув ташлаш қурилиш туннели электростанция қурилиши жараёнида сероблик даврида 1090 метрдан то 1210 метр сатҳгача сувни ташлаш учун хизмат қилади.

1190 метр сатҳда қуриладиган устки сув ташлаш иккита туннели СТ-4 тармоқларига бирлашади ва улар ҳар бирининг сув ўтказиш қобилияти бир сонияда 1750 кубметрни ташкил қилади.

Туннелнинг икки тармоқдан иборат охирги қисми электростанциядан фойдаланиш вақтида ҳам хизмат қилади.

Туннелга кириш жойи 1190 метр даражада бўлиб, у тўлиқ қурилгани маълум қилинди. Унинг диаметри 15 метрни ташкил қилади.

Сўнгра Миллат пешвоси электростанция тўғонини кўздан кечирди.

"Роғун" ГЭСи тўғони денгиз сатҳидан 1065 метргача кўтарилган бўлиб, унга 6 миллион кубметр қурилиш материаллари тўкилган ва қават-қават қилиб ётқизилган.

Ҳозир сув омбори сатҳи 1058 метрга етказилган ва у электростанциянинг дастлабки иккита агрегати фаолият юритишига имкон яратади.

"Роғун" ГЭСи сув омборида шу кунгача ҳаммаси бўлиб 200 миллион кубметр сув йиғилган.

Ишлар жараёни билан танишув чоғида Давлат бошлиғи Т-9 транспорт туннели воситасида ҳаракатланди.

Т-9 транспорт туннели электростанция қуйи станцияларни унинг тармоғи ва сув етказиш туннеллари турбина шлюзини бошқарувчи тик туннел майдончалари билан боғловчи иншоотдир.

Т-9 транспорт туннели электростанциядан фойдаланиш даврида ҳам амал қилади. У сув етказиш турбиналари майдончасигача бориб, келажакда сув етказиш турбиналари барча дарвозаларига шу ердан хизмат қилади.

Туннелнинг бошқа қисми тўғон қаватидан ўтади ҳамда то Шўроб электростанциясигача бориш-келиш йўли таъминланишига имкон беради. Т-9 транспорт туннели узунлиги 530 метрни ташкил қилади. Туннел денгиз сатҳидан 1300 метр баландликда жойлашган.

Мамлакат Президенти, шунингдек, ҳаво етказиш туннелларида ишлар ижроси билан ҳам танишди.

Ҳаво етказиш туннели ҳаво етказувчи тик туннел тўсинигача узунлиги 487,5, кенглиги 8 ва баландлиги 8,4 метрга етади. У келажакда трансформаторлар биноси, машиналар залини тоза ҳаво билан таъминлаш ва мазкур иншоотдан чанг вертикални ташқарига тортиб чиқариш учун хизмат қилади.

Туннел уч қисмга тақсимланиб, унинг бир қисми чангу ғуборни тортиб чиқариш, иккинчи қисми тоза ҳавони таъминлаш ва учинчи қисми унинг чиқиш жойигача бориш учун назарда тутилган.

Ҳаво етказиш туннели ҳаво етказиш вертикал туннели билан боғланади ва айни пайтда 12,1 метрлик диаметрда туннел қазилмоқда.

Давлат бошлиғи 1-агрегат турбинаси туннели иншоотида ҳам иш жараёни билан танишди.

1-агрегат сув қабул қилиш тик туннели 1172 метрдан бошланиб, 956 метр сатҳгача пастга боради ва баландлиги 216 метрни ташкил қилади. Туннел қазиш ишлари диаметри 8,7 метр билан бошланиб, якуний диаметри 7 метрни ташкил қилади ва тўлиқ темир билан қопланади.

Унинг фурнел туннел қазиш ишлари 2,5 метр диаметр билан охирига етказилгани маълум қилинди.

5А назорат майдончасида Миллат пешвоси КРУЭ 500 кВ ва 220 кВ, электростанция тўғони мавзеси ва бошқа бунёд этилган ҳамда қуриладиган иншоотларни бориб кўрди.

Миллат пешвоси ушбу сафар давомида кўздан кечирган охирги иншоот СТ-3 қурилиш туннели бўлди.

Учинчи қават (СТ-3) қурилиш туннели лойиҳага биноан сувни 1035 метр сатҳдан то 1145 метргача ўтказиш мақсадида қурилган.

Туннелнинг умумий узунлиги 1858 метрни ташкил қилади. Мазкур туннелнинг сув ўтказиш иқтидори бир сонияда 3500 кубметрга тенгдир. СТ-3 қурилиш туннели бир нечта ёрдамчи туннелларга эга.

СТ-3 қурилиш туннели чиқиш жойи денгиз сатҳидан 946-973 метр даражада жойлашиб, баландлиги 26 метр ва кириш жойининг узунлиги 100 метрдир.

Давлат бошлиғи қурилишнинг алоҳида участкаларида ишларнинг бориши билан танишувдан кейин қурувчилар ишига юқори баҳо бериб, уларни "Роғун" гидроэлектростанциясида яратувчанлик тадбирларини ўз вақтида ва самарали ижро этишга чорлади.

Электростанция ҳудудида бажарилган ишлар жараёни билан танишгандан кейин мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон агрегатлар залида "Роғун" гидроэлектростанциясининг иккинчи агрегатини тантанали вазиятда ишга туширди.

Электростанция иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида ушбу электростанция ишчилари, мамлакат фаоллари ва зиёлилари, ёшлар ва меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

Электростанция иккинчи агрегати ишга туширилгандан кейин унда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳам мамлакат ягона энергетик тизимига узатилди.

Шундан кейин мамлакат Президенти тантанали йиғилишда монтажчилару ҳайдовчилар, туннел қазувчилар, кафширгарлар, пармаловчилар, электрчилар, дурадгорлару муҳандислар ва қурилиш компаниялари раҳбарлари олдида нутқ сўзлади.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Қатраи сув лаззатини мардуми ташнадан сўр…

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали    Раҳмоннинг таклиф ва ташаббусини қувватлаб, ўтган йил декабр ойида яна бир ўн йилликни сув йили, деб эълон қилгани мамлакатимиз сарварининг нуфузи, обрў ва эътибори халқаро майдонда алоҳида ўрин, мавқе кашф этганини кўрсатди.

Муфассал...

Мен бир насим бўлиб келдим, мен бир насим...

 

Сирожиддин Саййид 1958 йили Сурхондарё вилояти, Сариосиё районидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Халқ шоири.

ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган. «Руҳим харитаси», «Салқин харсанглар кафтида», «Севги мамлакати», «Асрагил», «Меҳр қолур, муҳаббат қолур», «Куйдим», «Ватанни ўрганиш», «Ватан абадий», «Устимиздан ўтган ойлар» каби шеърий тўпламлари нашр этилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
810
Мақолаларни кӯрганлар сони
512246

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2356279
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1347
2104
3451
2334650
50116
62133
2356279

Сизнинг IPнгиз: 18.210.22.132
Бугун: 22-10-2019 13:17:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015