Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 07 Декабр 2017 Кӯришлар: 36
Печат

 

toj-bel 20172017 йилнинг 1 декабрида Белорус Республикасининг Минск шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашди.

Давлатлар бошлиқларининг учрашуви тор доирада бошланиб, Тожикистон ва Белорус ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликлар масалалари

кенг кўламда муҳокама қилинди ҳамда иккала томон расмий делегацияларининг кенгайтирилган ҳайъати иштироки билан ниҳоясига етди. 

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон-Белоруснинг дўстлик, шерикчилик ва ўзаро самарали ҳамкорликнинг устувор принципларига асосланган ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник, маданий ва таълим соҳаларида ривожланиб бораётган муносабатларидан қониқиш изҳор этди.

Тожик-белорус ҳамкорликларини устувор ривожлантириш яқиндан шерикчилик тусини олган муносабатлар доирасида ҳам икки томонлама ва ҳам кўп қиррали тарзда давом эттирилиши қайд қилинди.

Давлат бошлиқлари халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашишиб, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, трансчегаравий таҳдидлар, терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик ва наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларни келгусида мустаҳкамлаш зарурлигини қайд қилишди.

Томонлар ўзлари аъзо ҳисобланган халқаро ташкилотларда янада яқинроқ координацияга ёрдам бериш муҳимлигини таъкидлашди.

Суҳбатдошлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва муассасаларининг глобал муаммоларни ҳал этиш, устувор тараққиётни таъминлаш, дунёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги роли муҳимлигини қайд қилишди.

Учрашув чоғида томонлар тожик-белорус муносабатлари меъёрий-ҳуқуқий базаси мазмун-моҳиятидан қониқиш изҳор этишиб, уни келгусида кенгайтириш ва такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш мақсадга мувофиқ, дея ҳисоблашди.

Иқтисодий соҳадаги ҳамкорликлар ҳамда Тожикистон ва Белорус минтақалари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришни кенг кўламда қамраб олувчи ҳужжатлар имзоланиши муҳимлиги зикр этилди.

Иккала давлат бошлиқлари парламентлараро алоқаларни келгусида фаоллаштириш ва уни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлашди.

Минтақалараро муносабатлар ижобий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, иккала давлат бошлиқлари вилоят ва шаҳарлар сатҳида турли йўналишлардаги ҳамкорликларни янги мазмун билан бойитиш заруратини қайд қилишди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликлар даражасини юксалтириш, жумладан, савдо ҳажмини ошириш мақсадида давлат бошлиқлари ҳукуматлараро комиссия иши самарадорлигини ошириш заруратини қайд қилишди.

Иқтисодий дастурларни амалга татбиқ этиш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва хўжалик субъектлари ўзаро ҳамкорликлари учун қулай шароитларни таъминлаш учун янада самаралироқ логистик қарорларни топиш зарурати изҳор қилинди. Бунда агросаноат комплекси, машинасозлик, транспорт, озиқ-овқат ва енгил саноат соҳалари иқтисодий ҳамкорликларнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгиланди.

Давлатлар бошлиқлари маданий-гуманитар ҳамкорликларни кенгайтириш икки халқ ўртасида вужудга келган тарихий яхши алоқаларни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан ҳисобланиши борасида фикр билдиришди. Президентлар Тожикистон ва Белорус илмий доиралари, адабиёт ва санъат арбобларининг мунтазам учрашувлари тарафдори эканликларини қайд қилишди.

Томонлар маданият кунлари ўтказиш тажрибасини давом эттириш, маориф ва илм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликларни босқичма-босқич ривожлантиришни ният қилишган.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко анъанавий дўстлик, ўзаро ишонч ва тушуниш фазосида бўлиб ўтган учрашувлар натижаларидан қониқиш изҳор қилдилар.

Иккала томон фаол сиёсий диалог ҳамда тожик-белорус муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқиш мақсадида ўзаро тушуниш тўғрисидаги икки томонлама мунтазам сўзлашувларни давом эттиришга келишиб олишди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко ҳамда бутун белорус халқига меҳмондўстлик ва илиқ истиқбол учун чуқур миннатдорчилик билдириб, Белорус Президентини Тожикистонга расмий ташриф уюштиришга таклиф қилди. Таклиф миннатдорчилик билан қабул қилинди. Расмий ташриф муддати дипломатик идоралар орқали келишилади.

Тожикистон ва Белорус расмий делегациялари ўртасидаги учрашув ҳамда сўзлашувлар натижасида давлатлар бошлиқлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Александр Лукашенко иштирокида ҳамкорлик тўғрисида 4та янги ҳужжат имзоланди:

- Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Белорус Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликларга оид келишув;

- Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ва Белорус Республикаси Миллий академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ҳамда Белорус Республикаси Гомел вилояти ижроия комитети  ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник, маданий ва гуманитар ҳамкорликлар бўйича келишув;

- Тожикистон Республикаси давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи ҳамда Белорус Республикаси Могилёв вилояти ижроия комитети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

КАЛЕНДАР

« Январ 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Ота-оналар ҳарбий қисмдан мамнун қайтишди

 

 «Ўғилларимиз учун яратиб берилган шарт-шароитдан хурсанд бўлдик. Уларга Ватан олдидаги хизматларини тўла-тўкис адо этишларини яна бир марта уқтириб қайтдик!».  Бу гапларни ҳарбий хизматдаги ўғлини кўриб қайтган конибодомлик оталардан бири айтди. У билан бирга Душанбе сафарида бўлган ўн тўрт нафар ота-она сўзларидан ҳам худди  шу каби мазмунни уқиш мумкин эди.

Муфассал...

Гулнора ҲАСАНЗОДА: -Маошининг 75 фоизи озиқ-овқат учун сарфланадиган одам камбағал ҳисобланади

 

Тожикистонда умр ўртача давомийлиги 73 йилдан бироз ошади. Бу ҳақда 27 июл куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Статистика агентлиги директори Гулнора Ҳасанзода маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда юртимизда ёши 100дан ошган 80 киши истиқомат қилади. Шундан 50 нафарини аёллар, 30 нафарини эркаклар ташкил

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
504
Мақолаларни кӯрганлар сони
127411

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1090384
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
708
1884
9583
1069838
29902
34624
1090384

Сизнинг IPнгиз: 54.167.126.106
Бугун: 21-01-2018 12:01:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015