Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Ноябр 2017 Кӯришлар: 2361
Печат

 

bayroq q 2017Тожикистон таэквон-до миллий федерациясида республика байроғи нафақат давлат рамзи, балки федерациянинг тумори ҳам ҳисобланади. Чемпионлик қувватини ўзига сингдирган байроқнинг ажойиб тарихи бор. Бу ҳақда Тожикистон таэквон-до федерацияси президенти Мирсаид Яҳёев шундай ҳикоя қилади:

- 1992 йилгача Тожикистонда Шўролар даврининг ўроқ ва болға расми

туширилган байроғи амал қиларди. 1992 йили Пхенянда бўлиб ўтган таэквон-до бўйича биринчи жаҳон чемпионатига айнан Шўролар Тожикистонининг байроғи билан бордик ва чиқиш қилдик. Ўшанда мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритган, бироқ давлат рамзларимиз ҳалигача ўзгармасдан қолганди.

Бу орада ўша йилнинг 24 ноябрида республика Олий Кенгаши қарори билан давлат рамзларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганди. Ўшанда газеталарда мамлакатнинг янги байроғи ва нишонининг мазмуни билан рангли сурати пайдо бўлди.

Ўша даврда мен республика Олимпия комитети Бош котиби сифатида ишлардим. Биз Хиросима шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётгандик. Ҳар бир миллий терма жамоа ўз мамлакати нишони ва байроғини келтириши ташкилотчилар шартларидан бири эди.

Бешта янги ташкил этилган Марказий Осиё мамлакатларининг чемпионат ташкилий комитети штаби Тошкент шаҳрида жойлашганди. Нишонни топдик, бироқ байроқлар ҳали тайёрланмаган эди. Шунинг учун, байроғимиз сурати чиққан газетани ўзимиз билан олишимизга тўғри келди. Японлар байроғимизни ўзларида тайёрлашга рози бўлишди, бироқ тўрт кундан кейин, уни тасдиқлаш учун бориш керак эди.

Ўша байроқни менга кўрсатганларида, ундаги ранглар газетадаги суратга мувофиқ эмаслиги кўриниб турарди. Энди байроқни мамлакатимизга келтириб кўрсатишим ва Осиё чемпионатида фойдаланиш учун, ақаллан, вақтинчалик розилик олишим керак эди. Икки кундан кейин, мен ва ўша даврда республика спорт комитетига раҳбарлик қилаётган Зебуниссо Рустамовани  республика Олий Кенгашига чақиришди. Байроқни бизга қайтарар эканлар, иш сифатли бажарилгани, бироқ байроқнинг ранги аслига унчалик тўғри келмаслигини айтишди.

Бу орада мамлакатга янги байроқларнинг биринчи партияси келиб тушди ва бизга у ердан атиги иккитасини ажратишди. Тошкентга келиб, чемпионат штаби намояндасига янги байроқларимизни топширдик ва унга Японияда тайёрланганини қайтариб бердик. У байроқнинг аниқ кўринишини тайёрлай олмаганликлари учун кечирим сўради ҳамда бизнинг иккита байроғимизни бир четга олиб қўйиб, учинчисини ерга отди. Мен энди чиқишим керак эди, ўша учинчи байроғимиз ерда ётганини кўриб, сўрадим: «Буни нима қиласиз?»

- «Ташлаймиз», - дея жавоб берди. Уни сувенир сифатида ўзим билан олсам бўладими, деб сўрадим. Суҳбатдошим: - Билганингни қил, - деди ва елкасини қисди.

Охир-оқибат ушбу байроқни Душанбега келтирдим ва у федерациямизда турарди. Ўшанда у федерациянинг ўзига хос туморига айланишини ҳеч ким билмасди.

1993 йил бошларида Тошкент шаҳрида Осиё-Тинч океани минтақаси чемпионатида иштирок этиш учун таклифнома олдик. У ерда ҳам икки байроқ олиб келиш талаб қилинарди. Биттаси залда осилиб туриши керак, бошқаси эса, агар жамоа намояндаси фахрий минбардан ўрин эгалласа, унинг шарафига мамлакатининг миллий байроғи кўтарилиши учун керак эди. Ўзимизнинг байроғимизни залда осишлари учун бердик, унисини эса қолдирдик.

Биринчилардан бўлиб мутлақ вазн тоифасидаги спортчилар чиқиш қилишлари керак эди. Тақдир тақозоси билан бу вазн тоифасида тожикистонлик спортчи Рустам Зиёев чемпион бўлди. Шунинг учун, Ўзбекистон спорт қасри мажмуасида Тожикистон мадҳияси биринчи янгради ва шу онда бошқаларидан аввал тайёрланган ўша байроқ кўтарилди. Ўшанда Рустам уни жамоанинг тумори сифатида сақлашни таклиф қилди. Кейинроқ, байроқ тақчиллиги бўлмаган вақтларда ҳам бизга омад келтиришига ишонган ҳолда, уни ўзимиз билан олардик.

Натижада, биринчи ўринни эгаллаган спортчилар уни елкасига ташлашарди. Энди жаҳон биринчилигида Тожикистон шарафини ҳимоя қилган 53 нафар чемпион уни елкасига ташлаган.  

Бу байроқ бизга жуда қадрли. Федерациямизнинг намояндалари яна кўплаб марта чемпионлик мақомига эришган ҳолда, уни елкаларида фахр билан кўтариб юришга сазовор бўлишларига ишончимиз комил.

 

Сайидо НАЗАРОВ,

журналист.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

ДЕВАШТИЧДА САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНАДИ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2018 йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинганлиги муносабати билан Деваштич ноҳиясида ҳам чора-тадбирлар режаси тузилиб, бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Муфассал...

Эҳтиёт бўлинг, шаҳримизда карта қаллоблари!

 

Техника ва технологияларнинг энг сўнгги ютуқлари ҳаётимизга дадил кириб келмоқда. Замондошларимиз - етти ёшдан етмиш ёшгача уяли телефондан бемалол фойдаланишади. Интернет тармоғига телефон орқали уланиш имкониятлари барчага бирдек яратилган. Мамлакатимиз пойтахти транспорт воситаларида карталар орқали йўлкира тўлашга ҳам кўникиб қолдик, ҳисоби. Бугунги куннинг асосий талабларидан бири - ҳисоб-китобларни нақд пулсиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2476455

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9851479
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1407
3395
4802
9818773
95789
122773
9851479

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.31
Бугун: 28-07-2026 11:03:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015