Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 23 Ноябр 2017 Кӯришлар: 1761
Печат

 

sessiya 201719 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясида Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши ХVI сессияси 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали йиғилишда иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Тарихий жой – Саидхўжа Ўрунхожаев номли «Арбоб қасри»да бўлиб ўтган ушбу тадбирда республика Олий Кенгаши ХVI сессиясининг собиқ депутатлари, ҳукумат аъзолари, Тожикистон

Республикаси Миллий мажлис ва Намояндалар мажлиси аъзолари, вилоят фаоллари ва тадбирнинг бошқа меҳмонлари иштирок этишди. 

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон барча иштирокчилар ва мамлакатнинг барча халқини кенг қамровли бирлик, тинчлик ва барқарорликни яратиш ибтидосига айланган тарихий ва тақдирсоз сессия юбилейи муносабати билан табриклади.

Давлат бошлиғи сессиянинг бошланиши Тожикистон халқи умиди ва ишончининг уйғониш даври бўлганини қайд қилди. Ва ҳақиқатдан ҳам, ушбу тарихий ва тақдирсоз сессиянинг Олий Кенгаш депутатлари давлат яхлитлиги ва тожик халқи бирлигини сақлашнинг зарурати ва аҳамиятини жиддий англаганликларини вақт исботлади.

Тожикистон Президенти ушбу йиллардаги мураккаб сиёсий вазият ва фуқаролик уруши, мушкул тақдирсоз фурсатларга қарамасдан, халқнинг азалий заковатига мувофиқ тарзда, мард ва жасур сиёсатчи, миллатнинг содиқ ўғлони сифатида ҳаракат қилиб, фалажланган давлат ва иқтисодий тузилмаларни қайта тиклаш учун фидокорлик кўрсатди ҳамда тинчлик ва барқарорликка эришди.

Ўз сўзи охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тантанали йиғилиш иштирокчилари ва мамлакатимиз барча фуқароларини ушбу тарихий ва тақдирсоз сана билан яна бир марта табриклади. Давлат бошлиғи бундан кейин ҳам, Ватаннинг ҳар бир ор-номусли ва фидокор намояндаси мустақиллик, миллий бирликни мустаҳкамлаш ва севимли Тожикистонимиз манфаатларини ҳимоялаш йўлида саъй-ҳаракат қилиб, халқ муносиб ҳаётини таъминлашга арзирли ҳисса қўшишларига ишонч билдирар экан, севимли мамлакатимизда ҳамиша тинчлик ва хурсандчилик қуёши порлаб туришини тилади.

Мамлакат Президенти чиқишидан кейин, Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг депутатлари номидан Олий Кенгашнинг собиқ депутати Гулафзо Савриддинова чиқиш қилиб, Президент Эмомали Раҳмоннинг муносиб ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

 

Оллоҳ берган талантим бўлса,

Тадбиркорлик санъатим бўлса,

Яхши дўстлар қанотим бўлса,

Мен қувонмай, ким қувонсин айт!

Муфассал...

Ватан ишқини кўнгилларга жойлай олсак…

 

Бугун юртимиз - тинч, халқимиз - фаровон. Аммо шу кунларга етиш осон кечмаганлигини ҳар бир ақли соғлом киши яхши билади. Математика тили билан айтганда, нолдан бошланган Қуролли кучларимиз бугун ҳамма томонлама кучли армиялардан бирига айланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шонли Армиямиз навқирон 26 ёшда. Бутун республикада бу шонли санага бағишлаб улкан тадбирлар ўтказилаётган бир пайтда, шу юртнинг бир фуқароси сифатида мен ҳам

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578430

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10196886
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2166
3672
17122
10151415
93979
138877
10196886

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 09:58:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015