Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Ноябр 2017 Кӯришлар: 829
Печат

 

 

a rajabov 2017Ватанга муҳаббат, уни севиш ҳар қандай ҳисдан устунроқ туради. У, миллатидан қатъий назар, бунда яшовчи инсонларнинг рафтори, қилаётган касбу корлари, меҳнат фаолиятлари мобайнида янада ёрқинроқ намоён бўла бошлайди.

Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинган йиллар кечагидек ёдимда.

Одамлар бу тарихий воқеаларга унчалик ишонқирамай қарашганди. Ва ўзига яраша баҳс-мунозаралар ҳам бўлиб турарди.

Ўша давр раҳбарлари бундай мунозаралар тизгинини қўлга олишолмади.

Қатъиятсизлик ва баҳслар оқибати қонли тўқнашувларга олиб келди.

Эндиликда тарихга айланган ўша воқеалар ҳозир эсимга тушса, рости гап, уйқум қочиб кетади. Биз, яъни халқимиз томонидан сайланган депутатлар воқеалар ривожининг қоқ марказида турардик, ахир.

Сир эмаски, республикамизнинг ички ишларига четдан туриб аралаша бошлашди. Халқ иккига бўлиб ташланди. Ўша давр ҳукуматига нисбатан оппозицион кучлар ташкил қилинди. Вазият шу даражага бориб етдики, мамлакат қонли тўқнашувлар саҳнасига айланиб қолди. Халққа бир бошлиқ – бир сиёсий раҳбар керак эди. Кечагидек эсимда, пойтахтдаги вазият жуда қалтислигидан Олий Кенгашнинг навбатдаги XVI сессиясини Хўжанд шаҳрида ўтказишга қарор қилинди. Ўшанда бўлажак XVI сессиянинг тарих саҳифаларидан алоҳида ўрин олажаги хаёлимизга ҳам келмаганди. Нима бўлса ҳам, азияткаш халқимизни уруш олови исканжасидан олиб чиқишни ўйлардик. Чунки халқнинг бор умиди Олий Кенгаш депутатларидан эди.

 Депутатлардан Тожикистон Олий Кенгашининг Президиумига раис сайладик. Қадимий Хўжанднинг «Арбоб» қасрида бўлиб  ўтган XVI сессияда депутатлар халқнинг фидойи фарзанди Эмомали  Раҳмоновни ўзларига бошлиқ қилиб сайлашганида, йўқолган ишончлар яна қайтадан учқунлана бошлади. Эмомали Раҳмонов раис этиб сайлангандан кейин, ўзимда қандайдир куч пайдо бўлганлигини ҳис қилганман, ўшанда. Елкамиздан тоғ ағдарилгандек бўлганди. Биз янги раисимиз атрофида бирлашдик. Унинг дадил ва ўктамона чиқишлари бизларга куч бағишларди.

-Мен сизларга тинчлик олиб келаман! -  деганидан кейин, бу сўзлар депутатлар шиорига айланиб кетди. Ҳамманинг орзуси фақатгина тинчлик эди.

Чунки ўша даврда бу сўзларни айтиш ва амалга оширишни ҳар ким ҳам уддаламасди. Бу жараён кишидан жонфидолик ва қаҳрамонлик талаб қиларди. Рости гап, ўз тинчини, жонининг омонлигини истаган одам раҳбарлик масъулиятини зиммасига олишни истамасди. Бу жасоратни эса, Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмонда кўргандим ва ҳис қилгандим…

Вужудга келган янги давлатчилигимиз бошидан кечирган жараёнларнинг гувоҳи ва бевосита иштирокчиси сифатида шуни айтмоқчиманки, айни дамдаги дориломон кунларнинг асосий меъмори –давлатимиз бошлиғи муҳтарам  Эмомали Раҳмон.

Оғир паллаларда республика раҳбарлигини зиммага олиш осонмасди. Парвардигор бу инсонга жуда катта куч ато қилган десам, ишонинг. Халқнинг ишончини оқлаган Эмомали Раҳмон - Худо назар қилган инсон. Бутун бошли мамлакатнинг барча тизимлари ишдан чиққан, кризис ҳолатидаги сиёсий вазият тизгинини қўлга олиш, боши берк кўчага кириб қолган мамлакатга раҳбарлик қилиш жуда қийин эди. Ўтган йигирма беш йил мобайнида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари Давлат бошлиғининг тинчлик сиёсати меваси эканлигини унутмайлик.

Ватанимизда, энг аввало, тинчлик, тинчлик ва яна тинчлик ҳукмрон бўлиши керак. Шу тинчлик ва осойишталик қадрига етсак ва шу тинчлигимизни қўлдан бермасак, марра бизники.

Тожикистон Республикаси Президенти Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон фаолиятининг ёрқин томони - у кишининг мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик олиб келганлигида.

Ҳурматли ватандошларимиз, айниқса, ёшларимиз бу фаровон ҳаёт ва унинг асоси ҳисобланмиш тинчлик қадрига етмоқлари керак. Дунёнинг турли давлатларида рўй бераётган кўнгилсиз воқеаларнинг асосий негизи халқ ҳаётидан тинчликнинг кўтарилганлигидадир.

Йигирма биринчи аср вабоси ҳисобланмиш терроризм, экстремизмнинг мудҳиш оқибатлари тўғрисида фарзандларимиз ва набираларимизга тушунтиришимиз керак. Токи, улар бу ноинсоний ҳаракат ва оқимлардан нафратланишсин.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг бунёдкорликка асосланган сиёсати ўлароқ, обод ва кўркам диёримизнинг тинчлик гўшасига айланганлигидан дилим яйрайди. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида жуда улкан ишлар амалга оширилди. Бундан буён ҳам, жонажон Ватанимиз – Тожикистон дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиб бораверишига ишочим комил. Азиз ватандошларимизни тақдирсоз сессиянинг йигирма беш йиллик тўйи билан чин қалбдан муборакбод этаман. Тожикистонимизнинг тинчлик ва ободлигига кўз тегмасин!

Абдурасул Ражабов,

Тожикистон Олий Кенгаши XII чақириқ депутати, XVI сессия иштирокчиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

ЮРТ СОҒИНЧИ

 

Шамолларга бериб бағримни

Рутубатли туманлар аро.

Феруза тонг ифорларини

Туйдим сармаст ва ғазалсаро.

Хаёлимнинг сўқмоқларида

Муфассал...

ШҲТ ХАЛҚАРО САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА ДИАЛОГ ВА ҲАМКОРЛИКЛАРГА ТАЙЁР

 

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети доимий амал қилувчи орган ҳисобланади. Ташкилотнинг штаб-квартираси Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳрида жойлашган.

ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети ўз фаолиятини ШҲТ Хартияси низомномаси, Шанхайнинг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
776020

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3126720
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2973
3769
14315
3087665
55262
93022
3126720

Сизнинг IPнгиз: 3.236.246.252
Бугун: 16-07-2020 22:11:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015