Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Август 2017 Кӯришлар: 492
Печат

 

boxtar 201716 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бунёдкорлик ишлари билан танишиш, бир қатор ҳаётан муҳим иншоотларни фойдаланишга топшириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаси билан танишиш мақсадида Хатлон вилоятининг Бохтар ноҳиясига ташриф буюрди.

Раҳбарият, фаоллар, маориф ва маданият арбоблари, ёшлар намояндалари

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонни ноҳиянинг Заргар қишлоғида ўзига хос самимият билан кутиб олишди.

Давлат бошлиғи ўтган йилнинг август ойида ҳам Бохтар ноҳиясига иш ташрифи доирасида бир қатор турли соҳа иншоотларини очиб, деҳқонлар фаолияти билан танишганди ва вилоят фаоллари билан самимий суҳбат ўтказганди.

Бохтар ноҳиясида Миллат пешвоси дастлаб "Сомон" тижорат кооперативи меҳнаткашларининг фаолияти билан танишди.  

Заргар қишлоғидаги "Сомон" тижорат кооперативи 51,2 гектар майдонни эгаллаб, бу ерлик меҳнаткашлар боғдорчилик, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишади.

Миллат пешвосига хўжалик умумий майдонидан 4,7 гектарини боғлар, 2 гектарини лимон, 30 гектарини пахта ва 15 гектарини беда ташкил қилишини айтишди.

Лимон етиштириш бой тажриба асосида 10та иссиқхонада йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида сиғимига кўра, 110дан 200 тупгача лимон парваришланяпти.

Давлат бошлиғига жорий йилда Бохтар ноҳиясининг лимон етиштириладиган иссиқхоналари майдони 60 гектарга етказилгани, шундан 20 гектари ҳосилга кирганини маълум қилишди.

 "Сомон" тижорат кооперативи меҳнаткашлари жорий йилда 30 гектар майдонга "Хатлон-2014" пахта навини экишган бўлиб, гектаридан 45 центнергача ҳосил олишга умид қилишмоқда.

Умуман, жорий йилда Бохтар ноҳиясида 11 минг 481 гектар майдонга пахта экилган.

 "Сомон" тижорат кооперативи қошида "Акбари Тожиддин", "Ҳалими Қаландар" ва "Хусрав 96" каби кичик хўжаликлар фаолият юритади.

Жорий йилда Бохтар ноҳиясида 17 минг 594 гектар майдонга турли экинлар экилган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан 8 гектарга зиёддир.

 

ЗАМОНАВИЙ МУЗХОНА БИНОСИ

boxtar 2017 1Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилояти Бохтар ноҳиясининг Заргар қишлоқ жамоатида замонавий музхона биносининг фойдаланишга топширилиши маросимида қатнашди.

Музхона биноси Тожикистон олий сиёсий раҳбариятининг топшириқлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун қурилган бўлиб, сиғимдорлик ҳажми 2 минг тоннани ташкил қилади.

Мазкур иншоот маҳаллий тадбиркор Назарбек Шарифов томонидан хорижий сармоялар воситасида аҳолини кузги-қишки мавсумда сархил мева ва сабзавотлар билан таъминлаш мақсадида қурилган.

Давлат бошлиғи тадбиркорнинг бу ташаббусини намунали, дея атаб, масъул шахсларни Бохтар ноҳияси ва Хатлон вилоятининг бошқа шаҳру ноҳияларида бундай музхона бинолари сонини оширишга вазифадор қилди.

Сўнгра мамлакат Президенти Заргар қишлоқ жамоатида республиканинг ушбу йирик ноҳияси деҳқонлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этди. Ноҳия деҳқонлари ғалла, сабзавотлар, полиз экинлари, мева ва асал намуналарини кўргазмага чиқаришди. Кўргазмага чиқарилган маҳсулотлар ушбу ноҳия хўжаликдорлари ва деҳқонлари давлат ва Ҳукумат раҳбариятининг кўрсатма-ю топшириқларига амал қилган ҳолда, юқори ишлаб чиқариш кўрсаткичларига эришганликларидан гувоҳлик берарди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан танишув чоғида Бохтар ноҳиясини республика даражасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи фаол минтақалардан бири сифатида зикр этиб, табиий бойликлар, жумладан, сув ва ердан мақсадли фойдаланишда етакчи бўлган  тажрибали деҳқонлар ва ноҳия аҳолисининг самарали фаолиятини намунали, дея эътироф этди.

Кўргазманинг бир бурчагини ноҳия саноатчилари ютуқлари эгаллаганди.

Умуман, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида Бохтар ноҳиясида 53 миллион 863 минг сомонийлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўпдир. Шу тарзда, "Бохтар-Инвест-Коттон", "Коттон-Ансор", "Ресандаи Хатлон", "Мўъмин-Коттон" МЧЖлари, "Мину-Фарм" ЁҲЖ ва бошқа компаниялар маҳсулотлари кўргазмага чиқарилди.

 

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

boxtar 2017 2Бохтар ноҳиясига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ноҳиянинг Заргар қишлоқ жамоати Комсомол қишлоғида икки сменада 1320 нафар ўқувчи ўрнига эга бўлган 14-ўрта умумтаълим муассасасининг фойдаланишга топширилиш маросимида қатнашди.

Ушбу мактаб ўқувчилари Тожикистон олий сиёсий раҳбариятининг маориф соҳасига доимий ғамхўрликларига миннатдорчилик белгиси сифатида Миллат пешвосини таълим муассасасида чексиз самимият билан кутиб олишди.

660  нафар ўқувчи ўрнига эга мазкур муассаса 27 синфхона, жумладан, 7та фан кабинети, болани ривожлантириш кабинети, директор ва ўқитувчилар кабинетлари, қўшимча дарслар ўтиш учун алоҳида синфхоналарни ҳисобга олган ҳолда, қурилгани маълум қилинди. Шунингдек, 183 ўринга эга бўлган спорт зали, теннис корти, 204 ўринли мажлислар зали, 60 кишилик ошхона, 32 ўринли кутубхона ва мазкур муассасанинг бошқа ёрдамчи бинолари ҳам юқори сифатда қурилган.

Танишув чоғида Давлат  бошлиғи ўқувчилар ва педагоглар билан илиқ ва самимий суҳбат ўтказиб, ўқувчиларни замонавий билимларни кенг ўрганиш ва яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишга даъват этди.

Мазкур лойиҳа буюртмачиси "Мактаблар қурилиши ва жиҳозланиши" лойиҳаларини амалга татбиқ этиш маркази давлат муассасаси эканлиги, лойиҳавий, қурилиш-монтажлаш ишлари, муассасани мебел ва мактаб ускуналари билан таъминлаш "Панасия ЛТД", "Сари Хосор", "Нузам" ва "Арт Медиа" МЧЖлари томонидан ижро этилгани маълум қилинди. Лойиҳа Саудия Тараққиёт Фонди ҳисобидан молиялаштирилган.

Бу минтақа аҳолисининг маълум қилишича, 14-мактабнинг эски биноси ўтган асрнинг 50-60-йилларида қурилиб, авария ҳолатида бўлган. Мазкур муассасада ўқувчилар сони йилдан-йилга ошган ва 2 минг кишига етган. Бу эса жой етишмаслиги муаммосини келтириб чиқарган. Юзага чиққан вазиятни ҳисобга олган ҳолда, мактаб биноси лойиҳаси "Мактаблар қурилиши ва жиҳозланиши" лойиҳаларини амалга татбиқ этиш маркази давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилиб, қурилиш-монтажлаш ишлари 2016 йили бошланган.

Янги бино тўрт қисмдан иборат ва 2,33 гектар майдонни эгаллайди.

Асосий фондлар, жумладан, қурилиш, мебел ва ускуналар билан жиҳозлаш ҳисобга олинса, қурилиш-монтажлаш ишларининг умумий маблағи қарийб 16 миллион сомонийни ташкил қилади.

Қозонхона замонавий технологиялар асосида қурилган бўлиб, қиш мавсумида бинонинг барча кабинетларини кўмир орқали иссиқ сақлайди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қурилиш ишлари билан танишув, 14-ўрта умумтаълим муассасаси ўқувчилари ва педагоглари билан фойдали суҳбатдан кейин Бохтар ноҳияси маориф соҳаси кўп сонли намояндалари ва фаоллари олдида нутқ сўзлади.

"Ховар" ТМАА.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президентининг Хатлон вилояти ноҳияларига иш сафари давом этмоқда.

Мамлакат Президентининг Бохтар ноҳиясига иш сафари охирига етганидан кейин, Вахш ноҳиясига ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Президентининг ушбу ноҳияга иш сафари тафсилотлари билан газетамизнинг келгуси сонида танишасиз.

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Янги кадрлар президент қабулида

 

18 сентябр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раиси ўринбосарлари, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти суд ва ҳуқуқ тартиботи органларида масъулиятли ва раҳбарлик лавозимларига тайинланган кадрларни қабул қилди.

Муфассал...

Гуркираб ўсмоқда битта фарёдгул...

 

Мунглиғ мусофирман,

Келмайсан йўқлаб,

Бардавом йўлларда тўзиб ётган нур.

Тўкилиб боряпман, йироқ - ёвуқлар

Қасдлашиб келганда жонимга довур.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
810
Мақолаларни кӯрганлар сони
512323

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2356466
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1534
2104
3638
2334650
50303
62133
2356466

Сизнинг IPнгиз: 18.210.22.132
Бугун: 22-10-2019 14:32:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015