Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Август 2017 Кӯришлар: 1753
Печат

 

qabodiyon 20174 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бунёдкорлик ва дала ишларининг бориши билан танишиш мақсадида Хатлон вилоятининг Қабодиён ноҳиясига ташриф буюрди.

Муваққат аэропортда ноҳиянинг шарафли ва меҳнатсевар халқи Давлат бошлиғини ўзига хос самимият ва чексиз эҳтиром билан кутиб олишди.

Хатлон вилоятининг Қабодиён ноҳиясига иш ташрифи доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Тахти Сангин" қишлоқ жамоатининг Ҳаваскор қишлоғи деҳқон хўжаликларида дала ишларининг бориши, жумладан, пахта теримининг бошланиши ва сабзавотлар етиштирилиши билан танишди.

Жорий йил Қабодиён ноҳияси деҳқонлари ғалланинг барча турларидан кутилган ҳосилни олганликлари маълум қилинди. Кўрсаткичларга биноан, деҳқонлар жорий йилнинг 1 июлигача 2 минг 300 гектар умумий майдондан 10 минг тоннадан зиёд ғалла йиғиб олишган.

Миллат пешвоси, шунингдек, Ҳаваскор қишлоғининг "Маҳмади Полвон" деҳқон хўжалигида пахтакорлар ишлари билан танишди. Мазкур хўжалик меҳнаткашлари жорий йил 6 гектар майдонда пахтанинг "Тожикистон" навини янги плёнка усулида экишни йўлга қўйишган.

Жорий йил Қабодиён ноҳиясининг барча деҳқон хўжаликларида 7 минг 510 гектар майдонга пахта экилгани маълум қилинди. Кузатувларга қараганда, пахталар яхши ривожланмоқда ва ноҳия деҳқонлари 2017 йилда гектаридан ўртача 25-30 центнердан пахта жамғаришни режалаштиришяпти.

Давлат бошлиғи, шунингдек, Ҳаваскор қишлоғининг "Мўсобобо" деҳқон хўжалигида такрорий экин ишларининг бориши билан ҳам танишди. Беш гектардан ташкил топган ушбу хўжалик ерларида эртачи экинлар экилиши йўлга қўйилган. Мазкур хўжалик меҳнаткашлари такрорий экин билан боғлиқ ишларнинг 80 фоизини, аллақачон, охирига етказишган. Улар томонидан картошка, помидор, карам, пиёз, шоли ва бошқа турдаги сабзавотларнинг такрорий экини йўлга қўйилган. Умуман, ноҳияда 2 минг 764 гектар майдонга такрорий экин экилган бўлиб, бу режанинг 92 фоизини ташкил қилади.

Кўргазмада тайёр саноат маҳсулотлари намойишга чиқарилди. "Насими Раҳим" масъулияти чекланган жамияти бугун Қабодиён ноҳиясида тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасида фаолият юритаётган корхоналардан бири ҳисобланади. Мазкур корхона мева ва сабзавотлардан тайёрланган консерваларнинг 10 турини намойишга чиқарди.

Ноҳияда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган. "Ороиши диёр" МЧЖ цементдан турли қурилиш материаллари, жумладан, декоратив тош плиталар тайёрлайдиган ишлаб чиқариш корхоналаридан бири ҳисобланади. "Аввалин" ёпиқ ҳиссадорлик жамияти Қабодиён ноҳиясининг энг йирик корхоналаридан бири ҳисобланиб, унда қизилмия илдизини қайта ишлаш орқали жигар касалликларини даволаш учун шифобахш дори-дармон воситалари ҳамда глицирризин кислотаси ишлаб чиқарилади. Мазкур корхона 2010 йили республика Ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши натижасида ташкил этилган бўлиб, айни пайтда бу ерда қизилмиядан дори-дармон воситалари ва қизилмия қолдиғидан брикет ёнилғи материали ишлаб чиқарилади.

Давлат бошлиғига Қабодиён ноҳиясида кичик шохли чорва боши 32 мингтани ташкил қилиши, бу ўтган йилга нисбатан 816 бошга кўп эканлиги  борасида хабар берилди. Йирик шохли чорва ноҳия миқёсида 1 минг 769 бошга етган. Чорвачилик соҳаси йиллик режасини ижро этиш ноҳияда 120 фоизга таъминланган. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Меҳргон – деҳқон дастурхонининг фаровонлиги

 

13 октябр куни Душанбе шаҳрининг Абулқосим Фирдавсий номидаги маданият ва истироҳат боғида Меҳргон ва Деҳқонлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати, бир қатор вазирлигу идоралар, комитетлар ва аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Муфассал...

Соч толаларидек беҳисоб ҳасанот

 

Ёхуд етимлар ҳақини адо этиш хусусида

Рамазон - савоб ишлар қилинадиган ой. Айни шу муборак кунларда етимларга меҳр-мурувват кўрсатган инсонлар учун ҳам савоб эшиклари очилади.

У ҳам тугамоқда. Ҳадемай ҳайит. Демак, яхшилик қилиш учун ҳар лаҳза ғанимат…Мамлакатимиз тобора ободонлашиб, тинч диёримизда эл фаровонлиги яхшиланиб бормоқда. Тўкинчилик, қайси бир хонадонга кирманг, дастурхони

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2429008

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9693782
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1396
3604
5000
9654609
60865
132053
9693782

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 16-06-2026 07:34:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015