Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1713
Печат

 

kasr 201718 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Намояндалар мажлиси томонидан қабул қилинган ва Миллий мажлис томонидан маъқулланган бир қатор қонунларни имзолади.

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида", "Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий

мажлиси аъзоси ва Намояндалар мажлиси депутатининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида", "Тожикистон Республикаси Ҳукумати тўғрисида"ги конституцион қонунлари, Тожикистон Республикасининг "Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида" ва "Ички сайёҳлик тўғрисида"ги  қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш шулар жумласидандир.

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида", "Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида", "Тожикистон Республикаси Ҳукумати тўғрисида"ги конституцион қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу органлар фаолиятини мустаҳкамлаш ҳамда мазкур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни Тожикистон Республикаси Конституциясига 2016 йил 22 январ куни киритилган ўзгартишу қўшимчаларга мувофиқлаштириш мақсадида киритилган бўлиб, Миллий мажлис аъзолари, Намояндалар мажлиси депутатлари ва мамлакат Ҳукумати аъзоларининг масъулиятларини юксалтиришга йўналтирилган. Миллий мажлис аъзоси, Намояндалар мажлиси депутати сифатида фақатгина Тожикистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган шахс сайланиши ёки тайинланиши мумкинлиги кўрсатилган. Ўз навбатида, бошқа давлат фуқаролигини олиш Миллий мажлис аъзоси, Намояндалар мажлиси депутати ва Ҳукумат аъзоси ваколатини тўхтатиш учун асос бўла олади.

Тожикистон Республикасининг "Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида"ги қонуни хўжалик фаолияти жараёнида табиатга салбий таъсир олдини олиш ва камайтириш мақсадида қабул қилинган бўлиб, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тартиби, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш иншоотлари ҳисоби, классификацияси ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва ушбу соҳадаги бошқа давлат органларининг ваколатларини белгилайди.

Тожикистон Республикасининг "Ички сайёҳлик тўғрисида"ги қонуни ички сайёҳликнинг ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий асосларини белгилаб, соҳани ривожлантириш учун шароит яратишга йўналтирилган.

Қонунда ички сайёҳлик тизими, соҳани ривожлантиришда давлат ёрдами ва рағбатлантириши, ички сайёҳлик соҳасида хизмат кўрсатишни ташкил қилиш тартиби, давлат органлари ваколатлари, хизмат кўрсатиш субъектлари ва сайёҳларнинг мажбуриятлари, соҳанинг халқаро ҳамкорликлари ва унинг бошқа қирралари тартибга солинган.

Имзоланган қонунлар тинчлик ва бирликни мустаҳкамлаш, инсон, унинг ҳуқуқ ва озодликларини ҳимоялаш, давлат, ташкилотлар ва муассасалар манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчиликка қарши кураш ва жамоатчилик тартиботини мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, жамият ҳаёти турли соҳаларини тараққий эттиришга йўналтирилган.

Қабул қилинган қонунларнинг тўлиқ матни яқин кунларда мамлакат расмий матбуотида эълон қилинади.

 

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ғунча қулоғига шивирлар шамол...

 

Мафтуни Жаҳон (Маҳмадсаид Йўлдошев) гарчи шеърият оламига кеч кириб келган бўлса-да, ижоди бошқа «кечки»ларга нисбатан анчайин пухта-пишиқ. У кишининг ёзганлари кўпроқ панд-насиҳат характерига эга. Бироқ барча қаламкашларда бўлгани каби асосий мавзу Ватан ва ғояси Ватанни севиш, унга содиқ фарзанддай хизмат қилиш. Шунингдек, шоир ижодидан чин муҳаббат, ишқ мавзуси ҳам кенг ўрин олган.

Муфассал...

Ободу кўркам Деваштич

 

Деваштич ноҳияси (илгариги Ғончи) таъсис этилганига тўқсон йил бўлди. Бу йилларда ноҳия бир неча марта тугатилиб, яна қайтадан ташкил этилди. Охирги марта 1965 йили такроран ноҳия мақомини олди ва мана эллик йилдан кўпроқ Тожикистон харитасида Ғончи, яъни Деваштич ўз ўрнига эга. Ўша йилларда ноҳия раҳбарлигини зиммага олган фидойи инсонлар бу гўзал маскан иқтисодий иқтидорини ён-атрофдаги ноҳиялар даражасига яқинлаштириш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578474

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10197128
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2408
3672
17364
10151415
94221
138877
10197128

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 10:46:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015