Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Июл 2017 Кӯришлар: 1694
Печат

 

tuy 2017 111Мамлакат Президенти ўзининг 2016 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Паёмида тегишли вазирлигу идораларга Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида» ва «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонунларининг ижросини тўлиқ таъминлаш борасида аниқ топшириқлар берди.

Шунга боғлиқ ҳолда, доимий комиссия низомномаси талаблари, комиссия аъзоси фаолияти хусусида бироз бўлса-да тўхталиб ўтиш лозим. Шунингдек, қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши унинг юқори даражали сифатига ҳам боғлиқ бўлганлигини таъкидлаш ўринлидир. Унинг юқори даражали сифати қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда уни қабул қилиш жараёнида кўзда тутилган самарадорлик ва ҳуқуқий тартибга солиш асосларидан кўзланган мақсадга эришишни таъминлади. Маданиятпарвар ва ғурурли миллатимиз учун бунёдкорлик ва тараққиёт босқичи бўлган ўтган йиллар давомида, ҳақиқатдан ҳам, улкан ютуқларни кўлга киритдик ҳамда халқ турмуш даражаси бир неча марта яхшиланди. Тинчлик, миллий келишувнинг ишончли асослари ва мамлакат аҳолисининг самарали меҳнати ўлароқ, минглаб иқтисодий, ижтимоий, спорт ва маданий иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Яна ўнлаб ишлаб чиқариш ва маиший иншоотлар бунёд этиш ишлари давом этмоқда. Яқинда Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунининг 10 йиллиги қайд қилинади. Бу масаланинг кўриб чиқилишида давлат ҳокимияти вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар ижроия органларининг дин ишлари, анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш бўлимларининг биргаликдаги фаолиятининг ўзига хос ҳиссаси бор. Мазкур бўлимларнинг қонунни ҳаётга татбиқ этиш борасида тутган ўрни сезиларли бўлиб, улар қонунни татбиқ этиш баробарида тегишли меъёрий-ҳуқуқий битимлар ижроси ҳолатини яхшилаш учун ўзларининг аниқ тавсиялари орқали бундан кейин ҳам ҳиссаларини қўшиб келишлари лозим.

Қонун қабул қилинишидан олдин, мамлакатда ўтадиган маросимларда катта исрофгарчиликка йўл қўйиларди. Бир қатор фуқаролар томонидан эса, ўзларини кўз-кўз қилиш учун қилинган намойишкорона хатти-ҳаракатлар учраб турарди. Шу асосда, бир оила учун хос бўлган йиғинлар – тўй ва ёки мотамга керагидан ортиқ пул сарфланарди. Бу ўз-ўзидан жамиятга ҳам таъсирини ўтказмай қолмасди. Тўй-ҳашам ва байрамлардаги ортиқча харажатга йўл қўйилишининг асосий сабаби ўтганларимизнинг рўзғор юритиш тарихидан бехабарликда эди. Чунки Ислом динида исроф макруҳ амаллардан ҳисобланади. Қуръони Каримнинг «Анъом» сураси 141-оятида шундай дейилади: «Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилгувчиларни севмас». Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам шундай дейдилар: «Осонлаштиринг, қийинлаштирманг».

Мазкур қонун асосларининг жамият томонидан тезда жорий этилиши сабабларидан бири, бу қонун диний ва ахлоқий манбалардан сарчашма олганлигидадир. Мазкур қонуннинг демократик ва ҳуқуқий давлат асослари билан қамраб олиниши, унинг амалга татбиқ этилишидаги яна бир бошқа йўналиш бўлди. Мазкур асослар миллий урф-одатлар, жумладан, хайр-садақа, бунёдкорлик ва ободончилик каби манфаат келтирувчи амаллар ривожига сабаб бўлди. Етимлар, қаровчисиз қолганларга кўмаклашиш, мактабу касалхоналарни таъмирлашда ёрдам бериш ҳам хайр-садақа ҳисобланиб, бу халқнинг ҳамжиҳатлиги ва бирдамлигидан дарак беради.

Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунининг ўн йилдан буён амалга татбиқ этиб келинаётганлиги, унинг халқ манфаатларини ҳимоя қилиши ва аҳолининг молиявий ҳолатига ёрдам беришини яна бир марта исботлади. Мазкур қонун натижасида аҳоли турмуш даражаси юксалди.

Моддий ва маънавий неъматлар қадрига етиб, миллий байрам ва урф-одатларимизни камхарж ва тежамкорлик билан ўтказишга интилишимиз Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунининг асосий мазмун-моҳияти ҳисобланади.

 

Сайазам ҚОДИРЗОДА,

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати  Дин, анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш бўлими бош мутахассиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Наврўз – мафтункор баҳорий байрам

 

Тожиклар маданияти қадим даврлардан бошлаб, табиат, коинот ва атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, тожик халқининг миллий байрамлари мавсумий характерга эга. Яъни йил фасллар ўзгаришини нишонлашнинг бир кўринишидир. Агар Меҳргон олтин куз келганидан дарак берса, Сада баҳор фаслига қайтишни ифодаласа, Наврўз нозанин баҳор келганини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, орийларга хос бу ва бошқа байрамлар ҳеч қандай диний-мазҳабий асосга эга эмас, балки чинакам миллий ва табиий байрамлардир.

Муфассал...

Қобилжон ТОЛИБОВ: - ФОСИЛАВИЙ ТАЪЛИМ - СИРТДАН ЎҚИШДАН АФЗАЛ

 

- Фосилавий таълим хориж тажрибасида синалган усул ҳисобланади, - деди Тожикистон Давлат тижорат университети проректори Қобилжон Толибов олийгоҳнинг ярим йиллик фаолияти якунига бағишланган матбуот конференциясида. – Жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланган мустақил Тожикистонимизда ҳам таълимнинг бу усулини қўллаш давр талабига айланиб бормоқда. Албатта, анъанавий таълим усулидан фосилавий тарзда

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2459947

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9810988
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3278
4165
16739
9773770
55298
122773
9810988

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.7
Бугун: 17-07-2026 21:18:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015