Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Июн 2017 Кӯришлар: 1710
Печат

 

vahdat 2017 11Тожикистон Миллий бирлик ва тикланиш ҳаракати Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг халқ ҳаракатлари аввалида туриб, ўз ишончини мамлакат бунёдкор халқи иродаси билан ифодалайдиган  донолиги ва узоқни кўра олишлигидан яна бир марта дарак берди. Миллий бирликка эришилган сана Тожикистон учун улкан тарихий аҳамиятга эга.

Чунки фуқаролик урушидан азият чеккан ва бир-биридан ажралган халқ бугун яна жипслашиб, бирликка эришди. Биз миллий бирликни осон қўлга киритмадик. Шунинг учун ҳам, ҳар доим одамларни бундай буюк неъматнинг қадрига етиш ва уни такомиллаштиришга ундашимиз керак.

Ўтган йиллар давомида  реал бирликка эришиш, Ватан, давлат ва миллат манфаатларини барча нарсадан устун қўйишимиз бизнинг улкан ютуғимиз эди ва шундай бўлиб қолади. Халқлар бирдамлиги ва дўстлик ғояси халқимиз тарихида ўзига хос мавқега эга.

Миллий бирлик фақат тожикларнинг бирдамлиги эмас, балки республикамизнинг барча фуқаролари – тожик, рус, ўзбек, туркман ва бошқа миллату элатлар бирлигидир. Эндиликда биз мамлакат тараққиёти ва осойишталиги йўлида садоқат билан хизмат қилиб, Давлат бошлиғи атрофида жипслашган ҳолда, азиз Тожикистонимиз нуфузини халқаро майдонда баланд чўққиларга олиб чиқишимиз керак.

Ҳар бир мамлакат мустақиллигини, асосан, уч муқаддас қадрият – истиқлолият, тинчлигу барқарорлик ва жамият бирлиги-ю мувофиқлиги аниқлаб беради. Бу уч омил жамият тараққиётининг муҳим шарти ҳисобланади. Миллатнинг  фидойи    фарзанди Эмомали Раҳмон қудрат тепасига келган пайт Тожикистон курашлар ёқасида турганди. Мамлакат ичкарисидаги уруш ва қарама-қаршиликлар улкан моддий ва жон талафотларига сабаб бўлиб, давлат яхлитлиги ва тожик миллатининг боқийлигига таҳдид соларди. 

Давлат бошлиғи дастлабки кунларданоқ мамлакатни ҳалокат ёқасидан сақлаб қолиш, минглаб қочқинларни бирлаштириш йўлида доно андиша ва чора-тадбирларнинг мукаммал режасини йўлга қўйди. Мухолифлар бошлиғи билан бўлган сўзлашув ва музокараларда, хоҳ ичкарида бўлсин ва хоҳ ташқарида ёш жонига бўлган хатарлардан кўрқмасдан, сўзлашувлар столига ўтирарди. Биз халқнинг мамлакат Олий Кенгаши ХVI  сессиясининг биринчи кунларидан тинчлигу барқарорлик, миллат бирлиги ва азиз Ватанимиз яхлитлигини таъминлайдиган муаззам раҳбарни қўллаб-қувватлаётганлигини ҳис этардик. Ўша нотинч шароитда янги ташкил этилган мустақил давлатнинг ҳуқуқий заминаларини вужудга келтириш учун барчанинг баравар ҳаракат қилаётганлигини сезардик. Тожик миллати давлат мустақиллиги қаторида  ХХ асрнинг ноёб ҳодисаси ва буюк неъмати бўлган Миллий бирликни эҳтиром этмоғи лозим.  Миллат душманларининг турли алдов ва найрангларига учмасдан, шу Ватан ва қадимий замин ободлиги фикрида бўлиши керак. Миллий бирликни бошқа миллий қадриятлар қаторида эҳтиром этиш ҳар бир ватанпарвар шахснинг вазифасидир.

 

Мухтор ИСОЗОДА,

Душанбе шаҳар суди судяси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Сув – тириклик омили

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2017 йилда Ню-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. Давлатимиз бошлиғи ўз нутқида бутун дунё аҳлини тоза сув билан таъминлашни йўлга қўйиш, яъни 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тарақиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигини татбиқ этишни таклиф этди.

Муфассал...

Мақсад – янги иш ўринлари

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида Тожикистонда инновацион тармоқни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда бу имкониятлардан атрофлича фойдаланиш хусусида муҳим кўрсатмалар берди. Республикамизда, айни дамда, муҳим бўлган ҳамда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш борасида қатор ютуқлар қўлга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2414253

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9636220
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
342
2961
3303
9612376
3303
132053
9636220

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.5
Бугун: 02-06-2026 01:36:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015