Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 26 Апрел 2017 Кӯришлар: 1924
Печат

 

armiya 2017Баҳор фаслининг иккинчи ойи - апрелдан яна мамлакат Қуролли кучлари сафига навбатдаги чақириқ мавсуми бошланди. Она-Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилиб, ўзларининг йигитлик бурчларини ўташга шошилаётган мард йигитлар сафи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу борада Суғд вилоятининг Панжакент шаҳри етакчиликни қўлдан бермай келаётир.

Мамлакатимизда Миллий армиямизни барпо этиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Тожикистон Президенти, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириғига биноан, барча ҳарбий қисмлар замонавий шароитларга эга бўлиб, зарур техникалар билан таъминланган.

Ўтган йилнинг октябр ойида Панжакент ноҳияси марказида ўтказилган ҳарбий хизматга жўнатиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Йигит кишининг асосий бурчи бу, Ватан ҳимоясидир. Буни чин дилдан ҳис қилган йигитлар катта иштиёқ ва муҳаббат билан сафда туришди. Ватан ҳимояси эр йигитдан катта матонат ва мардликни талаб этади.

Шу куни сўзга чиққан Сўжина қишлоқ жамоати раиси Турғун Тошбобоев йигитларга оқ йўл тилаб, ҳар жиҳатдан мукаммал ёшлар ҳамиша Ватан таянчи бўлиб қолишини таъкидлади. Тадбирда ноҳиянинг меҳнат фахрийлари номидан Омон Солиев, ҳарбий хизматни ўтаб қайтган Дилшод Нарзиев, ноҳиянинг гўзал қизлари номидан Раъно Маҳмудова сўзга чиқиб, ўз йигитлик бурчини ўташга отланган 115 нафар йигитга оқ йўл тиладилар.

-Ўғлим Самариддин Мустафоев ўз хоҳиши билан ҳарбий хизматга бораётгани  мени жуда хурсанд қилди. Зеро, хизмат ҳақиқий йигитларнинг иши. Ўғлимни ўқитдим, касб эгаси бўлди. Лекин армияда хизмат қиламан, деб туриб олди. Ўзинг биласан, дедим. Хизматни аъло даражада ўтаяпти. Аллоҳга минг бор шукр, ҳадемай хизмати тугайди. Ўйлайманки, ҳарбий хизматда янада чиниқиб, оқ-қорани таниб келади,- дейди аскар фарзанди билан фахрланиб гапираётган Нажмиддин ака Мустафоев.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бугун Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли бурчни қалбларига туккан ёшлар жуда кўп.

-2015 йилнинг апрел ойида кўнгиллилар қаторида Ватан хизматига жўнадим. Айни пайтда, хизматни Хатлон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида ўтаяпман. Республикамиз Миллий армияси, жумладан, мен йигитлик бурчини ўтаётган ҳарбий қисмдаги шароитларни кўриб, юртимиз - Тожикистон буюк келажак сари илдам қадам қўяётганлигига ишонч ҳосил қилдим. Биз - оддий аскарлар учун оталарча ғамхўрлик кўрсатаётган мамлакат Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга чексиз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Ватанга содиқ бўлиб хизмат қилиш, мустақил юртимизнинг ҳар бир қарич ерини кўз қорачиғидай ҳимоя қилиш мард йигитларнинг Ватан олдидаги қарзидир,- дейди оддий аскар Самариддин Мустафоев.

 

Норқул Норбеков, Панжакент ноҳияси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Бунёдкорликлар самараси

Азиз Тожикистонимизда мустақиллик йиллари йўлга қўйилган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, дарҳақиқат, фахрланишга арзийди. Айниқса, коммуникация  соҳасида қўлга киритган ютуқларимиз қувонарлидир. Ўлкамизнинг турли минтақаларини бир-бири билан боғлайдиган йўлларнинг замонавийлиги, йўл қурилиши барча талабларига жавоб бериши, шубҳасиз, тараққиётимизга хизмат қилиши табиий.

Муфассал...

Яхши қўшничилик тамойиллари

 

Улуғ устоз Абдулла Қодирий айтганларидек, мозийга қайтиб иш кўриш хайрлидир. Зотан, киши мозийдан ибратланиб, ўзининг келажаги учун яхши ва мустаҳкам пойдевор қуриши мумкин. Айниқса, бу икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларига тегишли бўлса, унда бу пойдевор то қиёмат пойдор бўлади, ё насиб!

Илдизи тарих қаъридан сув ичган тожик-ўзбек дўстлигига янги аср

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2511887

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9964918
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
888
3203
4091
9940695
888
100591
9964918

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 01-09-2026 07:22:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015