Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Феврал 2017 Кӯришлар: 1779
Печат

 

favqulodda 201710 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг фавқулодда ҳолатлар бўйича давлат комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ҳукумат аъзолари, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати, тегишли вазирликлар, идоралар раҳбарияти,

республика вилоятлари, шаҳарлари ва ноҳиялари раислари иштирок этишди.

Дастлаб Тожикистон Республикаси Президенти, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг фавқулодда ҳолатлар бўйича давлат комиссияси Раиси Эмомали Раҳмон сўнгги беш йилда одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган ва катта иқтисодий зарар етказган табиий офатлар сони кўпайганидан афсус билдирар экан, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш, мамлакат иқтисодий тараққиёти учун ҳар қандай таҳдидлар олдини олиш, жабрланган аҳолига ҳар томонлама ёрдам ва қўллаб-қувватлашни давлат ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати раҳбарияти томонидан олиб борилаётган сиёсатга мувофиқ қабул қилинган муҳим чоралар сифатида айтиб ўтди.

Сўнгги кунлардаги табиий офатлар, мамлакат турли минтақаларидаги табиий офатлар фожиали оқибатларини бартараф этиш бўйича давлат масъул тузилмаларининг тезкор чоралари ҳақида мамлакат Бош вазири, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг фавқулодда ҳолатлар бўйича давлат комиссияси раиси биринчи ўринбосари Қоҳир Расулзода ҳисобот берди.

Кучли қор ёғиши ва қор кўчкиси натижасида баланд тоғли ноҳиялар ва мамлакат асосий автомобил йўлларида вазият мушкуллашиб, бу катта иқтисодий зарар ва одамлар ўлимига сабаб бўлгани қайд қилинди.

Мамлакат Бош вазири бундай мушкул кунларда вужудга келган вазият Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг доимий назорати остида тургани, Давлат бошлиғи топшириқ ва кўрсатмалари доирасида барча захиралару имкониятлар кучли ёғингарчиликлар, селлар, сув тошқинлари, қор кўчкиси, бошқа геологик-гидрологик офатлар оқибатларини бартараф этишга йўналтирилганини таъкидлади.

Мажлисда, шунингдек, Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Мелиорация ва ирригация агентлиги, "Иновайтив Роуд Салюшенс" компанияси раҳбарлари, ТБМВ, Хатлон ва Суғд вилоятлари раисларининг  жабр кўрган минтақалардаги ҳозирги вазият ҳамда сўнгги кунлардаги табиий офатлар оқибатлари олдини олиш ва бартараф этиш йўлидаги биринчи даражали чоралар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита топшириғига биноан, табиий офатлар олдини олиш, айниқса, одамларни қутқариш, хавфли минтақаларда хавфсизликни таъминлаш, йўллар, транспортлар, халқ хўжалиги бошқа муҳим иншоотларини ишга яроқли ҳолатда сақлаш, мамлакат иқтисодиётига зарар етказадиган ҳар қандай омиллар олдини олиш мақсадида тезкор чоралар қабул қилиниб, фавқулодда ҳолатлар бўйича шаҳар ва ноҳия штаблари иши кучайтирилгани қайд қилинди.

Мажлисда, шунингдек, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон нутқ сўзлаб, давлат комиссияси аъзолари, вазирликлар, идоралар раҳбарлари, давлат ҳокимияти ТБМВ, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар маҳаллий ижроия органлари раисларига мавжуд муаммоларни бартараф этиш, Тожикистон Республикасининг фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси йўлидаги давлат сиёсатини амалга татбиқ этиш учун давлат органларининг тартибли фаолиятини таъминлаш борасида топшириқлар берди.

Жумладан, мамлакат автомобил йўлларидаги муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш, йўл-транспорт  иншоотларини қор ва кўчкилардан тозалаш, баланд тоғли минтақалардан ўтувчи автомобил йўлларида ҳимоя иншоотлари қурилиши янги режасини ишлаб чиқиш, барча хавфли йўлларда соҳил мустаҳкамлаш ишларини кучайтириш, жабр кўрган аҳоли, айниқса, мазкур табиий офатлар оқибатида ўз яқинларини йўқотган оилаларга ҳар томонлама ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш бўйича кечиктирилмас чора-тадбирлар қабул қилиш топшириғи берилди.

Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тегишли тузилмаларга қутқарув ишларини тезлаштириш, вилоятлар ва минтақаларда тезкор гуруҳлар қутқарувчилари тайёргарлик ҳолатини яхшилаш, фавқулодда ҳолатлар бўйича профилактик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, хавфли минтақаларда кеча-ю кундуз навбатчилик графигини ташкил қилиш, мамлакат ҳудудидаги музликлару кўллар ҳолатини иссиқ мавсумгача ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Бундан ташқари, тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларига аҳолини хавфли минтақалардан бошқа жойга кўчириш, Тожикистонда табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича халқаро шерикларни жалб этиш ҳамда давлат захиралари ва жабр кўрган гуманитар ёрдамларнинг мақсадсиз тақсимланиши ҳолатлари олдини олиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун чоралар қабул қилиш топширилди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон масъул шахслардан табиий офатлар вужудга келиш эҳтимоли ортадиган иссиқ мавсумга ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, мавжуд захира ва имкониятлар,  ҳашар ўтказиш орқали маҳаллий аҳоли кучини жалб этиш билан хавфли минтақаларда соҳил мустаҳкамлаш ишларини кучайтириш, зарур миқдорда иш техникаси, ёнилғи ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва захира қилиш, аҳоли орасида ҳар кунлик тушунтириш ишларини кенг йўлга қўйиш, одамларни об-ҳаво маълумотлари билан таништириш, ОАВ орқали турли фавқулодда ҳолатлар вужудга келиши эҳтимоли борасида хабар бериб боришни талаб қилди.

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

ШЕЪРИМСАН - ВАТАН...

 

Тожикистон истиқлолияти - 25 йил

 Шеъримсан - Ватан...

 Оппоқ капалакнинг гулисан - Ватан,

Сайроқи қалдирғоч инисан - Ватан.

Шамолдек елгувчи учқур отимсан,

Муфассал...

Ваҳдат: миллий бирликдан умумбашарий бирликка

 

Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг, юзага келган таҳликали вазият азиз Ватанимиз, тожик халқи ва миллий давлатни дунё харитасида эмин сақлашлик имконияти - миллий ғояга тарихий заруратни юзага келтирди. Демократия байроғи остида тўпланган айрим сохта "демократ"лар ўзларининг схоластик ғояларини сир тутган ҳолда, мамлакатда мавжуд осойишталикка рахна солиб, ўз манфаатлари йўлида бошбошдоқлик билан чет элдаги хожалари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2382153

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9502488
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1624
3448
16026
9457148
1624
140751
9502488

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.124
Бугун: 01-05-2026 13:02:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015