Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Феврал 2017 Кӯришлар: 1980
Печат

 

petro salini 201731 январ куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Салини Импрежило» (Salini Impregilo) компанияси раҳбари Пиетро Салинини қабул қилди.

Учрашувда Тожикистоннинг «Салини Импрежило» компанияси билан гидроэнергетик иншоотлар, жумладан, Роғун ГЭСи қурилиши ва қайта тикланиши

бўйича ҳамкорликлари ҳозирги ҳолати ва келгусидаги истиқболлари муҳокама қилинди. 

Суҳбатдошлар ишлар даражаси ва сифати, муҳим гидроэнергетик иншоот қурилиши молиялаштирилиши жараёни борасида фикр алмашишиб, лойиҳавий ишлар режаси ҳамда молиялаштириш ва сармоялаштириш билан боғлиқ масалалар ижросини ўз вақтида таъминлашни гидроэлектростанция тўғони қурилишида ишларнинг илгарилаши муҳим омилларидан бири, дея аташди.

Роғун ГЭСи тўғони қурилишида иштирок этаётган ишончли ва етакчи «Салини Импрежило» халқаро компанияси томонидан иншоот қурилиши, бу йўналишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича лойиҳавий ишларни ижро этиш йўлида зарур чора-тадбирлар қабул қилинаётганига ишонч билдирилди.

Учрашувда Роғун ГЭСи қурилиши ва қайта тикланиши бўйича икки томонлама мажбуриятлар, бу халқаро қурилиш корпорациясини Тожикистоннинг турли сармоявий лойиҳалари татбиқига жалб этиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Даъво

 

Хаёлга ботиб ишдан уйга қайтарди. Оёғини ердан зўрға узарди. Жуда чарчаган эди. Гўё бир ўзи бир вагон кўмир ташигандек. Район марказидаги Гулханий деб номланган катта йўлдан юриб, ўнг томондаги кўчадан ўтиб, чап томондаги биринчи дўконга кирди. Кунлик иш ҳақини олган эди. Ёғ, совун, шакар яна болалари учун ширинликлар ҳам сотиб олди. Дўкондан қўллари тўлиб халталар билан чиқди. У ён-бу ёнига нигоҳ ташлади. Қараса узоқдан қўшниси

Муфассал...

Ватанпарварлик – бош ғоя

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат Пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмини тинглаб, унда белгиланган асосий вазифалар ҳаётимизнинг мезони эканлигига амин бўлдик. Давлатимиз сарвари мустақил Тожикистонимиз жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми бўлиб, дунёдаги глобал ўзгаришлардан четда қолмаслигини алоҳида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578493

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10197437
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2717
3672
17673
10151415
94530
138877
10197437

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 11:40:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015