Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1865
Печат

 

sammit kirgiziya16 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат бошлиқлари Кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрига сафар қилди.

Бу сафарда Тожикистон Республикаси Президентига мамлакат Бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Тожикистон Республикаси Президентининг халқаро алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси Азамшо Шарифий, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Статистика агентлиги директори Гулнора Ҳасанзода ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилишди.

***  

МДҲга аъзо мамлакатлар бошлиқлари Кенгаши мажлисида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Президенти Серж Саргсян, Белорус Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев иштирок этишди. Шунингдек, саммитда Молдова Бош вазири Павел Филип, Туркманистон Вазирлар кабинети раиси биринчи ўринбосари Бяшиммурад Ҳожамамедов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Украинанинг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенколар ҳам қатнашишди.

Давлатлар бошлиқлари МДҲга аъзо мамлакатлар бошлиқлари сиёсат, Ҳамдўстлик ҳудудида хавфсизлик ва барқарорлик, гуманитар ҳамкорликларни таъминлаш масалаларини қамраб олган Кенгаш мажлиси кун тартибидаги масалаларни аввал тор доирада муҳокама қилишди. 

Тор доирадаги мажлисда ўз чиқиши аввалида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дўст ўзбек халқига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг вафот этгани сабабли яна бир марта чуқур ҳамдардлик изҳор қилди.

МДҲга аъзо мамлакатлар бошлиқлари Кенгаши мажлиси иши бошланишидан аввал, кенгайтирилган таркибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг вафот этганлиги сабабли, бир дақиқалик сукут сақлаш эълон қилинди.

МДҲга аъзо мамлакатлар бошлиқлари Кенгаши навбатдаги мажлисида Ҳамдўстликнинг бугунги давр вазиятига мослашуви, МДҲга аъзо мамлакатларнинг турли соҳалардаги минтақавий ҳамкорликларини кучайтириш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, янги таҳдид ва хатарларга қарши кураш масалалари кўриб чиқилиб, МДҲнинг 25 йиллиги муносабати билан делегациялар бошлиқларининг махсус муштарак баёноти қабул қилинди.

Кенгайтирилган таркибдаги мажлисда ўз чиқишида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, энг аввало, Қирғизистон томонига Ҳамдўстликка раислиги ва МДҲга аъзо мамлакатлар бошлиқлари Кенгаши юбилей мажлиси самарали ишини ташкиллаштиргани учун миннатдорчилик билдирди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, жумладан, ўтган чорак аср давомида МДҲ иштирокчи давлатлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим рол ўйнаб, барча истиқболли соҳаларга талабга жавоб берувчи давлатлараро ўзаро фойдали алоқаларни сақлаганини билдирди.

Таъкидлаш жоизки, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар бошлиқлари мажлисида ўзаро тушуниш фазоси ва умумий давлатлараро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, кун тартибидаги масалаларни келгусида ижро этиш бўйича ўз мавқеларини белгилаб олишиб, янги таҳдидлар, жумладан, терроризм, экстремизмга қарши муштарак кураш ҳамда Ҳамдўстлик ҳудудида хавфсизликни таъминлаш, ташқи салбий омилларнинг давлатлар иқтисодига салбий таъсирини камайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлашди ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Шу тарзда, Қирғизистон Республикасининг МДҲга аъзо мамлакатлар бошлиқлари Кенгашига раислиги ниҳоясига етганидан кейин 2017 йили раислик қилиш Россия Федерациясига, ҳамраислик эса – Тожикистон Республикасига ўтди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси халқаро конференцияда

 

4 май куни «Сомон» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» мавзусидаги олий даражадаги халқаро конференцияда қатнашди ва мазмунли нутқ сўзлади.

Конференцияда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи,

Муфассал...

Эй Ўлмас, нолима, элга қолур сендан ғазал мерос…

 

Ўтар умрим, ҳаётимни ўзича пурсамар англаб

Ва нозимлик азобини қиёси йўқ ҳунар англаб.

 

Жавоҳир сўз топиб айтиш мудом олий мурод эрди,

Сочиб қўйганларим билмай қолибман тош гуҳар англаб.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428838

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9693124
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
738
3604
4342
9654609
60207
132053
9693124

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 16-06-2026 06:09:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015