Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 04 Август 2016 Кӯришлар: 1925
Печат

 

forumda2016 йилнинг 2 августида Жакарта шаҳри Кўргазмалар марказида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 12-Бутунжаҳон Ислом иқтисодий форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Форум иши Индонезия Республикаси Президенти, бу мамлакат Молия вазири ва Бутунжаҳон Ислом иқтисодий форуми фонди раисининг Индонезия барабанига рамзий уришидан бошланди.

Бу йирик халқаро форум ишида бошқа давлатлар ва Ҳукуматлар раҳбарлари, жумладан, Индонезия Президенти Жоко Видодо, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Гвинея Республикаси Президенти Алфа Конде, Малайзия Бош вазири Нажиб Абдул Раззоқ, Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири Шайх Ҳасина, Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Бош вазири Ранил Шриян Викремесингҳ, Бутунжаҳон Ислом иқтисодий форуми фонди раиси Мусо Ҳитам, Алжир, Иордания Ҳошимийлар Қироллиги, Камбоджа, Нигерия, Покистон Ислом Республикаси, Жанубий Африка Республикасидан олиймақом намояндалар ҳамда минтақавий ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари-ю таҳлилчилари иштирок этишди.

Тожикистон Республикаси Давлат бошлиғи муҳтарам  Эмомали Раҳмон ўз чиқишида Бутунжаҳон Ислом иқтисодий форуми ўтказилишини  замонавий дунё тараққиёт жараёни ва  долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммолари турли қирраларини конструктив муҳокама қилиш учун муҳим ташаббус, дея атади.

Эмомали Раҳмоннинг фикрича, дунё тез ўзгаряпти, янги глобал таҳдидлар пайдо бўлмоқда. Жаҳон бозорлари барқарорлигига турли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий омилларнинг таъсири кучайиб, иқтисодий ўсиш сусаймоқда.

Тожикистон Республикаси Президенти бундай мушкул вазият бизни барқарорликни таъминлаш янги, амалий йўлларини излашга ундашини, шу асосда, мамлакатларимиз устувор иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига эриша олишимиз мумкинлигини қайд қилди.

-Бизнинг умумий вазифамиз – халқларимиз орзу-истакларига жавоб берувчи самарали ҳамкорлик янги платформалари ва механизмларини топиш ва уни ишга солиш йўлларини белгилаб олиш билан боғлиқ,- дея таъкидлади мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон.

Бунда янада кенгроқ ўзаро ҳаракатлар, ўзаро ёрдамни фаоллаштириш, фойдали ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ҳамда  савдо ва сармоявий фаолиятни кенгайтиришга ҳисса қўшувчи йўналишлар стратегик мақсадларимиз даражасида белгилаб олиниши зарур.

Тожикистон Ҳукуматининг тадбиркорлик соҳаси тараққиётини таъминлаш ва қулай сармоявий иқлимни яратиш бўйича чора-тадбирлари ҳақида эслатар экан, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон бу шароитда барча дўст мамлакатлар ва тараққиёт бўйича шериклар ҳамда минтақавий ва халқаро муассасалар билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича кетма-кет ҳаракат қилаверишини таъкидлади.

Тожикистон Республикаси барча мамлакатлар, жумладан, Ислом дунёси билан яқиндан шериклик тарафдори бўлгани ҳолда, улар билан барча истиқболли соҳалар, хусусан, иқтисодиёт ва савдо, озод иқтисодий минтақалар ишини яхшилаш, сармоялар, йўл қурилиши ва транспорт, тоғ минералларини қайта ишлаш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, алпинизм, тоғ, экологик ва соғломлаштириш сайёҳлиги соҳаларида кенг ва амалий ҳамкорликларни йўлга қўйишни мўлжаллагани қайд қилинди.

12-Бутунжаҳон Ислом иқтисодий форуми тугаганидан кейин Жакарда Кўргазмалар марказида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, давлатлар ва Ҳукуматлар раҳбарлари ҳамда форумнинг бошқа иштирокчилари суратга тушиш маросимида иштирок этишди ҳамда 12-Бутунжаҳон Ислом иқтисодий форуми кўргазмасига ташриф буюрдилар.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Наврўз гули

 

Абдулҳамид  Самадов 1947 йилнинг 5 августида Хатлон вилоятининг Ховалинг ноҳиясига қарашли Шикоргоҳ қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабни битириб, Душанбе педагогика олийгоҳида таълим олган. Бўлажак ёзувчининг қисса ва ҳикоялари ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб "Садои Шарқ", "Памир" каби нуфузли ойномалар ва "Адабиёт ва санъат", "Жумҳурият" сингари рўзномаларда  чоп этила бошланган.

Муфассал...

Ёмғир қизи

 

Ярим тундан ёмғир ёға бошлади. Худди олис-олислардаги ёрини эслаган қизалоқ мисол кўз ёш тўкди ё дарду аламини тозалагандек, ёмғир суви-ла юзларини ювади.

Чак-чак-чак… ва мен ташқарига чиқдим. Ёмғир остида ҳайрону лол қолдим. Фақат ёмғир қизининг чиройли, дилкаш кулгуси мени ўзимга келтирди. Узун кокилли қиз куларди, ёноқларидаги ёмғир томчилари гўё оппоқ бўйнини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428776

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9692935
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
549
3604
4153
9654609
60018
132053
9692935

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 16-06-2026 04:18:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015