Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 15 Июл 2016 Кӯришлар: 2158
Печат

gafurov

Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб совғалар билан кутиб олиш учун интилаётган Суғд вилояти саноатчилари йилнинг дастлабки ярим йиллигини қувончли натижалар билан якунлашди. Улар 2 миллиард 230 миллион сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди.

Вилоятда, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари, турли хил металлар ишлаб чиқариш кўпайди.

Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш деярли 18 фоиз, аҳоли дастурхонига нон, гўшт ва сут маҳсулотлари етказиб бериш кўпайди. Вилоятда тайёрланаётган гўшт, сут маҳсулотлари ва қуруқ мева сифатининг яхшиланиши боис, уларнинг чет эллик харидорлари тобора кўпаймоқда.

Ўтган олти ой давомида вилоят ҳудудида бир қатор янги корхоналарнинг ишга тушиши саноат маҳсулотларининг ортишини таъминлади. Жумладан, Бобожон Ғафуров ноҳиясида кумушни қайта ишлаш фабрикаси, Гулистон шаҳрида қувур ишлаб чиқариш цехи, Спитамен ноҳиясида пахта тозалаш,  Бобожон Ғафуров ноҳиясида замонавий цемент заводларининг ишга тушиши натижасида бу муҳим қурилиш ашёсига нисбатан вилоят қурилишлари эҳтиёжлари тўла қондирилди. Айни бир пайтда цемент чет элларга жўнатилмоқда.

Вилоятдаги давлат статистик идораси маълумотларига кўра, йилнинг ўтган муддатида янги  саноат корхоналарининг очилиши натижасида 1785 киши иш билан таъминланган.

 

Аҳоли соғлигини ўйлаб…

«Деҳмой» радиацион чиқиндихонасини зарарсизлантириш учун 1 миллион сомоний маблағ сарфланди. Чиқиндихона устига 60 сантиметр қалинликда шағал ётқизилди.

Вилоят раиси Абдураҳмон Қодирийнинг айтишича, бу муҳим иш аҳоли соғлигини кўзлаган ҳолда, бевосита маҳаллий маблағлар ҳисобига амалга оширилди.

«Деҳмой» каби чиқиндихоналар Тожикистонга собиқ Шўролар давридан «мерос» бўлиб қолган. Мутахассислар фикрича, вилоят ҳудудида собиқ СССРнинг  атом саноати ва космик фазони ўзлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган уран ишлаб чиқарилган, лекин унинг чиқиндихоналарини зарарсизлантиришга эътибор берилмаган.

Ҳозирда «Деҳмой» чиқиндихонаси атрофи баланд девор билан ўраб олинган, унинг ҳудудига одамлар, чорва молларининг  кирмаслиги учун тўсиқ қўйилган.Тўғри, МАГАТЭ каби халқаро ташкилотлар радиацион чиқиндихоналарнинг зарари ва уларни зарарсизлантириш ҳақида хулосалар билдирган. Жумладан, бу йил шу мақсадда 7 миллион евро маблағ ажратиш режалаштирилган.

 

Қария ва ногиронлар зерикишмайди

Хўжанд шаҳридаги қариялар ва ногиронлар минтақавий марказида янги спорт хонаси очилди. Энди бу ерда яшаётган эллик нафардан ортиқроқ  киши спорт турлари билан шуғулланишлари, бир-бирлари  билан беллашишлари мумкин.

Айни бир пайтда Тошхўжа Асирий номли вилоят кутубхонаси раҳбарияти қариялар ва ногиронларнинг бадиий китоб ўқиш истакларини ҳисобга олган ҳолда, улар учун масъул ходим бириктиришга қарор қилди. Кутубхона ходими қариялар ва ногиронлар марказида бўлиб, китобхонлар талабига кўра, бадиий адабиётлар олиб бориб туради. Шунингдек,  мазкур марказга вақтли матбуот нашрларининг янги сонлари ҳам етказилади.

Давлат ижтимоий ҳимоя агентлиги Хўжанд шаҳар бўлими мудири Камолжон Комиловнинг айтишича, қариялар ва ногиронларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун зарур имкониятлар яратилган. Спорт хонаси ишга тушиши ва вилоят кутубхонасидан масъул ходимнинг марказга бириктирилиши эса, қария ва ногирон инсонларнинг вақтлари хуш ўтиши, улар  зерикиб қолмаслиги учун янги ғамхўрликлар бўлди.

Ногиронлар куни вилоятнинг бошқа жойларида ҳам нишонланди. Жумладан, Арбоб қасрининг Миллий чойхонасида 350 нафар ногирон ва қариянинг кўнгли олинди. Шу куни давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи томонидан 5 нафар мажруҳ ва ногиронлар оиласидан бўлган яна 21 нафар боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди. Тўйболаларга қимматбаҳо совғалар улашилди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ПОЧИНАКЛАР ТЕРАЁТГАН КУЗ…

 

Турналар мезон ипларини солиб ўтган каби иссиқ ўлкаларга учиб кетаётган кез... Умримиз тақвимига сариқ япроқларини ташлаб ўтаётган куз... Сени эслагим келди,  Ёшлигим.

Ижтимоий-сиёсий мавзуда мақола ёза олмайсан, сен, деб қўлини ниқтаб кўрсатганларга қараб,  “Тўғри, ёза олмайман. Аммо мен болалигимнинг соф хотиралари билан яшайман”, дея сенга қараб кетдим, Болалигим.

Муфассал...

Авлиё узун ота зиёратгоҳи

Авлиё Узун ота номи билан маълуму машҳур бўлган ана шу ажойиб инсоннинг асл номи Зайналобиддин бўлиб, у Муҳаммад алайҳиссалом куёви бўлмиш ҳазрати Алининг набираси Имом Ҳусейннинг ўғлидир. У киши милодий 659 йилда Мадинаи Мунавварада таваллуд топган. Ислом динига оид олий даражадаги билими ва халқ орасида бу диннинг муқаддас ақидаларини кенг тарқатиш бўйича олиб борган улкан хизматлари эвазига имомлик даражасига

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2517179

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9982460
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1665
3003
1665
9960827
18430
100591
9982460

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 07-09-2026 11:26:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015