Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 09 Июн 2016 Кӯришлар: 2054
Печат

birlikkk

Хатлон вилоятининг «Бирлик карвони» Бадахшонда 28 майгача давом этди. «Бирлик карвони» доирасида ўтказилган тадбирларнинг охирги кунида Хатлон вилояти раиси, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзоси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раиси Шодихон Жамшед иштирок этишди.

Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Тоғли Бадахшон мухтор вилояти беморхонаси ҳамда сил касалликлари марказига ташриф буюрди. Вилоят раиси бу ерда тиб ходимлари ва клиника беморлари билан учрашди.

Шунингдек, Д. Гулмаҳмадзода Хоруғ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм, Уруш ва меҳнат фахрийлари уйида ҳам бўлди. Вилоят раиси уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдам кўрсатди. Ҳарбийлар билан учрашув чоғида Д. Гулмаҳмадзода қуролли кучлар сафида хизмат қилиш ҳар бир йигит учун жасорат мактаби ва ифтихор эканлигини таъкидлаб ўтди.

Хоруғ шаҳри марказий маданият ва истироҳат боғида Д. Гулмаҳмадзода ва Ш. Жамшед қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ ҳунармандчилиги намуналаридан ташкил топган кўргазмани томоша қилишди.

- Хатлон вилояти маданият кунларининг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида ўтказилиши Тожикистонда осойишталик ва якдиллик ҳукмронлигининг нишонасидир, - деди Тоғли Бадахшон мухтор вилояти аҳолиси олдида чиқиш қилган Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода. – Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган адолатпарвар сиёсатнинг натижаси ўлароқ, бугунги кунда мамлакатимизнинг барча минтақалари бирдек тараққий этмоқда.

Хатлон вилоятининг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги маданият кунлари катта концерт дастури билан ниҳоясига етди.

 

Наркотикларни назорат қилиш агентлигида

Қўрғонтепа шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилганлигининг 17 йиллигига бағишлаб тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлигининг Хатлон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Мирали Хайруллозода агентлик ходимларини ушбу сана билан қутлаб, уларга ўз хизмат вазифаларини шараф билан адо этишда муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, агентлик ходимларига Хатлон вилояти раиси ўринбосари Ражабали Ражабов вилоят раисининг табригини ўқиб эшиттирди.

Бундан ташқари, Хатлон вилояти прокурори Насрулло Маҳмудов ўз табригида агентлик ходимлари масъулиятли вазифани бажариб келаётганлигини таъкидлади.

Тантанали йиғилиш сўнггида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлигининг Хатлон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда фахрийларига юбилей медаллари, ифтихорномалар топширилди ҳамда фаолларга раҳматномалар эълон қилинди. Шунингдек, бир қатор ходимларга навбатдаги ҳарбий унвонлар берилди.

 

Болалар иштирокидаги тантаналар

Қўрғонтепа шаҳри марказий маданият ва истироҳат боғида халқаро болаларни ҳимоялаш кунига бағишлаб тадбирлар ўтказилди. Тадбирларнинг тантанали қисми бошланишидан олдин вилоят шаҳар ва ноҳиялари мактаб ўқувчилари ижодига мансуб расмлар ҳамда улар ясаган турли ўйинчоқлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Шунингдек, Қўрғонтепа шаҳридаги мактабгача бўлган муассасалар тарбиячилари ҳам ўз қўл меҳнатлари маҳсулини намойишга қўйишди.

Вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода тантана қатнашчиларига вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзоданинг халқаро болаларни ҳимоялаш кунига бағишлаб йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Танловларда ғолиб бўлган барча болаларга вилоят раҳбариятининг хотира совғалари топширилди.

 

Форум Кўлобда ўтказилади

Вилоят тадбиркорларининг «Хатлон-2016» республика форуми ҳамда минтақавий савдо ярмаркаси Кўлоб шаҳрида жорий йилнинг июл ойида ўтказилади. Бўлажак форум вилоятдаги мавжуд тадбиркорлик шароитларини тақдим этибгина қолмай, балки сармоялар жалб этиш учун ҳам қулай имконият ҳисобланади.

Тадбирда молиявий институтлар, халқаро ва нодавлат ташкилотлар, хорижий ҳамда маҳаллий тадбиркорлар доираси, шунингдек, хорижий сармоядорлар, маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар иштирок этишлари кўзда тутилган.

Тадбир доирасида мамлакат корхоналари ва тадбиркорлари иштирокида савдо кўргазмаси ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА КЕЛИШУВЛАР ИМЗОЛАНДИ

 

Пекин шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасида республика бўйсунишидаги ноҳиялар 500 киловолтли электр узатиш линиялари лойиҳаси амалга татбиқ этилиши учун 79 миллион Америка доллари ҳажмида имтиёзли кредит

Муфассал...

Ободончилик ишлари авжида

 

Олдимизда турган қутлуғ ва тарихий миллий байрамТожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб ободончилик ва яратувчанлик ишлари давом этмоқда. Турли соҳа иншоотларини қуриб фойдаланишга топшириш, йўлларни таъмирлаш, халқнинг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилувчи инфратузилмани яратиш шулар жумласидандир. Бу каби хайрли ишларга ватанпарварлик

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2327729

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9204573
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3874
8394
12268
9169854
86952
121442
9204573

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.147
Бугун: 24-02-2026 18:50:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015