Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 19 Май 2016 Кӯришлар: 1965
Печат

 

ustuvor  taraqqiyotХўжанд шаҳрида Тожикистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид умумхалқ референдумига бағишланган юриш бўлиб ўтди. «Биз юртимизнинг устувор тараққиёти тарафдоримиз!», шиори остида ўтган бу тадбирда вилоятнинг турли томонларидан келган 11 минг нафардан ортиқ ёшлар қатнашишди.

Шаҳарнинг турли томонларидан яёв йўлга чиққан ёшлар давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи биноси яқинидаги Тожикистон давлат байроғи тагида тўпланишди.

Вилоят раиси ўринбосари Назира Ғаффорий ёшлар ҳузурида сўзга чиқар экан, уларнинг юксак ватанварпарлик ҳиссиётлари, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти ҳурматли Эмомали Раҳмон бошчилигида мустақил Тожикистонда демократик, ҳуқуқий, дунёвий давлат қуриш борасида ташланаётган устувор қадамлар ҳақида тўхталди. У мамлакат Конституциясига киритилиши мўлжалланаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг демократик жараёнлар, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт, маданий ва маънавий юксалишлар, миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, ёшлар таълим-тарбияси, комил инсонни тарбиялашдаги ўрнини алоҳида таъкидлади.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик қўмитаси раиси ўринбосари Ҳабибулло Амирбеков Хўжанддаги акция ҳақида сўзлар экан, суғдлик ёшларнинг Конституциядаги ўзгартиш ва қўшимчалар ўз тақдирлари учун нечоғлик муҳим ўрин тутишини яхши англаганликларини қайд этди.

Мазкур тадбир байрам тусини олди. Ёшлар ва тадбирда иштирок этган меҳнат фахрийлари, хўжандлик фаоллар учун катта концерт кўрсатилди.

Шу ўринда вилоятда 22 май куни ўтказиладиган умумхалқ референдумига ҳар тарафлама тайёргарлик кўрилаётгани, фуқароларнинг овоз беришлари учун 18та округ ва 923та участка ҳозирланганини таъкидлаш ўринлидир. Шу куни вилоятда 1 миллион 378 минг нафарга яқин кишиларнинг референдумда қатнашиши мўлжалланмоқда. Улар орасида ёшлар кўп бўлиб, жумладан, 40 минг нафардан ортиқ йигит-қиз биринчи марта муҳим сиёсий тадбирда қатнашади.

Ғолиблар аниқланди

Хўжанд шаҳрида ўтказилган «Энг яхши ҳамширалар» танловида «Оилавий тиббиёт» гуруҳи ғолиб чиқди. Иккинчи ва учинчи ўринлар «Она меҳри» ва «Флоренс Найтингел» гуруҳларига насиб этди.

Тожикистонда Ёшлар куни нишонланишига бағишланган мазкур танлов Хўжанд шаҳар тиббиёт коллежида ўтказилди. Танлов қатнашчилари ўз соҳалари бўйича амалий маҳоратларини кўрсатишдан ташқари, шеър ўқиш, савол-жавоб, ҳаётий саҳначалар кўрсатиш шартлари  бўйича ҳам беллашишди.

Танлов ғолиблари Хўжанд шаҳар Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими томонидан таъсис этилган мукофотлар билан тақдирландилар.

Мутахассисларнинг айтишларича, бўлажак шифокорлар орасида танловлар ўтказилиши ёшларнинг танлаган касбларига қизиқишини ошириш билан бирга, уларнинг дунёқарашларини кенгайтиради, фақатгина тиббиёт эмас, балки бошқа соҳалардаги билимларини мустаҳкамлайди.

 

Ақлий қувватни оширувчи мусобақалар

Хўжанддаги Хожа Камол боғига 3000 нафардан ортиқ шаҳматчи ва бу қадимий ўйин мухлислари йиғилишди. 260 нафардан ортиқ шаҳматчи ва 80 нафардан ортиқ шашкачи заковат ўйинларда куч синашишди.

Мазкур республика миқёсидаги мусобақа «Миллий байроқ – ифтихорим» ва «Шаҳмат – ақлий қувватни ошириш ва экстремизмнинг олдини олиш учун» шиори остида ўтказилди.

Бу спорт тадбири Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик қўмитаси биргаликдаги режалари асосида ўтказилди. Ташкилотчиларнинг айтишларича тадбирдан ёшлар маърифатини ошириш ва соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш ҳам назарда тутилган.

Хўжанд шаҳар раиси матбуот марказидан таъкидлашларича, мазкур спорт мусобақасида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Суғд вилояти бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Назарзода Шариф Раҳмон, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик қўмитаси раиси ўринбосари Ҳабибулло Амирбеков ва бошқа масъул шахсларнинг иштирок этишлари  ўтказилган тадбирга қанчалик эътибор берилганини кўрсатди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Янтоқлари гуллаган ватан…

 

Яқинда Тожикистон Ёзувчилар иттифоқига бир қатор янги аъзолар қабул қилинди. Улар сафида адиба, шоира, Хўжанд Давлат дорилфунуни доценти, филология фанлари номзоди Мунаввара Ойматова(Мунаввара Абдураҳим)нинг ҳам борлиги биз -  дўсту ёрлари, мухлисларини астойдил суюнтирди.

Деваштичнинг олис  Қизили номли қишлоғида таваллуд топиб,

Муфассал...

КЎП НОЛИМА, АМАЛ ҚИЛ, ҲОСИЛ СЕНГА ИНТИЗОР

 

*** Беҳуда гапирма, оқибати яхши эмас.

*** Эй, инсон, билгин, сенинг умринг қисқа, ғайрат қил, башарият учун хайру саховат ниҳолини эк, дон эк, токи улар сендан баҳра олишсин.

*** Эй, инсон, сен келдинг ва билгинки, У сени на ейишу ётиш ё фақат ишқ билан машғул бўлиш учун яратмади. У сени ўз инсонийлик қарзингни Унинг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428760

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9692915
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
529
3604
4133
9654609
59998
132053
9692915

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 16-06-2026 04:15:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015