Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 14 Апрел 2016 Кӯришлар: 2231
Печат

 

sunngiХўжанд шаҳридаги 4-гимназияда бўлиб ўтган учрашув ёшлар ва ўсмирларнинг турли зарарли оқимларга қўшилиб қолиши олдини олишга бағишланди.

Мазкур учрашув давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар маҳаллий ижроия органи тузган махсус тадбирлар доирасида ўтказилди. Учрашувда қатнашган ҳуқуқ-тартибот органлари, Суғд вилояти диний уламолар кенгаши ва шаҳар маориф ва илм идораси вакиллари “Ёшлар ва ўсмирларнинг бузғунчи партия ва ҳаракатларга қўшилиб қолишлари

олдини олиш, экстремизм ва террорчиликка қарши кураш” мавзусида ҳаётий мисоллар келтирган ҳолда сўзладилар.  

Учрашувдан сўнг “Суриядаги пушаймонлик” ҳужжатли филми кўрсатилди. Бу филмда йўлдан адашган ёшлар ва аёлларнинг аччиқ ҳаёти, ўз қилғуликларидан қаттиқ пушаймонда эканликлари кўрсатилган.

Гимназия директори Зулфия Ашурова мазкур учрашувнинг ёш авлод тарбияси учун ўта фойдали эканлиги, уларни тўғри йўлга бошлаш, ватанпарварлик ҳиссиётларини кучайтиришга хизмат қилишини таъкидлаб, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

Таълим муассасалари раҳбарларининг айтишларича, ўқувчи ёшлар билан ўтказилган учрашув ва суҳбатлардан сўнг “Сўнгги пушаймон – ўзингга душман” мақоли моҳиятига тушуниб етишган. Ёшлар ва ўсмирларнинг ўзлари гуноҳсиз инсонлар қонини тўкаётган, шаҳар-қишлоқларни вайрон қилаётган террорчиларга нисбатан қалбларида нафрат кучайганлигини айтишган.

 

Кўнгиллилар кузатилди

Суғд вилоятида яшаётган бир ярим минг нафар йигит кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Ҳарбий хизматга чақириқ бошланганига ўн кундан сал кўпроқ вақт ўтмасдан, аллақачон, вилоятда бу борадаги режа етмиш фоизга яқинлашиб қолди.

Йигитлик бурчини адо этишга отланган ёшларни кузатиш учун Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Арбоб қасри амфитеатрида тантанали маросим бўлиб ўтди. Кўнгиллиларни кузатиш учун 7 минг нафардан ортиқ киши тўпланди. Улар орасида ота-оналар, офицерлар,Тожикистон қуролли кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлар, турли касб эгалари бор эди.

Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий суғдлик йигитларнинг ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга отланишлари уларнинг ватанпарварлик, эл-юрт хизматига шайлик, ўз бурчларини масъулият билан ҳис қилишларини яхши англашларидан дарак эканлигини таъкидлади.

Вилоятдаги ҳарбий комиссариатлар ходимлари  бу йилги баҳорги чақириқ ҳар қачонгига кўра уюшқоқлик билан бошланганини қайд этишмоқда. Кўкламги чақириқнинг дастлабки кунлариданоқ Тоғли Мастчоҳ ва Зафаробод ноҳиялари ҳамда Истиқлол шаҳрида белгиланган режа бажарилди. Яна бир неча ноҳияда навбатдаги ҳарбий чақириқ режаси 80-85 фоизга етиб қолди.

Халқимизда бир яхши одат бор – йигитлар ҳарбий хизматга отланар эканлар, уларга нон тишлатилади. Бу йигитларга оқ йўл тилашни, уларнинг хизматни эсон-омон тугатиб, ота-она бағрига қайтиб келиш ниятини англатади. Арбоб қасри амфитеатрида бўлиб ўтган тантанали кузатишда ана шу яхши одатни ҳам кўриш мумкин эди.

Ҳарбий хизматга отланган йигитлар ва уларни кузатиш учун тўпланганлар вилоятнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқларни мириқиб тинглашиб, рақсларни завқланиб томоша қилишди. Арбоб қасридаги чойхонада Ватан хизматига отланган йигитлар учун дастурхон ёзилди.

Қариялар дуосини олган йигитлар ҳарбий қисмлар томон йўлга чиқишди.

 

Ўртача маош 565 сомонийга кўпайди

Гулистон шаҳрида Тожикистон истиқлолининг 25 йиллиги нишонланадиган йилнинг дастлабки уч ойида ўтган йилнинг худди шу даврига қараганда, 113 ярим миллион сомонийдан кўпроққа тенг маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бошқачароқ айтганда, ишлаб чиқариш суръати деярли 142 фоиз ошди.

Айни бир пайтда саноат корхоналарида саноатчиларнинг ўртача маоши 2361 сомонийга етди. Ўтган йилги кўрсаткич билан қиёсланганда, ўртача маош 565 сомонийга кўпайди.

«Апрелевка», «Тожикистон-Хитой тоғ-кон-саноат ширкати», «Зарфишон», «Фаровон», «Хубон» каби мулк шакли турлича бўлган корхоналарда белгиланган режа 120-150 фоизгача бажарилди.

Гулистон шаҳрида ўтган уч ойда тайёрланган саноат маҳсулотлари вилоятдаги бу маҳсулотларнинг ўттиз фоизини ташкил этди.  

 

Китоб – ҳаёт кўзгуси 

Гулистон шаҳрида «Китоб – ҳаёт кўзгуси» деб аталган адабий кеча бўлиб ўтди. У мамлакатимизда бошланган “Тожикистонда болалар ва ўсмирлар китоби ҳафталиги” фестивалига бағишланди.

Шаҳар маданият бўлимининг болалар кутубхонаси китоб мухлислари билан лиқ тўлди. Бу ерда янги китоблар, газета ва журналлар кўргазмаси очилди. Китобнинг инсон, жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида донишманд мутафаккирлар айтган, асрлар давомида ўз қадрини йўқотмаган ҳикматли сўзлар кутубхонага келганларни бефарқ қолдирмади.

Давлат ҳокимияти Гулистон шаҳар маҳаллий ижроия органининг ижтимоий ишлар ва жамоатчилик билан алоқа қилиш бўлими мудири Илҳом Мадализода мазкур шаҳар  раиси Матлубахон Амонзоданинг фестивал қатнашчиларига табригини ўқиб эшиттирар экан, ёш авлодни ватанпарвар, меҳнатсевар қилиб тарбиялашда, болаларнинг маънавий савиясини оширишда китоб муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Тожикистон Халқ-демократик партиясининг Гулистон шаҳар ижроия қўмитаси раиси Каромат Қосимова, “Соҳил” газетаси бош муҳаррири Рустамжон Одизода, шаҳар марказлашган кутубхонаси мудири Бибиомина Мирзаева китоб билан дўстлашган боланинг ақли теран, зеҳни ўткир, дунёқараши кенг, эстетик завқи баланд бўлиши ҳақида ёрқин мисоллар келтирган ҳолда гапиришди.  

Гулистондаги таълим муассасалари ўқувчилари ёддан айтган шеърлар, тожик адиблари асарлари асосида тайёрлашган саҳначалари кечада қатнашган болаларнинг китобга бўлган меҳр-муҳаббатларини янада оширди. 

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Кўлоб шаҳрида тухум арзонлашди

 

"Саман" масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти фаолият бошлагандан сўнг, Кўлоб шаҳрида тухум нархи арзонлашди. Илгарилари тухумнинг 30 донаси 27-28 сомонийдан сотилган бўлса, эндиликда кўлобликлар шунча тухумни 21-22 сомонийдан сотиб олишмоқда.

Вилоят раиси аппарати Ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, Кўлоб шаҳри тадбиркорлари Кўлоб қишлоқ жамоати ҳудудида паррандачилик

Муфассал...

Оқ, оппоқ турналар…

 

Қайси элнинг жасур, кўксини қалқон қилиб, Ватанини қўриқлайдиган халоскор фарзандлари бўлса, у халқ ҳеч қачон нобакор ва золим душман олдида бош эгмайди. Таслим бўлмайди…

Бу ҳаётий ҳақиқатни тарих саҳифаларига битилган Улуғ Ватан уруши ҳаққоний тарзда исботлаб берди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428818

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9693099
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
713
3604
4317
9654609
60182
132053
9693099

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 16-06-2026 06:03:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015