Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 17 Март 2016 Кӯришлар: 1951
Печат

 

sumalakНаврўз куни Спитамен ноҳиясида сумалак пиширувчилар танлови бўлиб ўтади. Ҳозирда ноҳиядаги энг моҳир, қўли ширин сумалакпазлар бу танловга тайёргарлик кўришмоқда. Худди ўша куни миллий таомлар пиширувчи ошпазлар ҳам беллашадилар. Наврўз сайлида қатнашаётган ҳар бир одам танлов қатнашчилари маҳсулотига баҳо бериши мумкин.

Ноҳия раиси муовини Саидзода Илҳом Тўлқинийнинг айтишича, Наврўз куни камида ўн бешта чодир тикилади. Ҳар бир чодирга кирган киши Наврўз пишириқларидан тотиб кўриши, халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини томоша қилиши мумкин. Уйғониш, яшариш фаслини тараннум этадиган халқ қўшиқлари, ўлан ва лапарлар ижро этилади.

Байрам кунлари ноҳия марказида янги дорихона, бозор очилиши мўлжалланган, Тўлиқ таъмирдан чиқарилган солиқ идорасининг эшиклари қайтадан очилади.

Халқимизнинг қадимий анъанасига кўра, етим-есирлар, қаровчисиз қолган кишилар, камтаъминланган оилалар йўқланади. Уларга совға-саломлар тайёрлаб қўйилган. Спитаменлик ишбилармонлар бу совғаларни «Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг сезмасин» ақидасида улашишларини изҳор этишмоқда. Ноҳия ҳукумати вакиллари ва ишбилармонлар Наврўз арафасида ҳарбий қисмларга ташриф буюриб, Ватан қўриқчиларини қутлаш ва уларга совғалар улашиш ниятидалар.

 

Терак эккан ёғоч изламайди

Деваштич ноҳиясининг Басманда қишлоғи аҳолиси уй-жой қурилишида, асосан, маҳаллий терак ёғочларидан фойдаланади. Қишлоқдаги 3та мактаб, 2та спорт зали, чойхона, тўйхона, масжид, бозор қурилишида ҳам терак ёғочлари ишлатилган. Басмандадаги ҳар бир оила камида 20-50 тупдан терак ўстиради.

Жорий йилда ноҳиянинг бошқа қишлоқларида ҳам терак ўтқазиш авж олиб кетди. Басмандадан ташқари, Овчи, Угук, Қалъаи Дўст каби жамоатлар қишлоқларида янги теракзорлар бунёд этилмоқда.

Умуман, жорий йилда ноҳияда бир ярим миллион туп терак ўтқазиб, кўкартириш мўлжалланган.

Айни бир пайтда Деваштич ноҳиясида янги мевазор боғлар яратишга ҳам катта аҳамият берилган. Ноҳия қишлоқ хўжалик идораси агрономи Баҳром Яҳёевнинг айтишича, ҳозиргача мўлжалдаги 29 гектар ўрнига 31 гектар ерда боғ яратилди. Кўпроқ ноҳия иқлимига мос олма, нок, олча, гилос ниҳоллари тикилди. Айниқса, Мужун, Fазантарак, Яхтан каби жамоатлар қишлоқларида мевазор боғлар катта иштиёқ билан бунёд этилмоқда.

 

Пойтахтга йўлланма берилди

Хўжанддаги Аминжон Шукуҳий номли вилоят болалар кутубхонасида «Китоб ва мусиқа - Тожикистон болалари ва ўсмирлари учун» деб аталган фестивалнинг навбатдаги босқичи ғолиблари аниқланди. Ғолиблар мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳрига йўлланма олишди. Энди улар Тожикистон Республикасининг 25 йиллигига бағишланган мазкур фестивалнинг  якунловчи босқичида иштирок этишади.

Вилоят болалар кутубхонаси директори Муаззам Расулованинг айтишича, бундай фестиваллар болалар ва ўсмирлар кўнглида китоб ва мусиқага меҳр-муҳаббатни кучайтиради. «Инсоннинг энг яқин дўсти бўлган китоб билан мулоқотда бўлиш ва мусиқа тинглаш эса, ёш авлодни гўзалликни илғай олиш, севишга, уларда миллий туйғу, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга, ахлоқ-одобли бўлиб улғайишга ёрдам беради», дейди кутубхона директори.  

Шу ўринда вилоят болалар кутубхонаси хазинаси йил сайин бойиб бораётганлигини айтиш ўринлидир. Масалан, ўтган йили Тожикистон Маданият вазирлиги томонидан кутубхонага 570 нусхага яқин китоб ва журнал тақдим этилди.  Вилоят маданият бошқармаси эса, китобхон болалар учун 200тадан ортиқ китоб совға қилди.

Ҳозирда кутубхонадаги болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган китоблар 70 минг нусхадан ортиб кетди. Бу бебаҳо бойликдан фойдаланаётган ёш ўқувчилар сони эса, 3600 нафарга етиб қолди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ЧЕҲРАСИДАН НУР, СЎЗЛАРИДАН ҲИКМАТ ЁҒИЛАР...

 

...Қадимий ва навқирон Исфара шаҳри. 1926 йили Хонобод қишлоғида туғилган Мўминжон Қосимовнинг билаклари кучга тўлаётган, 17 ёшга қадам қўйган навқиронлик даври. У эрта баҳор ўрикзор боғларини оралаб, дарахтлар тагини юмшатиш билан овора эди, кимдир дарвозани тақиллатиб қолди. Не кўз билан кўрсинки, остонада юзида ҳаяжонлангани яққол кўриниб турган шаҳарлик тенгдош дўсти Абдуқаҳҳор Шокиров турарди.

Муфассал...

Саида УМАРЗОДА: - НИКОҲОЛДИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ – ЖИДДИЙ ТАДБИР

 

- Фуқароларнинг никоҳолди тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаатлари сони 2018 йилнинг олти ойида ортиб, 45 минг 364тани ташкил этди, - деди Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Саида Умарзода жорий йил биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари вазирликнинг олти ойлик

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086511

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151631
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1151
2101
9557
8112414
1151
89570
8151631

Сизнинг IPнгиз: 18.217.111.22
Бугун: 01-05-2025 11:39:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015