Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 27 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2230
Печат

 

boglarХатлон вилоятида боғлар ва узумзорлар майдони яқин беш йил ичида яна ҳам кенгаяди. Мамлакатимиз ички бозорини мўл-кўл мевалар ҳамда узум билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигининг айни шу турдаги маҳсулотларини чет элга ҳам экспорт қилиш, соҳибкор боғбонлар меҳнати самарадорлигига эришиш, шу тариқа иқтисодиётнинг аграр секторини янада ривожлантириш давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи тасдиқлаган махсус дастур асосида амалга оширилади.

Ана шу муҳим ҳужжатнинг имзоланиши вилоятда 2016-2020 йилларда боғ ва токзорларни барпо этиш суръатларини оширади, интенсив боғлар яратишга кенг йўл очиб, аҳолини иш билан таъминлашга хизмат қилади. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бу чора-тадбирлар яқин келажакда агросаноат соҳасида муҳим ўзгаришлар олиб келади. Рақамларга эътибор беринг, шу кеча-кундузда яшнаб турган боғ-роғлар ва токзорлардан ташқари, биргина Данғара ноҳиясида 755 гектар, Мўминободда 530, Ховалингда 500, Панжда 440, Фархорда 405,9, Вахшда 400 гектар майдонда янги боғлар ва токзорлар ташкил этилади. Бундай кенг қамровли режаларнинг амалга оширилиши натижасида аҳоли барча қатлами моддий манфаатдорлиги таъминланади. Мамлакат ички бозорларида мева ва узум фаровонлигига эришилиб, уларни қайта ишлаш корхоналари вужудга келтирилади. Вилоятнинг қулай иқлим шароити, боғ ва узумзорларнинг минтақалар бўйлаб режали жойлашуви, адирлар ҳамда текисликларнинг мутахассис олимлар тавсиялари асосида ўзлаштирилиши кўзда тутилмоқда.

Вилоят ҳокимияти дастурига кўра, 1070 гектардан ошиқроқ майдонда олмазор - боғларни барпо этиш мўлжалланмоқда. Биргина ўрикзор боғлар майдони 787 гектарни ташкил этиши назарда тутилган. Вилоят ҳудудларида бодом дарахтлари экилган майдонлар 670 гектарни ташкил этиши режалаштирилди. Узумзорлар 508 гектарни ташкил этади. Бу эзгу ишларни амалга ошириш муддатлари белгилаб олинганлиги қувончлидир. Шунга кўра, вилоятда иқтисодиётнинг аграр сектори ўсиши таъминланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, экспорт қилиш, жойларда меваларни қайта ишлаш технологиялари вужудга келтирилади.

Боғлар ва узумзорларни  барпо этиш мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида эришилаётган илғор тажрибалар асосида йўлга  қўйилиши кўзда тутилган. Олимларнинг илмий изланишлари ва хулосаларида бундай истиқболли лойиҳалар муҳимлиги таъкидланмоқда.

Вилоят ҳудудларида боғ ва узумзорларнинг интенсив ривожланиши учун барча шароитларни яратиш қабул қилинган муҳим стратегик дастурнинг асосий йўналишига айланди. Яқин келажакда Хатлон вилояти мамлакатимизнинг боғ ва токзорлар минтақасига айланиши табиийдир.

 

Толмас Бўриев.  

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

АҲОЛИ СОНИ ВА СУВ ЗАХИРАЛАРИГА ЭҲТИЁЖНИНГ ОШИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ ОЛДИМИЗГА ЯНГИ КОМПЛЕКС ВАЗИФАЛАРНИ ҚЎЯДИ

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2018-2028 йиллар -

"Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигига бағишланган олий даражадаги

халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқи

20 июн 2018 йил, Душанбе шаҳри.

Муфассал...

Ҳар баҳор қайтадан гуллайди юрак…

 

Ҳам наср ва ҳам назмда бемалол қалам тебратиб келаётган иқтидорли ижодкор Ҳуснинисо Аҳмедовани муштарийларга таништиришга ҳеч бир ҳожат йўқ. Зеро, унинг ўзига хос услубда битган қиссаю ҳикоялари ҳамда кўнгилнинг туб-тубидан садо бера оладиган, гоҳо ўйга толган, гоҳида жўшқин мисралари, дилбар шеърияти билан аллақачон халқ кўнгил мулкига айланиб улгурган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2517021

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9981796
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1001
3003
1001
9960827
17766
100591
9981796

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 07-09-2026 07:48:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015