Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 27 Август 2015 Кӯришлар: 2099
Печат

 

paxtaМамлакат жанубий ноҳиялари айрим хўжаликларида пахта йиғим-терими бошланди. Хатлон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасидан хабар беришларича, айни пайтда Шаҳритуз, Қабодиён, Жиликўл, Қумсангир, Панж ва Фархор ноҳияларининг айрим хўжаликларида ҳосилни жамғаришга киришилди.

Вилоятда жорий йил 114 минг 547 гектар майдонга чигит қадалган эди. Хатлон вилояти пахтакорлари 275 минг 250 тонна «оқ олтин» жамғаришни режалаштирганлар.

 

«Оила йили»га бағишланган конференция

Қўрғонтепа шаҳрида «Оила йили»га бағишланган конференция бўлиб ўтди. Бу тадбир вилоят хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилди.

Конференцияни ўтказишдан асосий мақсад, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларнинг турли экстремистик ва ақидапараст гуруҳларга кириши олдини олишдандан иборат эди.

Конференцияда шаҳарнинг намунали оила вакиллари қатнашиб, иштирокчиларга бу мавзуда фойдали маслаҳатлар беришди.

 

Вилоят қишлоқ хўжалиги вакиллари – Исфарада

Хатлон вилояти аграр соҳаси мутахассисларидан иборат гуруҳ Суғд вилоятининг Исфара шаҳрига сафар қилди.

Вилоят маъмуриятидан хабар беришларича, гуруҳ таркибига Балжувон, Мўминобод, Ховалинг ва Шўрообод каби тоғли ноҳиялар раислари ҳамда қишлоқ хўжалиги бошқармалари раҳбарлари киритилганди.

Мутахассислар иш сафари давомида «Исфарафуд», «Оро» каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар, «Субҳи Ватан» консерва заводи фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

Ёшлар – инновация тарафдори

Кўлоб шаҳрида «Мегафон» компанияси ташаббуси билан «Ёшлар ва телекоммуникация» мавзуси бўйича фаол ёшлар ўртасида баҳслар турнири ўтказилди.

Мамлакат бўйлаб «Мегафон» компанияси томонидан ўтказилиши анъанага айланган бу тадбирда Душанбе, Қўрғонтепа, Кўлоб шаҳарлари, Фархор ҳамда Ҳамадоний ноҳиясидан ёшлар қатнашди. Ўнта гуруҳ энг янги технологиялар ҳақидаги мавзулар юзасидан муҳокама юритишди.

Қуръа ташлаш бўйича бир гуруҳга замонавий шароитда телефонсиз яшаш мумкин эмаслигини исбот қилиш вазифаси юклатилган бўлса, бошқа гуруҳ тескари нуқтаи назарни муҳофаза қилиши талаб қилинарди.

Баҳслар якунига кўра, «Бонувони Тожикистон» турнирнинг энг яхши гуруҳи, деб топилди. Бу гуруҳга биринчи ўрин берилиб, компания томонидан юқори суръатли «3G» модем тақдим этилди.

«Захираҳои тиллои» гуруҳи аъзоларига иккинчи ўрин насиб этди. Бу гуруҳ аъзоларига «Мегафон» компанияси томонидан «кумуш» рақамли сим-карталар туҳфа қилинди.

Иштирокчилар ўртасида биринчиликни Комрон Шодиев эгаллади. Абулқайси Саиджаббор энг яхши ҳакам номига сазовор бўлди. Уларга ҳам компания томонидан «3G» модемлар топширилди. Турнирнинг барча иштирокчиларига эсдалик совғалар тақдим этилди. 

 

Муҳим ва долзарб мавзудаги учрашув

Шўрообод ноҳиясида Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг Ички ишлар вазирлиги уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Азизуллоҳи Сафиуллоҳ бошчилигидаги тарғибот гуруҳининг фаоллар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда ёшларнинг хориж давлатларидаги террорчилик гуруҳларига қўшилиши олдини олиш масаласига эътибор қаратилди.

Давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи залида тарғибот гуруҳи ёшлар, масжидлар имом-хатиблари ҳамда жамият аҳли билан ошкора суҳбат ўтказиб, турли экстремистик гуруҳларга ёшларимизнинг жалб қилинаётганлиги асосий сабабларини тушунтириб бердилар.

Тарғибот гуруҳи аъзоси, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори ўринбосари Фарида Мўминова сўзга чиқиб, Хатлон вилояти, жумладан, Кўлоб минтақаси халқ хўжалиги тараққиёти тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига атрофлича маълумот берди.

- Ёшларнинг бундай йўл тутишлари уларнинг дунёқараши саёзлиги, билимсизлиги нишонаси, - деди Ф. Мўминова. – Қолаверса, жамият аҳли, ота-оналарнинг ёшлар таълим-тарбиясига лоқайдлиги ҳам бунга сабаб бўлади. Энг аввало, ёшларимизда ватанпарварлик ҳиссини тарбиялашимиз лозим.

Йиғилишда «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонун моҳиятига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Ноҳиянинг Доғистон ва Саричашма қишлоқ жамоатларида ҳам тарғибот гуруҳининг аҳоли билан учрашувлари ўтказилди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

ҒАФУР ҒУЛОМ: - «Ассалому алайкум, муҳтарам биродарим ва муаззам шоир Лоҳутий!»

 

Ўзбекистон Халқ шоири Ғафур Ғулом тожик шоир ва адибларини ўзига жуда яқин тутарди. У, айниқса, Мирзо Турсунзода, Сотим Улуғзода, Муҳаммаджон Раҳимий, Боқий Раҳимзода, Жалол Икромий, Раҳим Жалил ва бошқалар билан жуда қалин дўст эди. Айний ва Лоҳутийни ўзига устоз, деб биларди. Тожик-форс тилини яхши билганлигидан  Рўдакий, Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Жомий, Бедил асарларини ўзбек тилига ўгириб, нуктадон форсшунос, деган ном олган эди. 

Муфассал...

Т. ХОЖАЗОДА: - ЎҚИТУВЧИЛАР МАОШИ ЎН БЕШ ФОИЗГА ОШИРИЛДИ

 

Тожикистон Миллий университети мамлакатимиздаги йирик олийгоҳлардан бири саналади. Айни пайтда университетнинг 117та кафедрасида 1272 нафар ўқитувчи, жумладан, 13 нафар Тожикистон Фанлар академияси академиги, 179 нафар фан доктори, 534 нафар фан номзодлари фаолият юритмоқда. Олийгоҳ талабалари сони эса, 23 минг 656 нафарни ташкил этади. Шундан 16 минг 906 нафари кундузги ва 5 минг 692 нафари сиртқи бўлимларда

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2340162

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9284148
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
317
3374
3691
9254797
57163
109364
9284148

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 17-03-2026 02:18:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015