Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 20 Август 2015 Кӯришлар: 1988
Печат

 

gonchiҒончи ноҳияси Ваҳдат жамоатига қарашли Овчи қишлоғида 150 гектар ер суғориш суви билан таъминланди.

Овчи қишлоғидаги Кемқўлсой мавзесидаги полиз суви тармоғи тикланиб, бекор ётган ерларда деҳқончилик қилиш имконияти яратилди.

Давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи қўллаб-қувватлаши

ва «Овчии Ғончи» кооперативи аъзоларининг ҳисса қўшишлари натижаси ўлароқ тоғ этагидан экин ерларигача 5 километр масофада ҳашар йўли билан полиз экинлари учун сув қувурлари тортилди. Бу сув тизими орқали қишлоқнинг яна 150 гектар ер майдони сув билан таъминланади.

Бу хайрли ишлар учун 720 000 сомоний маблағ сарфланган бўлиб, унинг 50 фоизи ҳиссадорлар ва деҳқонлар ҳисобидан жамғарилган, қолган 360 000 сомонийси вилоят бюджети ҳисобидан ажратилган.

 

«ИСТАМБУЛ-ХЎЖАНД» АВИА ЙЎНАЛИШИ ИШГА ТУШДИ

Хўжанд халқаро аэропортига Турк ҳаво йўлларининг биринчи рейси – «Истамбул-Хўжанд» самолёти келиб қўнди.

BOING 737 800 самолётида Туркиядан келган меҳмонларни Суғд вилояти раиси ўринбосари Заробиддин Файзуллозода ва Хўжанд халқаро аэропорти директори Маъруф Маҳмудзода тантанали равишда кутиб олишди ҳамда рамзий лентани кесишди.

Туркиянинг Тожикистондаги элчиси Меҳмет Саид Хўжанд-Истамбул ҳаво йўналишининг очилиши икки давлат иқтисодий ривожига салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади.

Туркиянинг «Turkish» авиакомпанияси 1933 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёдаги энг яхши авиакомпаниялардан бири ҳисобланади.

Дунёнинг 110 мамлакатига рейс уюштирган бу ширкат Тожикистонда Душанбе шаҳридан кейинги энг катта шаҳар бўлмиш Хўжандга ҳам ҳаво йўллари бўйича рейс ташкил этди.

Биринчи босқичда бу йўналиш бўйича ҳафтада икки марта рейс ташкил этилиб, Истамбулдан Хўжандга ва қайтиб кетиш махсус нарх, яъни, барча солиқ тўловлари билан 352 АҚШ долларига тўғри келади.

 

ДОВОН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Оббурдон довони орқали Тоғли Мастчоҳ-Ғончи транспорт йўли таъмирдан чиқарилиб, расмий равишда фойдаланишга топширилди.

Оббурдон довони орқали Тоғли Мастчоҳ ноҳияси ва Айний ноҳиясининг бир неча қишлоқлари вилоятнинг бошқа минтақаларига борди-келди қиладилар.

Бу йўлнинг кўпгина минтақалари сўнгги бир неча йилда тоғ кўчкиси тушиши натижасида бузилиб, транспорт воситалари ҳаракати учун хавфли бўлиб қолганди. Вилоят бюджетидан мазкур йўлни таъмирлаш учун 100 минг сомонийдан кўпроқ маблағ ажратилиб, мазкур йўл таъмирдан чиқарилди.

Ўтган асрнинг 80-йилларидан буён фойдаланилаётган Оббурдон довони йўли ҳаммаси бўлиб, 50 километрни ташкил қилади. Тоғли минтақаларда яшовчилар ушбу йўл орқали июн ойидан ноябр ойигача қатнайдилар.

Мазкур йўлдан қатнаш йўловчилар масофасини қарийб 100 километрга қисқартиради.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Муомала одобини қачон ўрганамиз?

 

Ёхуд маршруткалардаги асабга тегувчи ҳолатлар хусусида

Нафасингдан ўтлар тирилди,

Пул одамнинг хуни эмас-ку,- бу мисралар мен шеърларини севиб мутолаа қиладиган шоир Яҳё Тоғага тегишли. Мисралар менга болаликдан ошно. Қарийбки, ҳаётим шиорига айланган, десам ҳам хато қилмаган бўламан.

Ҳар куни саҳармардондан ишга отланамиз, уззукун руҳият тетиклиги ва

Муфассал...

Буюклар камол топган даргоҳ

 

Мактабда ўқиб юрган кезларимда, бир куни келиб, "Халқ овози"дек нуфузли газетада фаолият юритиш етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. "Замондош" газетасига ишга келгунимча, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ўзбек тилидаги нашри - "Халқ овози" ва хусусий "Замондош" газеталари мавжудлиги ҳақида, ҳатто, тасаввурга ҳам эга эмасдим.

…Мактабни битириш арафасида олий маълумот олиш масаласи

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2516986

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9981662
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
867
3003
867
9960827
17632
100591
9981662

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 07-09-2026 07:02:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015